Сабаб ва оқибат - оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бири билан алоқадорлиги, таъсири ва акс таъсирини, воқеликка хос ана шундай муносабатлар жараёнидаги сабаб ва оқибат боғланишини ифодалайдиган категориялардир.
Сабаб оламнинг ҳаракати ва бирон-бир вақт доирасида бўлган ўзгаришдан сўнг иккинчи бошқа бир натижанинг заруран келиб чиқишини таъминловчи асосий ҳодисани англатади. Оқибат эса ҳодисалар занжирида сабабнинг таъсиридан вужудга келадиган янги ҳодисадир, сабабнинг натижасидир. Сабаб ва оқибат боғланиши объектив характерга эга бўлиб, у нарса, ҳодисалар орасидаги алоқаларда амал қилади. Масалан, минг йиллар давомида Ер куррасидаги иқлимий шароитнинг ўзгариб бориши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзагаришига сабаб бўлди. Ёки қадим замонлардан бошлаб меҳнат қуролларининг такомиллаштирилуви меҳнат унумдорлигининг ошишига ҳам, ишлаб чиқаришнинг ривожига ҳам, пировардида эса инсоният тараққиётига ҳам сабаб бўлди.
Нарса ва ҳодисалараро сабабий алоқаларнинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, улар умумий характерга эга. Табиат ва ижтимоий ҳаётда сабабсиз бирорта ҳодиса ёки воқеа содир бўлиши мумкин эмас. Ернинг қуёшга нисбатан ҳозирги ҳолатда жойланиши ҳамда Ер шарининг сирт тузилиши ва унинг ҳам қуёш, ҳам ўз ўқи атрофида айланиши сайёрамизда иқлим шароитини ўзгариб туришига сабабдир. Бинобарин, сабабият ёки сабабий боғланишлар воқеликдаги барча нарса ва ҳодисаларда умумий, қонуний, истисносиз амал қилувчи муносабатлардир. Сабабий боғланишларни «баҳона» ва «шарт-шароит» сингари тушунчалар билан алмаштириш мумкин эмас. Масалан, сабаб доим воқеа, ҳодисаларга хос ҳамда улар ўртасидаги бевосита, ички муносабатларни билдиради. Баҳона эса сабабга нисбатан ташқи туртки, холос. Сабабни воқеликка айланиши, бирон-бир оқибатни келиб чиқиши учун иккинчи даражали таъсир кўрсатувчи бўлади. Масалан, биринчи жаҳон уруши бошланиб кетишига герцог Фердинанднинг ўлдирилиши баҳона бўлган. Урушнинг келиб чиқишига ҳақиқий сабаб аслида муайян давлатлар ўртасидаги рақобатнинг кескинлашганлиги ҳамда бўлинган дунёни қайтадан бўлиб олишга қаратилган сиёсатнинг юритилиши эди. Ҳар бир сабаб муайян оқибатни келтириб чиқариши учун, албатта, маълум шарт – шароит зарур бўлади. Лекин, шарт – шароит оқибатнинг сабабини англатмайди. Шарт – шароит – муайян оқибат туғилишига таъсир кўрсатувчи ҳолат бўлиб, сабабни оқибатга айланишида ўзига хос роль ўйнайди. Сабабсиз ёлғиз шарт – шароитнинг ўзи оқибатни келтириб чиқармайди.
Оламдаги мослик, ўсимлик ва организмларнинг муҳит, шарт – шароитга мослашганлиги баъзи организмларни муҳитга кўра ҳатто ўз ранги, ташқи қиёфасини ўзгартира олиши, айрим гулларнинг фақат эрта тонгда очилиши, баъзи касалликлар фасллар, қуёш фа оллигини ошиши ҳоллари билан боғлиқ равишда кучайиши каби ҳодисалар сабаб ва қонунлар ифодасидир. Хусусан, Ч. Дарвин ўзининг эволюцион таълимотини, турларнинг келиб чиқиши ва табиий танланиш жараёнини худди шу мақсадга мувофиқлик ҳодисаси илмий ўрганиш асосида яратган эди.
Категориялар фикрлашнинг универсал шакллари бўлиб, уларда объектив воқеликда мавжуд бўлган умумий алоқалар, хоссалар ва муносабатлар акс этади. Категорияларда кишилик жамияти кўплаб авлодларининг тажрибаси ва фаолияти мужассамлашади. Билиш натижалари ўз аксини топувчи тушунчалар ва категориялар бўлмаса, бугунги кунда билишнинг ўзи ҳам бўлмас эди. Категориялар қуйидаги объективлик, муайянлик, амалиёт билан боғлиқлик, тарихийлик, ўзгарувчанлик ва ш.к. хусусиятлар билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |