25-Мавзу: жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси дарс ўқув мақсади



Download 32,73 Kb.
bet2/5
Sana23.02.2022
Hajmi32,73 Kb.
#171523
1   2   3   4   5
Bog'liq
25 - leksia Iqtosodiot nazariyasi.

1-савол. Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожланишининг кнг муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири — турли мамлакатлар ва хўжалик минтақалари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бориши ҳисобланади.
Жаҳон хўжалиги узоқ даврлар мобайнида шаклланиб ва ривожланиб келди. Э.Ф.Борисов жаҳон хўжалиги шаклланишининг тўртта босқичини ажратиб кўрсатади:
Биринчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашувидан олдинги даврда вужудга келиб, дастлаб ўша даврдаги кишилар жамоалари ёки қабилалари ўртасида пайдо боМган савдо айирбошлашуви, кейинчалик товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан турли мамлакатлар ўртасидаги доимий товар алмашуви — халқаро савдонинг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келди.
Иккинчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашув даврига тўғри келиб, йирик машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга кклиши ва тадбиркорларнинг кўпроқ фойда олишга интилиши ташқи савдони деярли барча миллий хўжаликларнинг таркибий қисмига айлантириб қўйиши натижасида ХВИИИ-ХИХ асрларда ривожланган жаҳон бозори пайдо бўлди.
Учинчи босқичъ ХИХ-ХХ асрларга тўғри келиб, бу даврда жаҳон хўжалиги тизими шаклланди.
Тўртинчи босқич ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, яъни кўплаб мустамлака мамлакатларнинг сиёсий қарамликдан озод бўлиши натижасида замонавий жаҳон иқтисодиётида ижобий ўзгаришларнинг янги тенденсияларини пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бу тенденсиялар қуйидагилардан иборат:
- иқтисодий манфаатдорлик асосидаги халқаро ҳамкорлик;
- ишлаб чиқаришнинг байналмилаллашуви;
- жаҳон миқёсидаги бозор маконларининг кенгайиши;
- жаҳон хўжалиги алоқалари мажмуининг ривожланиши.
"Жаҳон хўжалиги", "бутунжаҳон хўжалиги", "жаҳон иқтисодиёти" тушунчалари бир хил маънони англатиб, баъзи манбаларда уларнинг ккнг ва тор маънолари фарқланади.2 Кенг маъносига кўра, жаҳон хўжалиги - бу жаҳондаги барча миллий иқтисодиётларнинг йиғиндисидир. Тор маъносига кўра — бу миллий иқтисодиётларнинг фақат ташқи дунё билан ўзаро алоқада бўлган қисмлари мажмуидир. Бироқ бу иккала маъно ўртасидаги тафовут борган сари сезилмай қолмоқда, чунки барча мамлакатларда ташқи дунё билан бевосита ёки билвосита алоқага киришмаган тармоқ ёки соҳалар тобора камайиб бормоқда.
Демак, жаҳон хўжалиги — бу халқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш, молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли мамлакатлар хўжаликлари тизимидир.
Жаҳон хўжалиги субектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • ўз ичига халқ хўжалиги мажмуини олувчи давлат;

  • трансмиллий корпорациялар;

  • халқаро ташкилот ва институтлар;

  • миллий иқтисодиёт чегарасидан чиққан, хўжалик бар­ча соҳалари таркибидаги фирмалар.

Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан фарқланади. Жаҳон бозорининг амал қилишига ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон нархлари ва халқаро рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади. Айнан халқаро рақобатнинг мавжудлиги турли даражадаги миллий қийматларни ягона байналмилал қийматга кклтиради. Жаҳон нархи жаҳон бозорига неъматларнинг асосий ҳажмини йктказиб берувчи мамлакатлардаги шарт-шароитлар орқали аниқланади. Мамлакатлар ўртасида сотиш бозорларини эгаллаш учун кескин рақобат кураши олиб борилади.
Жаҳон хўжалигида ҳар бир ўзгаришлар (жаҳон бозоридаги нархлар ҳаракати ва алоҳида мамлакатнинг экспорт имкониятидан тортиб дунё иқтисодиётидаги таркибий силжишлар ва халқаро монополиялар фаолиятигача) дунёдаги барча мамлакатлар манфаатини ўзига тортади. Мамлакатнинг савдо, ишлаб чиқариш, валюта-молия соҳаларидаги жаҳон тамойилларига боғлиқлик обектив реаллик ҳисобланади. Ҳозирги даврда ҳар қандай мамлакатни Лининг иқтисодиёти қандай ривожланган бўлишидан қатъий назар, жаҳон хўжалиги алоқаларига жалб қилмасдан тўлақонли иқтисодий ривожланишини таъминлаш мумкин кмас.
Шу сабабли Президентимиз И.Каримов «Мамлакатнинг жаҳон хўжалик алоқаларида, халқаро меҳнат тақсимотида кенг миқёсда иштирок этиши очиқ турдаги иқтисодиётни барпо этишнинг асосидир»3, деб таъкидлайди.
Дунё бир-биридан мақсадлари, амал қилиш механизми билан фарқланувчи турли хил ижтимоий-иқтисодий тузумлар, халқаро гуруҳларга бўлинган. Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлаш ҳар хил мезонлар асосида амалга оширилади.
Турли мамлакатларнинг иқтисмлив ривожланиш кўрсаткичларининг турли-туманлиги улар тараққиёт даражасини қандайдир битта нуқтаи-назардан баҳолаш имконини бермайди. Шунга кўра, мазкур мақсадда бир неча асосий кўрсаткич ва мезонлардан фойдаланилади:
— мутлоқ ва нисбий ЯлМ;
— миллий даромад ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи миқдори;
— миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилмаси; -мамлакат экспорти ва импорти таркибий тузилмаси;
— аҳолининг турмуш даражаси, сифати ва бошқалар. Мамлакатнинг жаҳон хўжалигидаги ўрнини аниқлашда бир
нкча ёндашувлар мавжуд. Улардан энг оддийлари -мамлакатларни аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад даражаси бўйича гуруҳларга ажратиш ҳисобланади. Бундай ёндашув БМТ, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки (ЖТТБ) томонидан қўлланилади. Масалан, ЖТТБ даромад даражасига кўра мамлакатларнинг учта гуруҳини фарқлайди. 1995 йили аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромадларнинг қуйидаги чегаравий миқдорлари белгиланган эди:
- даромадларнинг паст даражаси — 765 долларгача (49 та мамлакат);
- даромадларнинг ўртача даражаси - 766 доллардан 9385 долларгача (58 та мамлакат);
- даромадларнинг юқори даражаси - 9386 доллар ва ундан юқори (26 та мамлакат).
Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлашга умумий асосда ёндашиб, хўжалик тизимларининг хусусият-ларига мос равишда давлатларнинг учта гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин: ривожланган, бозор иқтисодиётига асосланган ҳолда ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти мавжуд болмаган мамлакатлар. Ривожланганлик даражаси бўйича ҳам ўз навбатида учта гуруҳ фарқланади: паст, ўртача ва юқори ривожланган мамлакатлар. Шимоли-шарқий Осиё ва Лотин Амкрикасидаги янги индустриал мамлакатлар (ЯлМ), юқори даромадли нефт экспорт қилу-вчи мамлакатлар (Саудия Арабистони. Қиивайт ва бош-қалар), энг кам ривожланган мамлакатлар (ЕКРМ), шу жумладан энг камбағал мамлакатлар (Чад, Бангладеш. Эфиопия), ҳар хил минтақавий иттифоқлар ва байналмилал гу-руҳларга ажратилади.
Бу барча турли-туманлик бир бутун яхлитликка ўзаро иқтисодий боғлиқликнинг ҳар хил жиҳатлари орқали тортилади. Ҳозирги хўжалик алоқаларининг чуқурлашиб бораётганлиги байналмилаллашувининг кучайиши ҳамда фан-ткхника революциясининг кенг қамровли тавсифи, алоқа ва коммуникация воситаларининг бутунлай янги роли шароитида миллий иқтисодиёт ўз-ўзини таъминлаш орқали самарали амал қилиши мумкин эмас.
Жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши шундай даврларга тўғри келадики, бу даврда ишиаб чиқариш омилларининг ҳаракати ткзлашади, капитал миллий чкгарадан ўсиб чиқади, ишчи кучи миграсияси кучаяди, халқаро меҳнат тақсимотининг шаклланиш жараёни ткзлашади. Бу шундан гувоҳлик бкрадики, хўжалик алоқаларининг байналмилаллашувини кўп жиҳатдан ишиаб чиқарувчи кучламинг ривожланиш мантиқи тақозо қилади, яъни у миллий чегарадан ўсиб чиқади ва обйкктив равишда ишиаб чиқаришнинг байналмилаллашувини зарур қилиб қўяди.
Ишиаб чиқариш ёки иқтисодий ҳаётнинг байналмилаллашуви — бу мамлакатларнинг жаҳон миқёсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда иқтисодий муносабатламинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиш жараёни ҳисобланади.
Барча иқтисодий жараёнларнинг байналмиллалашуви натижасида жаҳон хўжалигининг қуйидаги таркиби вужудга келди:
1) товар ва хизматлар жаҳон бозори;
2) капиталлар жаҳон бозори;
3) ишчи кучи жаҳон бозори;
4) халқаро валюта тизими;
5) халқаро кредит-моиия тизими.
Бундан ташқари, байналмилаллашув ахборотлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-констникторлик ишланмалари, маданият соҳаларида ҳам ривожланмоқда. Ягона илмий-ахборот макони шаклланмоқда.
Халқаро савдо миллий давлатларнинг пайдо бўлиши билан улар орасидаги иқтисодий ва сиёсий алоқаларнинг ифодаси сифатида қадимдан амал қилиб келган боМсада, бу ҳали жаҳон бозори мавжудлигини англатмас эди. Жаҳон бозори фақат йирик машиналашган саноатнинг пайдо бўлиши билан дастлаб бир қатор мамлакатлар ўртасида вужудга келиб, ХХ асрнинг бошларида жаҳоннинг барча мамлакатларини қамраб олди.
Алоҳида мамлакатлар миллий бозори ҳамда жаҳон бозори фарқланади. Жаҳон бозори бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Агар миллий бозорда товарлар ҳаракати иқтисодий омиллар (ишиаб чиқариш алоқалари, транспорт, хом ашё, мчнат ресурслари ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлса, товарларнинг жаҳон бозорига бу омиллардан ташқари алоҳида давлатларнинг ташқи иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади.
Миллий хўжаликлар ва улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар негизида шаклланган жаҳон хўжалиги асосида халқаро меҳнат тақсимоти ётади.
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини ишиаб чиқариш бўйича ихтисослашувини ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай ихтисослашуви маҳсулотлари устун даражада экспортга йўналтирилган халқаро ихтисослашган тармоқларнинг шаклланишига олиб келади.
Дастлабки вақтларда халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосан, табиий шароитлардаги тафовутларга асосланган кди. Бинобарин, фақат саноат тўнтаришидан кейин, яъни иш­иаб чиқарувчи кучлар байналмилал хусусият касб этиб, миллий хўжаликлар доирасидан ташқарига ўсиб чиқа бошла-гач, уларнинг негизидан барқарор меҳнат тақсимоти ва жа­ҳон бозори таркиб топади. Ҳозирги вақтда халқаро меҳнат тақсимоти турли ижтимоий тизимларни ўз ичида олувчи умум-жаҳон хўжалиги доирасида ривожланмоқда.
Халқаро меҳнат тақсимоти ва айирбошлашда қатнашаётган мамлакатлар бир хил шароитда эмас. Бу ҳои уларнинг турли географик аҳволи, табиий ресурсларининг таркиби ва миқдори, ривожланиш кўлами, даражаси ва иқтисодиётининг тузилиши, ички бозорнинг ҳажми билан белгиланади.
Ана шу фарқлар сабабли айрим мамлакатларда бир хил товарларни ишиаб чиқаришдаги харажатлар даражаси ҳам турлича бўлади. Шунинг учун ҳар бир мамлакат ўзи нисбатан қулайроқ, камроқ харажат билан ишиаб чиқарадиган товарларни бошқа мамлакатларга сотишга ва аксинча, жаҳон бозоридан ўзидан ишиаб чиқариш учун харажат кўпроқ бўладиган ёки табиий ёхуд бошқа шароитларга кўра умуман ишиаб чиқариб бўлмайдиган товарларни сотиб олишга интилади.
Товарлар мамлакатлар ўртасида жаҳон нархлари асосида айирбошланади. Улар байналмилал қийматга асосланади. Бунинг маъноси шуки, ижтимоий зарурий байналмилал меҳнат сарфлари жаҳон бозорида эътироф қилинади.
Умуман олганда, жаҳон нархларининг ташкил топиши одатда, соф ҳолда амалга ошмайди. Байналмилал қийматнинг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи махсус омиллар жаҳон нархларига таъсир қилади. Ташқи савдо ва валюта чеклашлари, валюталар қийматининг ўзгариб туриши, халқаро монополиялар сиёсати, биржадаги чайқовчиликлар ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Шу сабабли айрим мамлакатларнинг жаҳон бозоридаги рақобатлашув қобилиятидаги фарқлар, пировард натижада меҳнат унумдорлигининг миллий даражадаги фарқларини акс эттиради.
Ривожланган мамлакатларда кейинги ўн йилликларда янги технологик асосларга ўтиш жаҳон хўжалик алоқаларининг ткз ўсиши билан бирга борди. Такрор ишиаб чиқариш жараёнларининг байналмилаллашуви ўзининг ҳар иккала шак-лида: интегралсион (миллий хўжаликларнинг яқинлашуви, ўзаро мослашуви орқали) ва трансмиллий (халқаро ишиаб чиқариш мажмуасининг тузилиши орқали) шаклларида кучаяди. Жум-ладан, бутун дунёда минтақавий давлаилураро иқтисодий ин-теграциянинг қарор топиш тамойили кузатилади. Хусусан, ривожланган Йквропа имеграцион ҳамжамияти (ЕлҲ) доирасида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг кркин ҳаракати амалга оширилади. Шимолий Амкрика умумий иқти­содий ҳамкорлиги АҚШ, Канада ва Мексика иқтисодиётин-инг интеграциясини кўзда тутади. Давлатлараро интеграци-янинг кучайиши Жанубий-шарқий Осиё, Ўрта Осиё, араб дунёси, Африка ва Марказий Америка мамлакатлари учун ҳам хусусиятли бўлмоқда.

Download 32,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish