ДЕҲҚОННИНГ БЕШ САБОҒИ
Сиз балки деҳқон ҳақидаги масални эшитган чиқарсиз. У ғалла экибди, бироқ донларнинг ҳаммаси ҳам униб чиқмабди. Бир қисмини қушлар еб кетибди, бир қисми қуриб қолибди, бир қисмини эса ёввойи ўт-ўланлар нобуд қилибди. Бундан беш муҳим хулоса чиқариш мумкин:
1. Ҳар қандай уруғ ҳам ўсиб кетавермайди. Шунинг учун иложи борича кўпроқ экиш керак. Биттаю-битта ниҳолга умид қилиш ярамайди.
2. Душманлар эмас, ўз ишингизга диққатингизни жамланг. Душманларни йўқ қилиб, сиз ҳеч қачон ўз мақсадингизга эриша олмайсиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг: муваффақиятли инсоннинг душманлари ҳар қачон етарли бўлади. Бу табиат қонуни. Қушлар ва ёввойи ўт-ўланлар доим бўлган ва бўлади. Ақлли деҳқон ғалла етиштиришда давом этаверади.
3. Бирор нарса экмасдан ҳосил йиғиб бўлмайди. Фақатгина иш ниҳоялангандан сўнг киши рағбат топади. Киши меҳнат қилгани учун мукофотланади, баҳона қилгани ёки ўзини оқлагани учун эмас. Кимдир табиатнинг бу қонунини айланиб ўтишга уринади. Бироқ у унутадики, бундай йўл билан барқарор муваффақиятга эришиб бўлмайди.
4. Сабр қилиш керак. Ўсиш учун вақт талаб этилади. Қанчалик кўп куч сарфламанг, икки кундан кейин барибир ҳосил ололмайсиз. Фақатгина меҳнат ва интилишгина сизга натижани тақдим этади.
5. Нима эксанг — шуни ўрасан. Инсонга умри давомида яхши ва ёмон ҳосиллар насиб этади. Эҳтиёт бўлинг: ёмон уруғлар ҳам кўкариб чиқади.
МУВАФФАҚИЯТ ЙЎЛИДАГИ БЕШ ТЎСИҚ
Нега ҳамма инсонлар ҳам муваффақиятга эриша олмайди: Ахир ҳаммада ҳам имконият бор-ку?! Шундай олти сабаб борки, муваффақиятни ҳомилалигидаёқ ўлдиради. Айнан шу сабаблар туфайли ҳеч қачон барча инсонлар учун баробар ҳаётий шароитлар яратиб бўлмайди. Гап инсоннинг ичида бўладиган, ташқаридан таъсир қилишнинг иложи бўлмаган жараёнлар ҳақида бормоқда.
1. Такаббурлик. Сизга саволга нисбатан жавоби кўпроқ инсонлар танишми? Гёте шундай деган эди: «Жуда кўпчилик кимдир бўлиб қолишни, фақат саноқли инсонлар кимдир бўлиб етишишни истайди». Бирор нарсани ўрганиш учун шогирд тушиш керак.
2. Нодонлик. Кўпчилик инсонлар турли сабабларга кўра, янгиликни қабул қилиш учун тафаккур эшикларни очишга тайёр эмас.
3. Шуҳратпарастлик. Биз ўзимизга жуда жиддий муносабатда бўламиз ва атрофимиздагиларнинг иззатини кутамиз. Барча энергиямиз уларнинг кўзига «муносиб» бўлиб кўринишга сарфланади. Алал-оқибат, муваффақиятга эришиш учун ана шу энергия камлик қилади. Бундан ташқари, ҳаддан зиёд шуҳратпарастлик ақлсизлик белгиси бўлиб хизмат қилади.
4. Қўрқув. Қўрқув — салбий оқибатлар эҳтимолини тасаввур этиш. Биз ўзимиз истамаган нарсаларга шунчалик диққат қиламизки, бу тасаввур хаёлий ҳолатдан реалга айланиб кетади.
5. Гумон. Биз ўзимизни нимагадир етарлича тайёр эмас, деб ҳисоблаймиз. Кучли томонларимизни баҳолаш ўрнига, ўзимизни бошқаларга солиштира бошласак гумон пайдо бўлади. Ўз-ўзимизга ишончни систематик мустаҳкамлаб бориш керак. Бунинг учун, масалан, муваффақият кундалиги тутинг ва унга ўзингизнинг барча ютуқларингизни ёзиб боринг.
6. Айбдорлик ҳисси. Кўпчилик ўзи орзу қилган ҳаёт билан яшай олмайди. Чунки унинг атрофидаги худбин кайфиятдаги инсонлар уларнинг тафаккури билан ўйнашиб, унга айбдорлик ҳиссини сингдиришади. Бироқ, ҳаётингизда муносиб мақсад қўя олсангиз, ёлғондакам айборлик ҳисси ўз-ўзидан йўқ бўлади.
Бу китобда ушбу тўсиқларнинг ҳар бири синчиклаб ўрганилади. Бироқ, тиним билмасдан меҳнат қилиш ҳали муваффақият гарови дегани эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |