28. Бошлан?Ич синф ў?Иш дарсларида ў?Увчиларнинг ижодий ишларини ташкил этиш



Download 427,52 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/30
Sana21.02.2022
Hajmi427,52 Kb.
#54760
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
boshlangich sinf oqish darslarida oquvchilarning izhodij ishlarini tashkil etish

Эйки, қавий айлади давлат қулунг,
Зулм сори тушти ва лекин йўлунг.
Бу сатрлар орқали Навоий ўз даврида халққа зулм ўтказган, кўпгина 
ноҳақликларга йўл қўйган, фақат бойлик орттириш мақсадида халқ елкасига 
кўплаб ўлпон солувчи подшоҳларга мурожаат қилган. Яъни «Эй подшоҳ, 
бахт-давлат қуши бошингга қўниб, сен эл-юртни сўрайдиган бўлдинг. Лекин, 
сен бундай эл-юртни обод қилиш, адолат учун курашмоқ эмас, ўз 
манфаатларингни ўйлаб, одамларга зулм қилиш йўлидан бораяпсан». Ёки, 
агар киши яхши инсон бўламан, ўзимдан яхши ном қолдираман, деса халқни 
ўйлаши, унинг дарди билан яшаши, мушкулини осон қилиши зурур, дея 
уқтиради Навоий. Унинг бу фикри:
Одами эрсанг демагил одами, 

 
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами,
деб битган сўзларида кўринади.
Бир ривоятда шундай ҳикоя қилинади.
Бир ўтинчи чол бўлган экан. У ҳар куни набираси билан тоғдан ўтин 
териб келаркан ва шу ўтинларни сотиб тирикчилик қиларкан. Бир куни у 


39 
қаттиқ бетоб бўлиб қолибди. Унинг табибга боришга бир мири ҳам йўқ экан. 
Орадан кунлар ўтибди. Уйда ҳам егулик ҳеч вақо қолмабди. Бобосига раҳми 
келган бола бойнинг ҳузурига борибди ва ундан ўн танга қарз сўрабди. Бой 
ўн танга берибди ва маълум бир кунда қайтариб берасан, дебди. Бола 
хурсанд бўлиб, ўн тангани бобосига олиб бориб берибди. Чол тузалиб 
кетибди, аммо қарзини ўз вақтида узолмабди. Бундан жаҳли чиққан бой чол 
ва унинг набирасини қозининг олдига судрай бошлабди. Бу ҳолатнинг устига 
Навоий келиб қолибди. Ул зотни кўрган бой арз қила бошлабди. Шунда 
вазиятни англаган шоир чолга йигирма танга берибди. «Ўн тангани 
қарзингизга беринг, ўн тангани эса набирангиз билан ўзингизга ишлатинг», - 
дебди. Аммо чол тангани олмабди. Шунда бой жиғибийрон бўлиб: «Шундай 
улуғ зот мурувват қилсаю олмаса» - дебди. Шоир «Йўқ, бу камбағал қария 
биздан-да улуғроқ зот, у бизга меҳнатсиз олинган ақча юқ бўлмаслигини, 
ҳалолликни ўргатмоқда», - дебди.
Демак, Навоий табиатидаги инсонпарварлик туйғусини, Ватанга 
муҳаббат ҳиссини у ҳақда яратилган ривоятлар орқали, шоир ўзи ёзиб 
қолдирган шеърларидан фойдаланиб, ўқувчига етказиш лозим.
Алишер Навоий «Хамса» асарида Фаррух, Искандар, Шопур, Дилором 
каби ўнлаб адолат, маърифат, яхшилик, инсонийлик, бахт-саодат, дўстлик, 
биродарлик, гўзаллик учун курашувчи, зулм ва адолатсизликнинг, 
жаҳолатнинг ҳамма кўринишларига қарши жанг қилиб, ўз ҳаётини шу 
олижаноб мақсадлар тантанасига бағишлаб, мард ва жасур ҳаққоний ва 
оқкўнгил, халқпарвар ва ватанпарвар кишиларнинг ёрқин образларини 
яратди.
Фарҳод ҳақида шоир шундай дейди:
Бировким зори йиғлаб, йиғлаб ул зор, 

 
Тошиб кўнгил эл озоридан озор.

 
Бўлуб эл андуҳидин кўнгли ғамнок,
Ёқо чокин кўруб, кўксин қилиб чок.


40 
Фарҳод фаолиятидаги барча хусусиятлар унинг ана шу элпарварлиги, 
инсонпарварлиги билан боғланади.
«Хамса»нинг биринчи достони «Ҳайрат ул аброр»да Навоий кишилар 
муносабати ва муомала мезони, ўзини тута билиш, бола тарбияси ва 
бошқалар ҳақида қимматли фикр-мулоҳазаларини баён этади. Достонда одоб 
билан, ҳар бир кишининг ҳолу аҳволига яраша муомала қилиш, катталарга 
ҳурмат, кичикларга шафқат масаласига кенг ўрин берилган.
Алишер Навоий ўз асарларида инсон қадр-қимматини ҳар қандай 
бойликдан устун қўяди.
«Фарҳод ва Ширин» достонида Фарҳоднинг инсонпарварлиги, унинг 
иродаси, Ширин учун Арманистоннинг тоғлик-тошлик ерида канал қазиш 
жараёнида намоён бўлиши ифодаланади.
Фарҳод бу ўринларда ўзининг тинч меҳнати билан боғлиқ чинакам 
қаҳрамонлик кўрсатади. Бутун халқ бир неча йилда ҳам бажара олмайдиган 
ишларни бир неча кунда, бир ўзи бажаради ва шу йўл билан Шириннинг 
муҳаббатига сазовор бўлади. Фарҳод гўзал Ширинни зўрлик билан ўз 
чангалига киритмоқчи бўлган Эрон шоҳи Хисравга қарши, севгилиси юртини 
ҳимоя қилиб, мардларча кураш олиб боради. Фарҳод ва Ширин ёвузликнинг, 
турли ҳийла ва найрангларнинг, адолатсизлик ва жаҳолатнинг қурбони 
бўладилар. Фарҳод ўзининг шоҳ фарзанди бўлишидан қатъий назар, аввало, 
инсон эканлиги сабабли меҳнатга меҳр қўяди, ночор кишиларга ёрдам 
беришни ўзининг бурчи деб билади.
Навоий «Лайли ва Мажнун» достонида одамзотнинг энг кечирилмас 
хатоси – инсон дардини арзимас ганж (олтин)дан паст деб ҳисоблашида 
киши ўзини ўзи ҳалокатга дучор қилишида деб билади.
Демак, бобомиз Лайли ва Мажнун саргузаштларини ҳикоя қилиш билан 
бизга: «Эй, инсон, бу ўткинчи дунёда сендан яхшилик, яхши ном, меҳр 
қолади. Шунинг учун бир-бирнгга яхшилик қил», - деб насиҳат бермоқда.


41 
«Хамса»нинг энг катта достони «Садди Искандарий» ҳисобланади. 
Бунда инсонпарвар шоирнинг ер юзида меҳр-оқибат, адолат-маърифат 
тантана қилиши билан боғлиқ орзу ва хаёллари ўзининг ифодасини топган. 
Шоир ўзининг «Маҳбуб ул қулуб» асарида илм, ҳунар, одоб, ахлоқ, 
юртсеварлик, мардлик, ростгўйлик каби фазилатларни улуғлайди. 
Ёлғончилик, баднафслик, қўрқоқлик, хиёнат каби қусурларни қоралайди.
Аччиқ тиллик ҳам энг ёмон хусусиятлардан бири эканлиги ҳақида 
Навоий шундай ёзади: «Аччиқ тил заҳарли найзадек санчилади. Кўнгулда 
битмас жароҳат барпо этади, унга ҳеч нарса малҳам бўла олмайди». Шунинг 
учун у кишиларни очиқ чеҳрали бўлишга даъват этади. Навоий бутун ҳаёти 
давомида илм-маърифатни тарғиб этди. Унинг «Билмаганни сўраб ўрганган 
олим, орланиб сўрамаган ўзига золим», «Оз-оз ўрганиб доно бўлур, қатра-
қатра йиғилиб дарё бўлур» каби доно ўгитлари халқимизнинг ҳикматли 
сўзларига айланиб қолган.
Алишер Навоий ўз фаолиятида ҳар бир кишини ўзига дўст деб билади. 
Унинг бизга қолдирган бой мероси асрлар давомида инсониятни меҳр-оқибат 
манзиллари томон бошлаб, инсонпарварлик ғояларини юқори чўққига 
кўтариб келмоқда. Шундай экан, келажак авлодимиз ҳам Навоийдек 
инсонпарвар улуғ зотнинг авлодлари эканлигини англаб ўсиши ва у каби 
бўлишга интилишига эришайлик.
Биз қуйида Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 16 ўрта 
мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Муқаддас Турдиеванинг 
«Бошланғич таълим» журналининг 2005 йил №1сонида «Навоийни ўргатинг 
менга...» деб номланган IV синфлар учун ноанъанавий дарс ишланмасини 
тақдим этамиз.

Download 427,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish