27-мавзу. Нурланишнинг квант назарияси. Режа



Download 120,68 Kb.
bet6/12
Sana20.04.2022
Hajmi120,68 Kb.
#565587
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
27 Нурланишнинг квант назарияси 1

Винни силжиш қонуни деб аталишини сабаби, температура ортиши билан нурланиш қобилиятининг максимуми қисқа тўлқинлар узунлиги томон силжийди.
Бу қонунга асосан абсолют қора жисм спектридаги максимум нурланишга мос келган тўлқин узунликнинг абсолют ҳароратга кўпайтмаси ўзгармас катталикдир.
Демак, ёруғлик манбаининг спектридаги қайси тўлқин узунликка энг кўп энергия тўғри келишини тажриба ёрдамида белгилаб манбанинг ҳарорати ни (11) ифодадан аниқлаш мумкин.


§ 4. Ёруғликни сочилиши.
Классик нуқтаи - назардан ёруғликни сочилиши, моддадан ўтаётган ёруғлик, атомларда электронларни тебранишини вужудга келтиради, тебранувчи электронлар эса ўз навбатида интерференцияланиши мумкин бўлган, ҳар томонга тарқаладиган иккиламчи когерент тўлқинларни юзага келтиради.
Назарий ҳисоблар қуйидаги ҳулосага олиб келади:
Бир жинсли муҳитда, иккиламчи тўлқинлар, бирламчи тўлқинлар йўналишидан ташқари барча йўналишларда бир-бирини сўндиради ва шунинг учун, бир жинсли муҳитда ёруғликни йўналишлар бўйича қайта тақсимланиши рўй бермайди.
Бир жинсли бўлмаган муҳитда ёруғликнинг тарқалишида, ёруғлик тўлқинлари муҳитнинг, майда биржинслилиги бўлмаган муҳитида дифракцияланиб, барча йўналишларда интенсивликни бир текис тақсимланиши кўринишдаги дифракция манзарасини беради.
Бу ҳодиса, хусусан, ёруғликни сочилиши дейилади.
Ёруғликни сочилиши деб, муҳитда тарқалаётган ёруғлик дастасининг турли йўналишларда оғиш ҳодисасига айтилади.
Ёруғлик сочилиши вужудга келишининг асосий шарти - оптик биржинсли бўлмаган муҳитни, яъни, ҳусусан, асосий муҳитга нисбатан бошқа синдириш кўрсаткичли соҳаларни мавжудлиги.
Ёруғликни сочилиши оптик бир жинсли бўлмаган муҳитларда юзага келади.
Бир жинсли бўлмаган муҳитларни иккита асосий кўриниши мавжуд:
1.Бир жинсли шаффоф моддада майда унсур заррачалар. Бундай муҳитлар хира бўлади: тутун(газдаги қаттиқ заррачалар), туман(газдаги суюқлик томчилари), суспензия(суюқликда муаллақ сузиб юрувчи қаттиқ зарралар), эмульсия(битта суюқликни иккинчи суюқликда эритмайдиган томчилар аралашмаси), баъзи-бир қаттиқ жисмлар(ялтирамайдиган шишалар, перламутр, опал ва бошқалар) ва бошқалар. Хира муҳитларда сочилиш Тиндал ҳодисаси дейилади.
2. Молекулаларни текис тақсимланишидан статистик четлашиши натижасида тоза моддада юзага келадиган оптик жиҳатдан биржинсли бўлмаган муҳит. Бир жинсли бўлмаган муҳитларда ёруғликни сочилиши молекуляр дейилади. Масалан, ёруғликни атмосферадаги сочилиши.
Оптикавий бир жинсли бўлмаган муҳит ҳира муҳит дейилади.
Агар бир жинсли эмаслигини ўлчови ёруғлик тўлқин узинлигидан кичик ( 0,1  атрофида) бўлса, сочилган ёруғлик интенсивлиги I ёруғлик тўлқин узунлигининг тўртинчи даражасига тескари пропорционал, яъни

Бу боғланиш Релей қонуни номи билан юритилади.
Баъзан, ҳира муҳит деб аталиши мумкин бўлмаган суюқлик ва газлар ҳам ёруғликни маълум бир даражада сочади. Молекулалар сабабчи бўлган ёруғликнинг бу турдаги сочилиши молекуляр сочилиш деб аталади. Осмоннинг ҳаво ранг тусда кўриниши молекуляр сочилиш билан тушунтирилади.
Атмосферадаги узлуксиз равишда юз бериб турувчи тартибсиз молекуляр ҳаракатлар натижасида вужудга келувчи ҳавонинг қуюқланиш ва сийракланиш жойлари Қуёшдан келаётган ёруғликни сочиб беради. Бунда
I1/4 қонунга асосан ҳаво ранг ва кўк нурлар сариқ ва қизил рангдаги нурларга нисбатан кучлироқ сочилиб осмони ҳаво ранг қилиб кўрсатади. Қуёш горизонтдан пастда турганда, ундан бевосита тарқалаётган нурлар катта қалинликдаги сочувчи мухитдан ўтиши натижасида узун тўлқинлар билан бойийди. Шу сабабли осмон эрта тонгда қизғиш рангга бўялган кўринади.



Download 120,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish