Олдинги бўлимларда икки нуқтанинг потенциаллар фарқи КУЧЛАНИШ деб аталган эди.
Потенциаллари ҳар хил бўлган иккита майдонни олсак, улар ўртасида қуйидаги миқдордаги кучланиш ҳосил бўлади.
Бу ерда майдонлардаги ноэлектрик энергия ҳисобига ҳосил бўлган потенциаллар миқдори.
Масалан химиявий элементлардан ташкил топган (кўмир, цинк, агломерат ва б.) элементни оламиз. Химиявий реакция ҳисобига энергия сарфланади ва майдонларда маълум бир сондаги электронлар пайдо бўлади, шунинг ҳисобига кўмир ва цинк элементларида ҳар ҳил потенциаллар пайдо бўлади. Шу химиявий элементлар чиқишларида КУЧЛАНИШ ҳосил бўлади.

Ушбу кучланиш манбанинг очиқ клеммаларида ЭЛЕКТР ЮРИТУВЧИ КУЧ (ЭЮК) деб юритилади.
Демак ЭЮК ҳам ҳар ҳил кўринишдаги КУЧЛАНИШ ҳисобланади.
ЭЮК ҳам кучланиш каби ВОЛЬТ (В) ўлчов бирлигида ўлчанади.
Демак манбанинг ЭЛЕКТР ЮРИТУВЧИ КУЧИ шу манба ичидаги энергиянинг сарфланиши ҳисобига ҳосил бўладиган потенциаллар фарқига айтилади.

Ишлаб чиқаришда, электростанцияларда ЭЮК механик энергия ҳисобига ҳосил бўлади
Юқоридаги расмларда ЭЮКнинг схемаларда белгиланиши ва ташқи таъсирлар кулон зарядлари йўналишига қарши йўналган бўлади, шунинг учун ҳам кучланиш (u) ва ЭЮК (e) бир бирига қарама қарши йўналган бўлади.

Бундан ташқари, ЭЮК (Е) занжирнинг кучланишига (U) тенг бўлади, занжир орқали оқаётган I токка боғлиқ бўлмайди.