26- мавзу. Маржинализм таълимоти ва неоклассик иқтисодий



Download 387,03 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana06.07.2022
Hajmi387,03 Kb.
#746495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
26-marjanilizm neoklassik

А
неъмат 
Б
неъматдан қимматлироқ эканлигини ўзи белгилайди. Масалан, унга 
пайпоқ галстукдан, гўшт пайпоқдан қимматлироқдир ва ҳоказо. 
Бошқача 
қилиб 
айтганда, 
истеъмолчи 
ўзининг 
белгиланган 
даромадини галстукка нисбатан пайпоққа тезроқ, пайпоққа нисбатан 
гўштга тезроқ сарфлайди. Мана шундай турли-туман эҳтиёж 
бўлганлиги туфайли, истеъмолчи ҳар бир неъматдан шундай 
миқдорда харид қиладики, сўнгги жуфт пайпоқ, охирги галстук ва 
сўнгги нимта гўштдан бир хил қониқиш ҳосил бўлади. Фақат шундагина 
барча сотиб олинган нарсалар унга максимал умумий қониқишни 
пайдо қилади. Л.Валрас ҳамма истеъмолчилар ўз эҳтиёжларини 
кониқтиришда максимумга эга бўлсалар (юқорида айтилганларнинг 
ҳаммасини, шунингдек ҳар бирининг чекланган даромадини ҳисобга 
олган ҳолда) иқтисодий мувозанат юзага келади. деб ҳисоблайди. У 
бундан умумий бозор мувозанати нима эканлиги тўғрисидаги 
масалани ҳал этишга муҳим қадам қўяди. Гап шундаки, ҳар бир 
истеъмолчи ва ҳар бир ишлаб чиқарувчи (ҳар бир харидор ва сотувчи) 
ўз шерикларидан ва иқтисодиётда рўй бераётган барча жараёнлардан 
тўла ажралган ҳолда ҳаракат қила олмайди. Бошқача қилиб айтганда, 
иқтисодиётда ҳамма нарсалар, барча жараёнлар ўзаро боғлиқ. Ҳар 
бир баҳолаш бошқа баҳоларга боғлиқ, аммо у ҳам бошқаларга таъсир 
этади. Бунга ҳаётда мисоллар бисёр. Масалан, мамлакатнинг бирор 
ҳудудида қишлоқ хўжалигининг ортда қолиши шу мамлакат пайтахтида 
заргарлик буюмларига талабнинг ошувига олиб келиши мумкин.
Иқтисодчилар икки хил ўзаро боғлиқликни ажратадилар: ўзаро 
алмашинув ва ўзаро тўлдириш. Уларнинг ҳар бири талаб соҳасида 
ҳамда ишлаб чиқариш соҳасида қайд этилиши мумкин. Ўзаро 


алмашинувга оид мисоллар истеъмол товарларида кўп учрайди: 
плашч ва зонт, пиво ва кока-кола, қўй гўшти ва товуқ гўшти, қанд ва 
шакар... Ишлаб чиқариш соҳасида: ғишт ва бетон, пахта толаси ва 
синтетик тола, кўмир ва газ... Ўзаро алмашинув ҳар доим ҳам тўла-
тўкис бўлавермайди, шунинг учун одатда товарларнинг бири 
иккинчисига нисбатан афзалроқ бўлади (ҳаммаси харидорнинг 
берадиган баҳосига боғлиқ). Бир-бирини ўзаро тўлдирувчи ноз-
неъматларни одатда одамлар биргаликда истеъмол этишни 
истайдилар ёки шунга мажбур бўладилар. Масалан, қўйлак ва галстук, 
видеомагнитофон ва видеокассеталар, нина ва ип, автомобил ва 
бензин ва шу кабилар. Ишлаб чиқариш соҳасида ҳам бундай 
мисоллар кўп: станок ва электрэнергия, исталган материаллар ва унга 
керакли асбоб-ускуналар ва ҳоказолар.
Меҳнат ва машиналар айрим ҳолатда ўзаро алмашинувчи 
ресурслар сифатида, бошқа ҳолатларда ўзаро тўлдирувчи бўлиб 
келиши мумкин. Худди шу фикрни меҳнат, капитал ва ерга қўллаш 
мумкин. Классик мактаб вакиллари уч ресурс, яъни меҳнат, ер ва 
капитални 
фақат 
ўзаро 
тўлдирувчилар 
деб 
ҳисоблашган. 
Неоклассиклар (Тюнендан бошлаб) эса уларни маълум даражада 
ўзаро алмашувчи деб қарай бошлашган. Иқтисодчилар ана шу икки 
типдаги боғлиқликни аниқлашнинг аниқ йўлларини ишлаб чиқдилар. 
Истеъмолчининг даромади ўзгармас деб ҳисобланганда товарларга у 
ёки бу типдаги боғлиқлик бошқа товарнинг нархи ўзгарганда бу 
товарга бўлган талабнинг ўзгаришига мослиги билан аниқланади. Агар 
бир товарнинг нархи пасайса ва иккинчи товарга талаб камайса, демак 
уларнинг иккаласи ўзаро алмашинувга қодир ҳисобланади. Масалан, 
гўштга нарх пасайса, макаронга талаб камаяди. Агар бир товарга 
бўлган нарх пасайиши иккинчи товарга бўлган талабнинг ортишига 
сабаб бўлса, демак бу товарлар ўзаро бир-бирини тўлдирувчилар 
ҳисобланади. Масалан, электрэнергияга бўлган тарифнинг камайиши 
электрочангсўрғичларга бўлган талабни ошириши мумкин ва ҳоказо. 
Амалда товарларнинг ўзаро алмашиниши юқорида келтирилган 
мисоллардагидан анча кенгдир. Бу ҳар доим истеъмолчи сотиб олиш 
фондини 
унинг 
даромади 
чекланганлигидан 
келиб 
чиқади. 
Истеъмолчи ҳар доим танлашга муҳтож, чунки у ўз даромадини 
имкони борича максимал умумий фойдалиликка эга бўлиш учун 
сарфлаши керак. Инфляция шароитида аҳолининг даромади 
қадрсизланиб боради. Бу шароитда шуни кузатиш мумкинки, бир товар 
истеъмоли бошқа товар истеъмоли билан алмаштирилади. Бунда 
кейинги товарнинг сифати пастроқ ва аммо ҳар ҳолда талабни 
кониқтиради. 
Шулардан қисқача хулосалар қилиб айтиш мумкинки, агар 
Х
товар учун талаб (ёки таклиф)нинг ҳақиқий ишончли функциясини 
олишни истасак, бу функцияга фақат шу товарнинг баҳосинигина эмас, 
балки ҳамма товарларнинг баҳосини киритишимиз зарур. Чунки биз 
Х


товарнинг бошқа исталган товар билан ўзаро боғланишининг қайси 
типда эканлигини олдиндан билмаймиз. Шу асосда Валраснинг 
умумий бозор мувозанати назарияси вужудга келган. Шу асосда пайдо 
бўлган Валрас тенгламаси бутун мамлакат ва унинг бутун бозорини 
қамраб олган. Масалани соддалаштириш мақсадида экспорт ва 
импорт йўқ деб фараз қилинади. Бу ҳаёлий (Робинзон каби) оролда 
бир эмас, иккита ёввойи одам мавжуд. Уларнинг бирида маис 
(
маккажўхори), иккинчисида ўтин бор. Лекин ҳар бирига ҳам у, ҳам бу 
керак. Улар беихтиёр бир-бири билан савдолашишга муҳтож бўлади. 
Ҳар бири камроқ бериб, кўпроқ олишга интилади. Бир томон маълум 
миқдордаги маис учун максимум ўтин олишга, иккинчи томон ҳам ўз 
навбатида маълум миқдордаги ўтин учун максимум маис олишга 
интилади. Аммо биринчи томонга беш боғ ўтин олиш тўрт миқдор маис 
беришдан муҳимроқдир (чунки унда маис бор, лекин ўтин йўқ) ва 
аксинча. Оқибатда бу алмашинув иккала томон учун ҳам фойдалидир. 
Чунки уларнинг ҳар бири кўпроқ оляпман деб ҳисоблайди.
Вақт ўтиши билан оролда муҳим ўзгаришлар рўй беради. 
Робинзонлар заҳираларнинг яқин орада тугашини тушуниб этдилар. 
Энди улар ишлаб чиқаришни бошлаши керак, деган қарорга 
келадилар. Эски, фалокатга учраган кемадан белкурак ва болтага 
ўхшаш асбоблар топилади. Улар ишга солинади. Меҳнат тақсимоти 
туфайли уларнинг бири маис етиштиради, иккинчиси эса ўтин ёришга 
тушади. Бартер савдо давом этаверади. Кунлардан бир кун оролда 
учинчи киши пайдо бўлади. У маълум вақт меҳмон сифатида яшайди, 
аммо текин кун кўриш мумкин эмас, бозор қонунлари жиддий. Нима 
қилмоқ керак? Учинчи киши биринчидан озроқ маис ва иккинчисидан 
озроқ ўтинни қарзга олади ва виски ишлаб чиқаришни бошлаб 
юборади (қанақа аппаратдан олиши тижорат сири). Шундай қилиб, 
учинчи шахсда ўз қарзларидан қутулиш имконияти, яъни дон ва ўтин 
учун тўлов имкони пайдо бўлди.
Хўш бу ҳолатда баҳолар қандай шаклланади? Бу кўринишда уч 
хил товар ва икки хил ишлаб чиқариш омили ер ва меҳнат бўлган 
иқтисодиётга эга бўлдик (оролдагилар қўлида ишлаб чиқариш 
инвентари капитал категориясига киради). Аммо унинг баҳоси 
пастлиги сабабли эътиборга олинмади). Робинзонлар иккита бўлганда 
баҳолар мувозанати биринчи ва иккинчи товарнинг чекланган 
фойдалилиги даражасида бўлган. Энди шароит ўзгарди. Биринчидан, 
уларнинг сони ортди. Ўтин тайёрловчининг талаби доннинг 
чегараланган эҳтиёжидан ташқари унинг вискига бўлган талабига 
боғлиқ. У ўз маҳсулотининг бир қисмини кувонч бағишловчи ичимликка 
алмашув туфайли маис олишга камроқ ўтин билан қолади. Бунда ҳар 
бир боғ ўтиннинг фойдалилик даражаси пасаяди. Худди шу фикрни 
бошқа Робинзонларга ҳам қўллаш мумкин. Алмашувнинг уч кўриниши 
мавжуд бўлади: 1. Маис ўтинга; 2. Маис вискига. 3. Ўтин вискига. Ҳар 
бир иштирокчиларнинг товари талаб функцияси ва ўз товарининг 


таклиф функцияси бор. Шундай қилиб, биз олтита талаб функцияси ва 
учта таклиф функциясига эга бўламиз, уларнинг ҳар бири 
бошқаларнинг ҳаммасига боғлиқ. 
Иккинчидан: энди ишлаб чиқариш ресурслари (меҳнат ва ер) 
ҳисобга олинади. Бу ерда шундай фикр юритиш мумкинки, маис эгаси 
20 
ўлчов донга бир кружка виска олади, дейлик. У маисни қанча кўп 
етиштирса, шунча кўп виски олади. Бунинг учун у экин майдонини 
кенгайтиради ва кўп ҳосил олади, аммо унинг маҳсулотининг баҳоси 
камайиб кетади ва бир кружка виски учун 25 ўлчов дон бериши керак 
бўлади. Худди шундай ҳолат бошқаларда ҳам рўй бериши мумкин, 
аммо улардаги бу ҳолат меҳнат сарфи ҳисобига рўй беради. Нима 
қилмоқ керак? Бунда маҳсулотнинг шундай мувозанат миқдорини 
топиш керакки, унда ресурсларнинг чегараланган сарфи маҳсулотни 
сотишдан олинадиган чегараланган даромадга тенг бўлиши даркор. 
Бунда яна бир ҳолат қайд этилиши мумкин. Янги Робинзон маккорлик 
билан кўпроқ 
маис олиб, заҳираси ҳисобига ўтин олиш 
комбинациясини ўйлаши ҳам мумкин (маис эгасидан вақтинча ҳеч 
нарса олмайди). Бунда рақобат пайдо бўлади. Ўтин эгаси маисни 
кимдан олишни (алмашувни) ўйлаб кўради. Албатта, бунинг учун виски 
эгаси аввалроқ кўпроқ меҳнат сарфлаши керак бўлади. Аммо деҳқон 
виски эгасининг фаолиятини тўғри баҳолаб, доннинг бир қисмини 
заҳирага қўя бошлайди. Вискининг баҳоси пасаяди ва меҳнат кўпроқ 
сарфланган бўлади. 
Албатта, бу мисолда ресурслар баҳоси ҳисобга олинмаган. 
Ҳақиқий иқтисодиёт ҳақида гап борганда ер баҳоси рента меҳнат 
баҳоси иш ҳақи билан ифодаланади. Охир-оқибатда Валрас қонуни 
юзага келади, унингча бозор мувозанати шароитида умумий талаб 
умумий таклифга тенгдир; бошқача айтганда умумий даромадлар 
умумий харажатларга тенгдир. Бу юқорироқда айтиб ўтилган Сей 
(
бозорлар) қонунини эслатади. Фарқ шундан иборатки, Сей бўйича 
маҳсулотлар маҳсулотларга алмашади, деб айтилган бўлса, Валрас 
товарлар рўйхатига истеъмол неъматлари ва ишлаб чиқариш 
омилларинигина эмас, балки пулларни ҳам киритди. 
ХХ асрнинг 30-50-йилларида асосий мавжудлик теоремалари ўз 
исботини топди. Аммо бу соҳада ҳали ўрганилиши зарур бўлган 
зоналар мавжуд. Валрас қонунида орол иқтисодиёти асос қилиб 
олинган. Технологик коэффициентлар ўзгармасдир ва ҳар бир 
ресурснинг қўлланилиши ҳажми маълум миқдор билан чекланган, ҳар 
бир товарга бўлган талаб функцияси ҳам ўзгармайди ва ҳоказо. 
Мувозанат тенгламасига кўра, бу барча шароитлар йиғиндиси 
натижасида бирон янгилик рўй бермайди. Унда техника прогресси йўқ, 
фойдаланилмаган, ресурслар заҳираси иштирок этмайди. Аҳоли 
сонининг ортиши ва унинг таркибий ўзгаришлари йўқ. Янги товарлар 
ва хизмат соҳалари вужудга келмайди. Бу тўла ҳолдаги статик (турғун) 
модел. Ҳақиқатни ўта содда ҳолда қараб чиқишга асосланади. Лекин 


мувозанатнинг энг муҳим шарти сифатида иқтисодиётнинг барча 
тармоқларида эркин рақобат бўлиши кўзда тутилган. Валрас 
моделининг яна бир муҳим томони шундаки, бозор мувозанати тўла 
иш билан бандлик шароитида ёритилади. Кўп асрлар давомида 
хўжалик неъматлари қимматининг манбаи нима, деган мавзуда 
мунозаралар давом этиб келмоқда, у фақат меҳнат сарфи билан 
белгиланадими ёки ишлаб чиқариш ресурсларининг сарфи биланми? 
Ёки аксинча қиммат ноз-неъматлар фойдалилиги билан белгиланиб
ундан ишлаб чиқариш омилларига юкланадими? Баҳоларнинг сўнгги 
(
балки дастлабки) асоси тўғрисидаги масала узоқ тарихга эга. У 
одатда соф илмий қизиқишдан сиёсий спекуляциялар предметига 
айланиб кетган. Худди шундай яна бир масала - капитал сарфи учун 
фойданинг пайдо бўлиш манбаи ҳисобланади. Бу фойда қаердан, 
қандай ва нима учун вужудга келади? Л.Валрас назарияси шу 
масалаларни ҳал этишга ва қарама-қарши лагердаги мухолифлар 
позициясини келиштиришга ёрдам берса ажабмас. Унингча, ишлаб 
чиқариш чиқимлари (омиллар сарфи ва уларнинг баҳоланиши), 
даромадлар (омилларни тақдирлаш), товарларни бозорда баҳолаш 
(
чегаравий фойдалилик), талаб, таклиф, ишлаб чиқариш ҳажмлари... 
барча-барчаси бозорда биргаликда ва бир вақтда аниқланади.

Download 387,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish