3- мавзу: Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти Режа



Download 134,62 Kb.
bet1/3
Sana22.06.2022
Hajmi134,62 Kb.
#690934
  1   2   3
Bog'liq
3-Мавзу


3- Мавзу: Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти
Режа:
1. Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий аҳвол.

2. Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамияти.


3. Мустақил Ўзбекистон давлатининг барпо этилиши ва мустаҳкамланишида И.Каримовнинг тарихий хизматлари.




Tayanch iboralar
Davlat tili to’g’rishdagi qonun, Referendum. Prezidentlik instituti. Navruz. Milliy qadriyatlar. Mustaqillik Deklaratsiyasi. GKCHP (Favqulodda holat). Davlat suvereniteti.Davlat mustaqilligi asoslari to’g’risidagi qonun.


Adabiyotlar

  1. Karimov I.A О‘zbekiston mustaqilikka erishish ostonasida. -T.: “О‘zbekiston”. 2011.

  2. Жўраев Н. Агар огоҳсен. Портретга чизгилар. Сиёсий эссе. -Т.: “Ёзувчи”. 1998.

  3. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. -Т.: 2001.

  4. Мустақил Ўзбекистон тарихининг дастлабки саҳифалари (даврий тўплам) №3. ЎзФА Тарих институти. -Т.: “Шарқ”. 2000. 224 б.

  5. Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари // Масъул муҳаррир Д.А. Алимова. -Т.: “Шарқ”. 2001.

  6. Тарихий хотира ва мустақиллик. -Т.: “Fan va texnologiya”. 2016. 80 б. (ТДПУ кутубхонаси инвентар рақами: 925605).

  7. Шарифхўжаев М. Истиқлол истиқболлари. -Т.: “Ўзбекистон”. 1994.

  8. Ўзбекистон тарихи. Иккинчи китоб (1939-1991 йиллар). -Т.: “O’zbekiston”. 2019. 428-459 бетлар.

  9. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи хрестоматияси / Масъул муҳаррир Н.Талипова. -Т.: “Fan va texnologiya”. 2014.

  10. Қобилов Ш.Р. Мустақиллик ғойибдан келган эмас ... -Т.: “Ўқитувчи”. 2012.

  11. Қувватов Н.Б. Ўзбекистонда ўтиш даври ва жамият тараққиёти. -Т.: “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти”. 2013.

1. Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий аҳвол.
Иқтисодиётимиз бирёқлама тарзда, фақат хомашё етиштирадиган ҳолга тушиб қолганини ва комплекс ривожланиш йўлига, аҳоли эҳтиёжларини қондиришга ўтказилмаганини қайд этишга тўғри келади. Саноатда тайёр маҳсулотнинг улуши бор-йўғи 50 фоизни ташкил этиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 80 фоиздан кўпроғи мутлақо қайта ишланмасдан, республика ташқарисига олиб чиқарилмоқда. Республикадан олиб кетилаётган маҳсулотнинг учдан икки қисми хом­ашё, материаллар ва чала тайёр материаллар бўлиб, ишлаб чиқариш тузилишидаги чуқур номутаносиб давом этаётган эди.
Республикага келтирилаётган товарларнинг 60 фоизи эса машиналар, асбоб-ускуналар, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларидан иборат эди. Республика жуда қимматли хомашё – пахта, нитрон, капролактам (Капролактам — аминокапроновой кислоты)ишлаб чиқараётган бир пайт­да уларни қайта ишлашдаги саёзлик, технология занжири ниҳоясига етказилмагани оқибатида айни шу хомашёдан ишлаб чиқариладиган газлама, сунъий  тола ва тайёр маҳсулотларни четдан келтиришга мажбур эдик. “Статистиканинг кўрсатишича, бугунги кунда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда даромади 75 сўмдан ошмайдиган 8 миллион 800 мингга яқин киши яшаб, бу эса аҳолининг 45 фоизини ташкил этар эди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мустақиллик арафасида кун кечириш учун камида 85 сўм зарурлигини эътиборга оладиган бўлсак, ана шунда одамлар қандай қи­йинчилик билан, учма-уч яшаб келаётганига баҳо беришимиз мумкин. Республикадаги социал аҳвол, одамларнинг социал таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мутлақо қониқарсиз. Қишлоқ аҳолисининг атиги 5 фоизи канали­зация ва водопровод билан, салкам 50 фоизи ичимлик суви билан, 17 фоизи табиий газ билан таъминланган эди
Собиқ мустабид тузум давридаги пахта яккаҳокимлиги, мустамлака тузумига хос, бирёқлама ривожланган иқтисо­диётнинг ҳалокатли оқибатлари аввало одамларнинг турмуш тарзида, энг ёмони, уларнинг жон бошига тўғри келадиган даромад даражасининг ўта пастлигида, томорқа ерларининг кескин камайиб боришида, миллатнинг саломатлиги, унинг генофондига салбий таъсирларнинг кучайишида, болалар ва оналар ўлимининг авж олишида, ўлканинг экологик ночор ҳолатида ва бошқа кўплаб масалаларда яққол намоён бўлётган эди.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи раҳбари И.А.Каримов “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарида республикамизнинг пахтадан олинадиган арзимас даромади ҳақида қуйидагиларни баён этган эди: “Пахта толаси белгилаб қўйилган паст нархларда Ўзбекистондан ташқарига жўнатилди ва ҳамон жўнатил­моқда. Бунинг эвазига нима берилмоқда? Пахта етиштиришда меҳнатнинг 84 фоизи бизнинг зиммамизга тушмоқда ва уни қайта ишлашдан келадиган даромаднинг атиги 16 фоизи бизга тегмоқда. Пахтани олаётган бошқа республикаларда нисбат аксинча бўлмоқда. Масалан, айтайлик, Россияда тўқилган ва тикилган тайёр кўйлак ғоят катта фойда келтирмоқда. Меҳнати – бизга, пули – бошқаларга. Мамлакатнинг “пахта цехи” бўлиш, мана, нимани англатади”
Республикада демографик вазият ҳам мураккаб эди. 1979-1989 йиллар давомида республикада жами аҳоли сони 15379. 4 минг кишидан 19810 минг кишига ёки 28.8 фоизга кўпайган эди. 1991-йилга келиб мамлакатда аҳоли сони 20.7 миллион кишидан ортиб, 1990-йилга нисбатан 386.0 минг кишига ўсган. Бироқ, аҳолининг бундай ўсиши узоқ йиллар давомида саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида иш жойларини кўпайтириш ҳамда аҳолининг ҳаёт таъминоти учун зарур шарт шароитларни яратиш билан мустахкамлаб борилмади. Бу эса одамлар турмуш шароитини ёмонлашуви, ишсизлар сонининг кўпайиши, ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва аҳоли даромадларининг камайиши, пировард натижада халқ фаровонлигининг пасайишига олиб келди.



Download 134,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish