25-маъруза. Меҳнат таълимида экскурсияларни амалга ошириш методикаси


Экскурсияларни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси



Download 78,5 Kb.
bet3/3
Sana22.02.2022
Hajmi78,5 Kb.
#97349
1   2   3
Bog'liq
25. Технология фанида экскурсияларни ташкил этиш методикаси.

3. Экскурсияларни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси. Экскурсияларни ўтказиш методикасида қуйидаги асосий масалаларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: экскурсияга тайёрланиш, экскурсияни ўтказиш ва уни якунлаш. Буларни батафсилроқ кўриб чиқамиз.
Экскурсияни ўтказиш. Одатда экскурсия қисқача кириш сўзи билан бошланиб, унда ўқувчиларга корхонанинг мазкур иқтисодий кўрсаткичлари ва умуман халқ хўжалиги учун аҳамияти ёритилади. Ўқувчилар корхонанинг маҳсулотлари билан ҳам танишадилар, суҳбатни техника хонасида ёки корхонанинг тарихи, ютуқ ва анъаналарини ифодаловчи стендлар билан жиҳозланган қизил бурчагида ўтказиш қулайдир. Ўқитувчи суҳбат охирида ўқувчиларга корхона территориясидаги ҳатти-ҳаракат қоидаларини тушунтиради ва индивидуал топшириқлар бериб, уларнинг қандай бажарилганлигини кузатишларини айтади.
Экскурсия таълимий вазифаларга боғлиқ ҳолда ўтади. Масалан, ўқувчилар корхонага технологик жараён билан танишиш учун келсалар, тайёрлаш цехларидан бошлаб то йиғиш цехларигача, бирор характерли детални ишлашнинг ҳамма жараёнини кузатадилар. Шу тариқа улар аста-секин бир цехдан иккинчи цехга ўтиб, умуман корхонанинг ишини билиб оладилар. Бунда ўқитувчи ҳар хил технологик жараёнларнинг типик томонларини алоҳида таъкидлайди. Натижада ўқувчилар фақат мазкур корхонага хос технологик жараён ҳақида эмас, балки бошқа корхоналардаги шунга ўхшаш жараёнлар ҳақидаги тушунчага эга бўладилар.
Иккинчи мисол. Ўқувчилар муайян ишлаб чиқариш жиҳозининг тузилиши ва иши билан танишишлари керак. Бундай ҳолларда кузатиш учун объектлар шундай танланадики, ўқувчилар жиҳозлар атрофида ишчига халақит бермайдиган, ўзларига ҳамма нарса кўриниб турадиган ҳолда жойлашадилар.
Ўқувчилар кузатишни маълум миқдорда амалга оширишлари учун уларга оғзаки ёки ёзма жавоб қайтариладиган аниқ топшириқлар берилади. Ўқитувчи ўқувчилар орасида айланиб юриб, улар топшириқни тўғри тушунган ёки тушунмаганлигини ва уни қандай бажараётганликларини текширади.
Экскурсия натижаларини якунлаш. Экскурсия унинг натижаларини якунлаш билан тугайди. Кўпинча меҳнат ўқитувчи экскурсия тугагач, ўқувчилар билан бирга техника хонасига қайтади ва улар топшириқни қай тарзда бажара олганини, бунинг учун керакли материал тўплаган ёки тўпламаганини аниқлайди. Шундан сўнг ёзма ҳисоботларни топшириш ёки устахоналарда машғулотларда якунловчи суҳбат ўтказиш вақтини белгилайди.
Ўқувчиларнинг экскурсияда олган билимларидан ўқитувчи кейиинроқ, масалан, мактаб устахоналаридаги ва ҳозирги саноат корхоналаридаги иш шаротиларини таққослашда фойдаланиши мумкин. Маълумки, бундай таққослаш ўқувчиларда материалларни қайта ишлашнинг прогрессив, юқори унумли усуллари ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилишлари учун ўтказилади.
Экскурсиялар таълим-тарбия, кўргазмали ўқитишда кенг қўлланиладиган машғулот шаклларидан бири саналади. Меҳнат тарбиясини амалга оширишда музейлар, ишлаб чиқариш корхоналарига, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига оид фермалар ва далаларга, қурилиш майдонларига, фирмаларга уюштириладиган экскурсиялардан кенг фойдаланилади.
Экскурсияларни амалга оширишда меҳнат тарбиясига оид самарага эришиш учун аввало таълим муҳитини, бевосита буюмларни амалда кўриш, улар билан амалий иш бажариш шароитига эришиш лозим бўлади. Бунинг учун, одатда, ўқув муассасасига яқин масофага жойлашган объектлар танлаб олинади. Музейларга уюштириладиган экскурсиялар ҳам бу борада юқори самарага эришиш имконини яратувчи шакллардан бири саналади. Музейларда турлича экспонатлар билан танишиш имконияти яратилади, жумладан тарихий ҳужжатлар, асл буюмлар, Ватан ҳимоячилари ва турли меҳнат соҳасига оид ишчиларнинг шахсий буюмлари, турли мақолалар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиш мумкин. Меҳнат таълими тизимини янада ривожлантириш учун тўлақонли хизмат қилмаётган соҳалар ҳам мавжуд.
Ўқитувчи экскурсия жойини танлашда болаларнинг меҳнат фани ва бошқа фанлар ҳақидаги билимлари ҳажмини, ёшини ҳисобга олиши керак. Экскурсия учун мактаб ҳовлиси, спорт майдончаси, кўча, боғ, қурилиш, клуб, ўрмон, тоғ, чорвачилик фермалари, паррадачилик фермалари, пахта майдони, шаҳар жойларда эса фабрика, завод, устахона ва ҳакозоларни танлаш мумкин.
Экскурсия объектларини уларнинг характерига кўра уч гуруҳга бўлиш мумкин. Яъни:

  1. Табиатга экскурсия.

  2. Социал-маиший хизмат билан боғлиқ бўлган жойларга экскурсия.

  3. Ишлаб чиқариш объектларига экскурсия.

Экскурсия режасини тузганда ўқитувчи қуйидагиларга эътибор бериши лозим:
- ўқувчиларга объектлар қандай кетма-кетликда кўрсатилади, ўқувчилар нималарни мустақил кузатадилар;
- экскурсия жараёнида машғулотларнинг метод ва усуллари (ҳикоя, суҳбатлашиш, ўйин ва бошқалар);

  • экскурсия жараёнида қандай материаллар йиғилади;

  • экскурсия қандай якунланади.

Экскурсия жараёнида ўқитувчи билан болалар ўртасида бўладиган савол-жавоблар ҳам режада аниқ кўрсатилиши лозим.
Ўқувчилар ишлаб чиқариш корхоналарида, завод ва фабрикалар, борлиқ, теварак атрофни қанчалик тушунга ҳолда идрок эцалар, уларда эстетик ҳис-туйғулар шунчалик барқарор ва мазмунли бўлади. Улар аста-секин бошланғич ҳолда бўлсада, эстетик мулоҳазалар юритиш қобилиятига эга бўла бошлайдилар. Ўқувчилар нутқида “хушбичим”, “нафис”, “енгил”, “қувончли”, “байрамдагидек” каби чиройли сўзларнинг пайдо бўла бориши уларда борлиқни эстетик идрок этиш малакалари шаклланаётганидан далолат беради.
Экскурсия жараёнида ўқувчиларнинг табиатга, жонажон ўлкага ва меҳнатга бўлган муҳаббатини оширишни ҳам унутмаслик керак.
Ёғочга ишлов бериш корхоналарига уюштириладиган экскурсияларда ишлаб чикариш корхоналарининг турлари ва уларда меҳнатнинг ташкил қилиниши, маҳсулотларни тайёрлаш жараёнлари билан, шунингдек, айрим цехларнинг ишлари ва уларда буюмлар ясаш технологияси билан танишилади.
Ўқувчилар жумладан дастгоҳларда меҳнат қиладиган йиғувчининг, пардозловчининг муайян иш ўрни билан, унинг ташкил қилиниши, ашёвий таъминоти, санитария-гигиена шароитлари ва у ерда бажариладиган ишларнинг турлари билан хам танишуви лозим.
Иш ўрнида асосан зарур электр жиҳозлари билан тегишли дастгоҳ: дастгоҳнинг шахсий асбоблари сақланадиган алоҳида тумбочка: технологик ҳужжатлар ва ўлчов асбоблари қўйиладиган столча: тайёрланадиган буюмлар турадиган стеллаж жойлашади.
Дастгоҳчининг иш ўрни озода, шамоллатиш мосламасига, вақти-вақтида дам олиш жойига, сунъий ва табиий ёритиш имкониятига эга бўлиши керак.
Пардозловчининг иш ўрни ишлаб чиқариш цехидаги бошқа иш ўринларидан ажратилган ва тегишли бинода бўлиши керак. Негаки, пардозловчи иш жараёнида лак-бўёклардан фойдаланади, пардозлаш операцияларини бажаришда образи ва ёғоч тўзонлари кўтарилади. Шунинг учун ёғочга ишлов корхонасининг пардозловчи - ишчиси иш жараёнида қўлланадиган моддалар ва ашёларнинг зарарли таъсиридан мухофаза қилувчи махсус кийимлар ҳамда воситалар комплект бўлиши зарурлигини ўқувчилар экскурсия жараёнида ўз кўзлари билан кўришлари, тушунишлари ва таассурот олишлари керак. Буларни ҳаммасини ўқитувчи ва ишчилар ёрдамида тушунтириб бориш керак. Агарда тушунтириб борилмаса, болалар баъзи нарсаларга эътибор бермай ўтиб кетишлари мумкин. Бунга ҳеч качон йўл қўймаслик керак. Булар орқали экскурсия жараёнида ўқувчиларда кузатувчанлик, хотирада сақлаш, ўткир фикр, мулоҳаза каби хислатлар шаклланади.
Ўзбек халқининг қадимий ва амалий санъатнинг ажойиб тури бўлмиш кулолчилик санъати халқимизнинг меҳнати натижасида сайқалланиб санъат турига айланди. Бошка амалий санъат турлари каби кулолчилик ҳам халқ эхтиёжидан келиб чиққан. Кулолчилик буюмларини халқ кунлик эхтиёжларида ишлатганлар ва ҳозир ҳам ишлатмоқдалар. Кулолчилик бўйича ажойиб усталар етишиб чиққанлар ва бу санъатни авлодма-авлод келажак инсонларга етказиб келинмоқда.
Кулолчилик санъати ва унда ишлаб чиқиладиган маҳсулотлар, уларнинг турлари ва меҳнат жараёнлари ҳақида тўла маълумот ўқитувчидан назарий олганларидан сўнг, буларни ўз кўзлари билан кўришлари учун кулолчилик цехларига олиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Кулолчилик цехлари ва заводлари Ўзбекистонда жуда кўплаб ишламоқда. Шунингдек вилоятимиз ҳудудларида ва Наманган шаҳрида иш олиб бормоқдалар. Наманган шаҳридаги Лола ва Орифбой гузари даҳаларида ишламоқда.
Кулоллик цехларига экскурсиядан мақсад ўқувчиларни цех билан таништириш. Ундаги иш жараёни ва ишчилар яқиндан таништиришдир.
Лой тоғ ёнбағирларидан, адирликлардан олиб келиниб, уни соз тупроқ деб аталади. Соз тупроқ қизил рангда бўлиб, ёпишқоқ ва пишиқ ҳисобланади. Уни майдалаб, махсус шлекер мосламасида сув аралаштириб майдаланади. Ундан сўнг буюм ясаш учун лой тайёр бўлади. Болалар лой тайёрлаш учун қанча меҳнат сарф бўлишини ўз кўзлари билан кўрадилар.
Тайёрланган лойдан усталар томонидан махсус мосламалар қуйилиб буюм ясайдилар. Ҳар бир буюмни бошқа-бошқа усталар ясайдилар. Масалан, товоқни бир уста ясайди, косани эса бошқа уста, чойнакни ёки бошқа нарсаларни яна бир уста ясайдилар.
Тайёр бўлган буюм офтобда бир неча соат қуритилади. Қуриган сопол буюмларни жилвирлаб силлиқланади.
Тайёр бўлган буюмни сопол учун махсус оқ краска яъни гулвата билан бўялиб печда пишитилади. Сопол буюмни 650-700 гградус иссиқлик босими остида пиширилади. Бу пиширишнинг биринчи босқичини ўқувчилар кўрадилар.
Биринчи пиширишдан сўнг олинган буюмларга иккинчи босқичда гуллар ва расмлар чизилади. Чизиб тайёрланган буюмларни сирланади, яъни лакланади. Сўнгра яна бир бор печга солинади ва энди 750-1000 градусда иссиқлик босими остида пиширилади. Тайёр бўлган буюмларни совутиб печдан олинади. Сирланган буюмларнинг чизилган гуллари ва расмлари учиб кетмаслигини сирлар таъминлайди.
Ана шундан кейинги сопол буюмлар тайёр бўлади. Бу жараёнларни ўқувчилар ўзлари кўриб буюмлар ва усталар меҳнатини қадрлай бошлайдилар. Кулоллик цехларида, чойнак, пиёла, товоқлар, кўзачилар, коса, гул учун идишлар ва шунингдек кичик ҳайкалчалар ҳам ясаш мумкин.
Лойдан ўқувчилар ўзлари ҳар хил ўйинчоқлар ясаб, уни печларда пиширишлари мумкинлигини тушинтириш ва уни амалга ошириш мумкин. Ўзлари тайёрланган буюмларни кўриб қанчалик завқланишларини кўришимиз мумкин.
Экскурсия ўқувчилар хотирасида абадий муҳрланиб қолади. Экскурсиядан ўқувчилар катта таъсуротлар билан қайтади. Ўқувчилар мактабни тамомлаб кетганларидан сўнг ҳам бу каби дарсларни ҳеч қачон унутмайди.
Шундай қилиб, экскурсия дарслари муҳим таълим шаклларидан бири саналади. Бу каби дарслар, айниқса, меҳнат таълимида муҳим ўрин тутади. Бинобарин, экскурсия дарслари табиий ва махсус шароитларда муайян объектлар билан яқиндан танишиш, уларга хос хусусиятларни ўрганиш, жамият ҳаёти ва ишлаб чиқариш тизимида тутган ўрнини етарли баҳолаш имкониятини таъминлайди. Экскурсия дарсларининг изчил ўтказилиши таълим жараёнини қизиқарли бўлиши, ўқувчиларнинг фанни ўрганишга бўлган қизиқишларининг ошишини таъминлайди. Шунингдек, меҳнатга ва меҳнат аҳлига ижобий муносабатни қарор топтиради.


Назорат саволлари:

  1. Экскурсия нима?

  2. Экскурсия дарслари қандай дидактик имкониятларга эга?

  3. Экскурсия объектлари нималардан иборат?

  4. Экскурсия дарслари дарсдан ташқари машғулотлар тизимида қандай ўрин тутади?

  5. Экскурсия режасида нималар акс этади?

  6. Экскурсия дарслари қандай босқичларда ташкил этилади?

  7. Меҳнат таълимида экскурсияларни амалга ошириш методикаси қандай мазмунга эга?

Download 78,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish