25-Мавзу: жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси дарс ўқув мақсади



Download 32,73 Kb.
bet5/5
Sana23.02.2022
Hajmi32,73 Kb.
#171523
1   2   3   4   5
Bog'liq
25 - leksia Iqtosodiot nazariyasi.

4-савол. Бутун жаҳон хўжалик ҳаётининг байналмилаллашуви давлатлараро хўжалик алоқаларни тартибга солишнинг механизмини яратиш зарурлигига олиб келди. Ҳозирги даврда қандайдир тартибга солувчи тузилма амал қилмайдиган халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасини топиш қийин. Жумладан, молия, валюта ва кредит соҳаларида Халқаро валюта фонди (ХВФ), Халқаро таъмирлаш ва ривожланиш банки (ХТРБ), жаҳон савдоси соҳасида - Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ЦБК)ни кўрсатиш мумкин.
Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш миллий-ташкилий шакллардан бошланади. Хўжалик ҳаётининг бай-налмилаллашув жараёни дастлаб миллий давлатлар фаолиятини халқаро уйғунлаштиришга, кейин эса, давлатлараро ва халқаро ташкилотлар тузилишига олиб келди.
Ҳуқуқий маънода тартибга солиш халқаро тартибларни ўрнатишга, яъни меъёрий чегаралар ва қоидаларни аниқловчи келишувларни ишлаб чиқаришни ёки халқаро алоқаларнинг қандайдир соҳасини ҳал қилишда томонлар зиммасига мажбуриятларга амал қилишни юклайди. Умумқабул қилинган андозалар ва қоидаларни ўз ичига олувчи халқаро тартиблар ўз навбатида миллий тартибга солишга таъсир кўрсатиши мумкин.
Биринчи халқаро ташкилотлар ХХ асрнинг 20-йилларида тузилган бўлсада (Миллатлар лигаси - 1919 йил, Халқаро ҳисоб-китоблар банки - 1929 йил), халқаро даражада жаҳон хўжалик алоқаларини кўп томонлама тартибга солувчи тузилмалар иккинчи жаҳон урушидан кейин шакллана бошлади.
1945 йил махсус халқаро уйғунлаштирувчи муассасалар — Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва Халқаро таъмирлаш ва ривожлантириш банки (ХТРБ) ташкил топди. Ҳозирги даврда ҳам уларнинг иккаласи муҳим халқаро ташкилот ҳисобланиб, жаҳон савдоси, халқаро кредит ва валюта муносабатлари соҳаларини давлатлараро тартибга солишнинг тартиб-қоидаларини аниқлаб бкради. Урушдан кейинги даврда тузилган Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ЦБК), Европа иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти (ЕлҲТ), НАТОнинг иқтисодий масалаларни уйғунлаштирувчи комитети (ИМУК) халқаро иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш даврига тўғри кклди.
Жаҳон савдосини эркинлаштириш кўп томонлама шарт-нома асосида ҳаракат қилувчи, халқаро савдо тартиб-қоидаларини қайд қилувчи халқаро ташкилот ЦБК доираси-даги фаолият билан боғлиқ. Ҳозирги даврда ЦБК жаҳон савдо айланмасининг 4/5 қисмидан кўпроғини тартибга со-лади. ЦБК миллий ва минтақавий даражада вақти-вақти билан кучайиб борувчи проткксионизмга қарши туради, миллий манфаатларни ўзаро кклиштиришга ёрдам беради. Унинг фаолияти савдода камситмаслик, савдода тарифли ва тарифсиз чеклашларни аниқлашда тенг асосда маслаҳатлашиш каби тамойилларга асосланади. ЦБК фаолиятининг асосий шакли қатнашувчи томонларининг кўп томонлама савдо музо-караларини ўтказиш ҳисобланади.
Аммо, жаҳон савдоси рақобат кураши асосида боради, шу сабабли ўзаро мақбул қарорларни қидириб топишга ва савдони халқаро даражада тартибга солишга кўплаб қийинчиликлар билан эришилади.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг яна бир аҳамиятга молик соҳаси — бу валюта-молия соҳасидир. Халқаро молиявих муносабатларни уйғунлаштириш ХВФ, ХТРБ, иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ), халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ва шу кабилар доирасида амалга оширилади. Ғарбдаги этти ветакчи мамлакатларнинг ҳар йиллик кенгаши бу соҳада муҳим рол ўйнади.
Валюта-молиявий соҳани халқаро иийғунлаштиришнинг кучайиши кўп жиҳатдан ХВФнинг фаолияти билан боғлиқ. У ўзининг низомига мувофиқ валюта курслари ва аъзо мамлакатлар тўлов балансларини тартибга солади, кўп томонлама тўлов тизимлари ва ривожланаётган мамлакатлар ташқи қарзларини назорат қилади, аъзо мамлакатларга уларнинг валюта-молия муаммоларини ҳал қилиш учун кредит бкради.
Ривожланаётган мамлакатларда таркибий қайта қуриш-ларни молиялаштириш билан ХТРБ фаол шуғулланади. ХТРБ ва у билан бирга жаҳон банки таркибига кимвчи Халқаро ривож­ланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ҳар хил инвестицион обектларни ўрта ва узоқ муд-датли кредитлаш билан шуғулланади, лойиҳаларнинг моли-явий-иқтисодий асосларини тайёрлайди, ривожланаётган мам­лакатлардаги таркибий қайта ўзгартиришга ёрдам бкради.
Давлатлараро ташкилотлар ичида барча саноат жиҳатдан ривожланган мамлакатларни бирлаштирувчи ИҲРТ муҳим рол ўйнайди. Унинг доирасида ички иқтисодий тадбирларнинг бошқа мамлакатлар миллий иқтисодиёти самарадорлигига таъсирини, уларнинг тўлов баланси ҳолатини ўрганиш амалга оширилади, миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалиги тамойилларига тез мослашишини таъминлаш мақсадида макроиқтисодий тартибга солиш бўйича тавсияномалар берилади. ИҲРТ жаҳон хўжалиги доирасида кўп омилли функсионал алоқаларни ўрганишни амалга оширади, валюта ва бюджет сиёсати, нархлар, савдо ва бошқа соҳалар бўйича илмий асосланган иқтисодий прогнозлар тавсия этади.
Шарқий Европа минтақасида таркибий қайта қуришга молиявий таъсир кўрсатиш ва ёрдам ташкил қилиш мақсадида 1991 йил Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) тузилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодий муносабатларини хақаро тартибга солиш тизимида доимий ўзгаришлар рўй бериб туради.
80-йилларда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий сабаблар тақозо қилган дунё сиёсий вазиятдаги ўзгаришлар, жаҳон хўжалик алоқалари тизимини кўп томонлама тартибга солиш шакллари эволюциясига олиб келди. Булар ичида собиқ сосиалистик мамлакатларда вазиятнинг ўзгариши, ташқи фаолиятида мустақил субектларни ташкил қилувчи давлатлар сонининг кескин кўпайиши ҳамда дунё мамлакатлари ичида рўй берадиган ўзгаришлар муҳим ўрин тутади.
Жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солишга халқаро таш­килотлар аъзолар таркибидаги ўзгаришларнинг ҳам та син бўлди ХВФ, ХТРБ, ЦБКга Осиё, Африка, Лотин Америкасидаги озод бўИган мамлакатлар ва кейин қатор собиқ сосиалистик мамлакатлар фаол кира бордики, бу ҳам жаҳон хўжалиги аиоқаларини тартибга солишда маълум ўзгаришларга олиб келади.
Европа Иттифоқи (Ел) доирасида ягона бозорни бунёд этишга ҳаракат туфайли ягона умумевропа фуқаролиги, иқтисодий, валюта ва сиёсий иттифоқ таъсис этилади. Бу Иттифоқнинг шартномада белгиланган вазифаларини бажариш учун бир қатор Европа муассасалари тузилди.
Европа Иттифоқининг ижроия органи Европа Ҳамжамияти Комиссияси (ЕҲК)дир. Лининг аъзоларини миллий ҳукуматлар тайинлайди, лекин улар ўз фаолиятларида мутлақо мустақилдир.
Иттифоқнинг қарорлар қабул қилиш органи Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Унинг таркибида ички ишлар, молия, таъминот, қишлоқ хўжалиги каби Вазирлар Кенгаши мавжуд бўлади.
Европа Ҳамжамияти Комиссияси фаолиятини назорат қилиш, ҳамжамият бюджети ва қонунларини маъқуллаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи Европаламент зиммасига юклатилади.
Европа Иттифоқида 1999 йилдан бошлаб ягона пул-кредит сиёсати ўтказила бошланди. Шу муносабат билан ягона валюта - ЕКЮ, 2004 йилдан бошлаб Евро жорий этилди ва янги муассаса - Европа Марказий банки тузилиб. у миллий банклар билан бирга Европа банклар тизимининг асосини ташкил қилди.
Download 32,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish