2-савол. Иқтисодий ҳаётнинг байналмилаллашуви билан бир қаторда глобаллашуви жараёни ҳам мурфирн ўрин тутади. Бу ҳар иккала тушунча ўзаро богМиқ бўлиб, улар жаҳон хўжалиги субектларининг умумий мақсадларга эришиш йўлидаги ҳатти-ҳаракатларининг бирлашуви жараёнини акс эттиради.
Шунингдек, бу тушунчалар бир-биридан фарқланади. Биринчидан, улар бир хилда бўлмаган хўжалик бирлашмалари миқёсларини ифодалайдилар. Байналмилаллашув — бу жаҳон хўжалигининг бир неча субектлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатилиши ва ривожланишининг дастлабки босқичидир. Глобаллашув (лотинча глобус - ер курраси) жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади.
Бугунги кунда глобаллашув жараёни аҳамиятининг тобора ошиб бориши иқтисодий адабиётларда унинг ривожланиш йўналишлари ва зиддиятлари каби масалаларнинг ҳам кўриб чиқилишини тақозо этмоқда.4 Глобаллашув узоқ вақт давомида таркиб топувчи ҳамда бутун борлиқни қамраб олувчи башарият миқёсидаги иқтисодий тизимни намоён этади. Ҳозирда у жаҳон хўжалигининг умумжаҳон тавсифига кга ҳамда яхлит ҳолда бутун инсониятга тааллуқли бўлган маълум бир унсурларини обз ичига олиши мумкин. Шунга кўра, ҳозирги вақтда жаҳон хўжалигининг глобаллашув йўлидаги ривожланишининг дастлабки қадамлари, йўналишлари амалга ошмоқда.
Глобаллашувнинг йўналишлари макроиқтисодиётга нисбатан сифат жиҳатидан янги боМган иқтисодий муносабатлар турининг таркиб топишига олиб келади. Глобаллашув жарарёнининг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринҳи йўналиш - мулкчилик муносабатлариниииг глобаллашуви. Ҳозирда мулкий ўзлаштиришнинг мамлакатлар ҳудудидан четга чиқувчи, кўплаб давлатларнинг иштироки асосида рўй берувчи котинишлари амал қилмоқда. Буларга трансмиллий корпорациялар (ТМК), шунингдек, ТМКнинг халқаро бирлашмаларини мисол келтириш мумкин.
Европа иттифоқи тажрибаси шуни кўрсатадики, минтақавий интеграциялашув миллий тузилмалардан юқори турувчи органларни таркиб топтириши мумкин. Бу органлар Элга аъзо давлатларнинг мулкчилик муносабатларини ҳам маълум даражада тартибга солади.
Иккинчи йўналиш — кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш. Юқори даражада ривожланган мамлакатлар ҳозирги замон мураккаб меҳнат кооперациясига хос бўлган хўжалик ўзаро алоқаларининг жуда катта тармоғига киришиб кетганлар. Энг мукаммал техника воситаларини яратишда турли мамлакатлардан етказиб берилувчи кўплаб бутловчи қисмлардан фойдаланилади. Масалан, АҚШ "Боинг" самолётини ишлаб чиқаришда бутловчи қисм ва деталларни мингга яқин хорижий фирмалардан олади.
Учинчи йўналиш — хўжаликни ташкил этишнинг бут ун ла \ янги шаклларининг пайдо боииши ва ривожланиши. Жаҳонда хўжалик алоқаларини ташкил этиш шаклларининг тубдан ўзгариши кўп жиҳатдан ахборот тарқатишнинг глобаллашуви билан боғлиқ. Жумладан, янги асримизнинг дастлабки даври учун қуйидаги жараёнлар хос бўлади: а) бутун жаҳонни тўлиқ компютерлаштиришни тақозо этувчи глобал ахборот тизимлари (Интернет сингари) янада ривожланади; б) сунъий йўлдошлар имкониятларидан фойдаланишнинг янги тизими уяли телефон алоқасидан йўлдошлар орқали таъминланувчи глобал алоқага ўтиш имконини бкради; в) инсоният очиқ ахборотлашган жамият томон интилади; г) Интернет орқали савдо тизими кенг ривожланади.
Тўртинчи йўналиш - халқаро иқтисодий ташки лот ламинг тартибга солувчи роли ривожланади. Жаҳон хўжалиги субектларининг ўзаро алоқаси ҳамда ўзаро боғлиқлигининг кенгайиши ва кучайиши глобал муаммоларни ҳал этишда тобора кўпроқ давлатларнинг иштирок этишини тақозо этади. Бу муаммоларнинг мураккаблашуви уларнинг ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этилишида ҳукуматлараро ва ноҳукумат (ишлаб чиқарувчилар, компаниялар ва фирмалар, илмий жамиятлар ва бошқа ташкилотларнинг бирлашмалари) халқаро иқтисодий ташкилотларининг фаолиятини заруриятга айлантиради.
Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобалашуви жараёнларининг зиддиятли томонлари ҳам мавжуд. Бу зиддиятларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
1) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги.
Иқтисодий ўсишнинг жадаллашувида илмий-техника инқилоби (ИТИ) ҳал қилувчи рол ўйнайди. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб янги техника ва технологияларга "сакраб" ўтилиши ўзига хос "туташ занжир" ҳосил қилди. Глобал миқёсдаги ахборот лаштириш натижасида турли мамлакатларнинг технологик жиҳатдан бараварлашуви ткнденсияси кучайди. Ахборот, алоқа ва транспорт воситалари ривожланишидаги техникавий тўнтариш ер шарининг барча минтақаларида ИТИ ютуқларини тезлик билан ўзлаштириш имконини берди. Натижада, бир мамлакатда яратилган янги техника ва технологиялар, сунъий тўсиқларни бартараф этган ҳолда, жаҳон бўйича тезлик билан тарқалмоқда.
Бироқ ХХ асрнинг охирига келиб, жаҳон хўжалигидаги иқтисодий ўсиш суръатларида жиддий тафовутлар скзилмоқда. Биринчидан, ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг кўпайиши тезлиги жуда ўсиб кетди. Аҳоли жон бошига ЯлМ ўсиш тендкнсиясига эга бўлган ривожланаётган мамлакатлар сони кўпайди. Иккинчидан, иқтисодий ривожланиш суфатларидаги тафовутлар натижасида ғарб мамлакатлари иқтисодий қудратининг секин-аста, бироқ мунтазам равишдаги нисбатан пасайиши тенденсияси кузатилмоқда.
Баъзи мамлакатлар ўзларининг иқтисодий ўсиш суръатларини сезиларли даражада оширган ҳолда замонавий саноатлашган ишлаб чиқаришнинг кнг юқори даражасига эришишга ҳаракат қилмоқдалар. Масалан, 1970-1980 йилларда янги индустриал мамлакатларнинг "дастлабки авлоди" — Корея Республикаси, Тайван, Сингапур ва Гонконг анча тез суръатларда ривожланди. 1990 йилларнинг охирига келиб янги индустриал мамлакатларнинг "иккинчи авлоди" — Индонезия, Филиппин, Малайзия, Тайланд жадал суръатда тараққий этди. Улар ривожланган мамлакатлар билан нафақат анъанавий ишлаб чиқариш соҳалари, балки мураккаб техника маҳсулотлари, жумладан ишлаб чиқариш воситалари бозори бўйича рааобатлаша бошладилар.
Бироқ ҳалл жаҳон хўжалиги таркибида ишлаб чиқаришнинг саноатлашуви даражасига етмаган, тараққиётда илгарилаб кетган мамлакатларга етиб олиш учун зарур ресурсларга эга бўлмаган кўплаб мамлакатлар ҳам мавжуд.
2) бой ва қашшоқ мамлакатлар о(ртасидаги фарқнинг кучайиши.
Жаҳон миқёсида яратилган маҳсулот ва даромадларнинг турли мамлакатлар ўртасидаги тақсимоти ўта даражада нотекис бормоқда. ХХ асрда ер шари аҳолисининг энг бой чорак қисми ЯлМнинг ўртача жон бошига 6 баравар ўсишига эришган бўлса, энг камбағал чорак қисми эса, бу кўрсаткичнинг 3 баравар ўсишига эришган холос.
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги даврда жаҳонда очликка маҳкум кишилар сони 500 млн.га этади, уларнинг деярли ярми очлик ва тўйиб овқатланмаслик ҳамда бунинг оқибатида келиб чиқувчи турли касалликлар натижасида ўлимга маҳкумдирлар. 1 млрд.дан ортиқ кишилар етарли даражада овқатланмаслик муаммосига дуч келмоқдалар. Шунингдек, "яширин очлик" — сифатли ва тўлиқ овқатланмаслик ҳам ккнг тарқалган.
Шунга қарамай, фан ва техниканинг замонавий даражаси озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни аҳамиятли даражада кўпайтириш имконини бериб, у нафақат ҳозир, балки келгусида яшаши мумкин бўлган барча аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондира олади.
3) экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши.
Инсоният тараққиётининг бутун тарихи давомида хўжалик фаолиятининг табиатга таъсири у қадар аҳамиятли бўлмай, табиат ўзининг экологик мувозанатини қайта тиклашга қодир бўлиб келган. Бироқ ҳозирга келиб, атроф-муҳитга кўрсатилаётган таъсир шунчалик кучайиб кетдики, натижада табиат ўзини-ўзи қайта тиклаш қобилиятини йўқотиб бормоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, кейинги 200 йил ичида ер юзидаги 900 мингга яқин турдаги ўсимлик ва ҳайвонлар қирилиб кетган.
Фойдали қазилмаларнинг баъзи бир қайта тикланмас захиралари тугаб бормоқда. ўрмон маткриаллари ресурслари ва хом ашёнинг бошқа турлари қайта тикланиб улгурмаяпти. Ер юзидаги иқлимнинг ўзгариши, азон қатламининг сийраклашуви, бошқа ҳалокатли жараёнларнинг кучайиши сивилизацияга жиддий таҳдид солмоқда.
Ишлаб чиқаришнинг табиий муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш учун тозалаш қурилмалари ва бошқа экологик ҳимоя воситаларини барпо ктиш учун йирик капитал қўйилмалар талаб этилади. Глобал экологик муаммоларни ҳал этиш учун бутун дунё мамлакатлари ва халқларининг кучларини бирлаштириш лозим бўлади.
4) турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг фарқланиши. Яна бир глобал зиддият сифатида ХХ асрнинг иккинчи ярмида бошланган демографик "портлашлар", яъни ер шари аҳолиси сонининг жадал ўсиши кўрсатилади. Айниқса, ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг тез ўсиши бир қатор жиддий ижтимоий-иқтисодий зиддиятларни келтириб чиқаради. Баъзи бир мамлакатлардаги аҳоли сонининг кўпайиши натижасида рационал хўжалик юритишга тўсқинлик қилувчи аҳолининг нисбий ортиқчалиги белгилари кўзга ташланади. Ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишига қарамай аҳоли жон бошига истъемол, айниқса ривожланган мамлакатлардаги истеъмол даражаси билан таққослаганда, кишиларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига қараганда паст даражада қолмоқда.
Бу каби ҳолатлардан баъзи бир демограф-олимлар асоссиз равишда, ккскин хулосалар чиқариб, аҳоли нуфуси жараёнлари устидан давлат миқёсидаги назоратларнинг ўрнатилиши, жумладан оилани режалаштириш дастурларини ишлаб чиқиш каби даъволарини кучайтирмоқдалар. Бундай ассосиз дастурлардан кўра, улар бу мамлакатларда янги техника ва технология асосида ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш дастурини таклиф қилсалар яхшироқ бўлар эди. Аҳоли нуфуси борасидаги барча фикр-мулоҳазалар ҳам реал асосга эга бўлмай, биз уларнинг баъзи бирларини ХХ мавзуда танқидий жиҳатдан кўриб чиққан.
Юқоридагилардан кўринадики, ҳозирда жаҳон миқёсида юз бераётган глобаллашув жараёнлари ўзининг ижобий йўналишлари ва зиддиятларига эга бўлиб, бу жиҳатларнинг нисбатини тартибга солишда дунёнинг барча мамлакатларининг фаол иштироки ва бирлашуви талаб этилади.