лидери ҳисобланади. Кембриж университетида ўқиди, уни тугади ва
шу ерда бутун ҳаёти давомида ўқитувчилик қилди. У сиёсий иқтисод
фанидан (1863 йилдан то 1908 йилгача) дарс берди. 1902 йилдан
бошлаб янги «Экономикс» фанини киритди ва сиёсий иқтисод фани
аста-секин сиқиб чиқарилди. Маршалл маржинализм ғоясини
мусбат
равишда (Жевонани билмаган ҳолда) аниқлади. «Экономикс
принциплари» (1890) А.Маршаллнинг бош асари бўлиб, олти жилддан
иборат.
Бу китоб доим тўлдириб борилди ва олим ҳаёти давомида 8
марта қайта нашр этилган (русчага - «Принципы экономики» таржима
қилинган). Китоб бошидаёқ фаннинг предмети тўғрисида фикр
юритилади. Бу фан инсон жамиятининг нормал ҳаёт фаолиятини
тадқиқ қилиш билан шуғулланади. Индивидуал ва ижтимоий
жараёнларнинг фаровонликнинг моддий
асосларини яратиш билан
чамбарчас боғлиқ бўлган соҳани ўрганади. Машҳур «Экономикс»
китобининг муаллифи П.Самуэлсон бу фан предмети номи
«иқтисодиёт» бўлиб, иқтисод ёки максимизацияни билдиради. Унда
ишлаб чиқариш ҳажмлари оптимал бўлганда, соф фойда максумумга
эришувига катта эътибор қаратилган.
Тадқиқот методида классик мактаб ғояларига
ворислик мавжуд
бўлиб, улар янада ривожлантирилади. А.Маршалл инсонларнинг
иқтисодий фаолиятини «соф» иқтисодий назария позициясида туриб,
хўжаликнинг идеал (беназир) моделини, «мукаммал рақобат» туфайли
бўлиши мумкин бўлган тадқиқ этди. Аммо бирқанча иқтисодиётнинг
мўътадиллиги (мувозанати) билан боғлиқ маржинал ғоялар орқали у
бу фанни «хусусий» ҳол,
яъни фирма, соҳа (микроэкономика)
даражасида қарайди. Бундай ёндошув олим яратган «Кембриж
мактаби» ва ХIХ аср охири - ХХ аср бошидаги кўпчилик неоклассиклар
учун хосдир. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш керакки А. Маршалл
ўзида олдин ўтган ортодоксал классиклардан фарқли равишда,
иқтисодий категорияларни «Исбот» талаб этувчи у ёки бу асосий
чегараланиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Олим тадиқотларида бозорда эркин баҳо шаклланиш муаммоси
асосий ўринни эгаллайди. Бунда бозор
мувозанати ягона организм
сифатида, хўжалик юритувчи субъектлар чаққан ва бир-бири тўғсида
яхши маълумотга эга деб қаралади.
Бозор баҳоси энг юқори наф асосида аниқланадиган талаб
баҳоси ва энг юқори харажатлар билан топиладиган таклиф
баҳосининг кесишиш натижаси деб қаралади. Бу «Маршалл хочи» деб
юритилада, талаб ва таклиф чизиқларининг
кесишганлигини график
(
чизма) шаклидир. Чизиқлар кесишган жойда улар орасидаги
мувозанат, яъни мувозанатли, мўтаъдил баҳо ўрнатилади.
Шу ерда олимнинг товар қимматининг моҳияти тўғрисидаги ғояси
характерлидир. Унинг фикрича, қимматни яратишда нафлик ва ишлаб
чиқариш харажатлари (қайчининг икки тиғи) бирдек фаолдир. У
қайчини мисол сифатида келтириб, қайчининг қоғоз қирқанда қайси
(
устки ёки пасти) тиғи (лезвияси) асосий ролни ўйнайди,
деб савол
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: