|
3. 2-мавзу. Айланмадан олинадиган солиқ тўловининг мохияти. Режа
|
bet | 1/6 | Sana | 16.03.2022 | Hajmi | 33,01 Kb. | | #499266 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq 3.2-мавзу.Айланмадан олинадиган солиқ тўловининг мохияти.
3.2-мавзу. Айланмадан олинадиган солиқ тўловининг мохияти.
Режа:
1. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар
2.Айланмадан олинадиган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
3.Солиқ солиш объекти, солиқ базаси ва солиқ ставкалари
4. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
1.Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар
Солиқ кодексининг 461-моддасида, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:
1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади);
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.
Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга;
2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
3) юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда эллик гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга — оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга.
9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчаларига;
10) бозорларга ва савдо комплексларига.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|