25-маъруза. Меҳнат таълимида экскурсияларни амалга ошириш методикаси



Download 78,5 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi78,5 Kb.
#97349
  1   2   3
Bog'liq
25. Технология фанида экскурсияларни ташкил этиш методикаси.


25-МАЪРУЗА.
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИДА ЭКСКУРСИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕТОДИКАСИ.
Режа:

  1. Экскурсия дарслари ва уларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари.

  2. Экскурсияларнинг дарсдан ташқари машғулотларда тутган ўрни.

  3. Меҳнат таълимида экскурсияларни амалга ошириш методикаси.

1. Экскурсия дарслари ва уларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўрганилаётган мавзунинг мазмунига боғлиқ бўлган нарса, ҳодиса ва воқеаларни ҳамма вақт синф шароитида намойиш қилиш мумкин бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўтилаётган мавзунинг характерига қараб, экскурсия дарсларидан фойдаланилади.
Ўз моҳиятига кўра экскурсиялар таълимнинг ёрдамчи шакллари саналади. Улар оммавий, гуруҳли ва кичик гуруҳли бўлиши мумкин. Ўқув экскурсиялари алоҳида фанлар ҳамда бир қанча фанлар бўйича ҳам режалаштирилади. Экскурсияни муваффақиятли ўтказиш учун ўқитувчи унга пухта тайёрланиши зарур:

  1. объект ва машрут билан олдиндан танишиб чиқиши;

  2. тўла режани ишлаб чиқиши;

  3. ўқувчиларни бўлажак топшириқларни бажаришга жалб эта олиши.

Экскурсия режасида мавзу ва мақсад, объект, у билан танишиш тартиби, ўқувчилар идрок этиш фаолиятларини ташкил этиш, топшириқни бажариш учун зарур бўлган воситалар ва ускуналар, якун ясаш тартиби кўрсатилади. Экскурсияни ўтказиш методикаси мавзу, дидактик мақсад, ўқувчиларнинг ёши, уларнинг ривожланиши ҳамда экскурсия объектига боғлиқ бўлади.
Экскурсия жараёнида дидактиканинг кўргазмалилик, назария билан амалиётни боғлаб олиб бориш каби принциплари амалга оширилади. Экскурсия жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари, жамоатчилик, ватанпарварлик каби хусусиятлари шаклланади ва ривожланади, шахсни эстетик тарбиялаш каби ишлар амалга ошади.
Одатда, экскурсия, у ёки бу фаннинг маълум бўлимларини ўрганиш мақсадида ўтказилади. Улар табиат, ишлаб чикариш корхоналари, жамоа хўжалиги, музей, тарихий ёдгорликлар бўлиши мумкин. Экскурсияни муваффақиятли ўтказиш кўп жиҳатдан ўқитувчининг тайёргарлигига боғлик бўлади. Тайёргарлик босқичи ўз ичига қуйидаги асосий вақтларни олади: жойни танлаш ва унинг олдиндан ўқитувчи томонидан кузатилиши; экскурсия жараёнида ўқитувчи таяниши лозим бўлган болалардаги билим ва тушунчаларни билиб олиш; экскурсия режасини белгилаш ва унинг мақсадини аниқлаш.
Экскурсия меҳнат таълимнинг шундай бир бўлагидирки, унинг бориши жараёнида ўқувчилар асбоб-ускуналарни, технологик жараёнларни ва меҳнат жараёнларини ишлаб чиқариш шароитида меҳнатни ташкил этишни кузатади ва ўрганади. Корхонага экскурсиялар ўқувчиларни корхона билан, унинг асбоб-ускуналари, меҳнат жараёнларининг ташкил этилиши ва ишлаб чиқаришнинг аниқ масалаларини, яъни асбоб-ускуналарининг энг янги намуналарини ва ишлаб чиқаришнинг замонавий технологиясини, илғор иш усуллари ва меҳнатни илмий асосда ташкил этиш методларини ўрганиш мақсадида ҳам ташкил этилиши мумкин. Демак, экскурсиялар ўтказишдан мақсад аввало ўқувчиларда ҳозирги замон ишлаб чиқариши ҳақида тасаввур қилишдир. Зеро, ўқув устахоналари шароитида ўқувчилар одатда материалларга ишлов беришнинг саноатдаги энг янги ютуқларини акс эттирадиган усуллари билан танишиш имкониятига эга бўлмайдилар. Шунга кўра айтиш мумкинки, экскурсия ўқувчиларни замонавий техника, технология ва бевосита корхонада ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан таништиришнинг ягона йўлидир. Экскурсия анчагина муҳим тушунчаларни, жумладан, “меҳнат унумдорлиги” тушунчасини шакллантиришда ҳам катта аҳамиятга эга. Бу тушунчани баён қилиш ва кўрсатмали қўлланмалардан фойдаланиш орқали ҳам шакллантириш мумкин, албатта. Лекин бунда мазкур тушунча ўқувчиларнинг амалий фаолиятидаги, жумладан, ишлаб чиқаришга уюштирилган экскурсиядаги каби мустаҳкам ўзлаштирмайди. Улар режалашни тўғри бажариш ва бирикадиган деталларни аниқ мослаш қанчалик қийинлигини биладилар. Меҳнат унумдорлигини оширишда мураккаб тикувчилик йўлларидан бири билан танишиш ўқувчиларда катта тасурот қолдиради ва уларнинг эсида яхши қолади.
Умумий таништириш характерига эга бўлиш экскурсияни таълимнинг бирор бўлими (ёғоч ва металлга ишлов бериш, сервис хизмати, меҳнат операцияси ва ҳоказолар) бошланишидан олдин ўтказилиши керак. Аниқ мавзуни ўтишдан кейин ёки ундан олдин ўтказилгани маъқул. Экскурсия одатда 15-20 ўқувчидан иборат битта синф билан фронтал равишда ўтказилади, бироқ экскурсия жараёнида айрим ўқувчилар учун якка ҳолда маслаҳатлар ва изоҳлар бериш истисно қилинмайди.
Меҳнат ўқитувчиси ёки экскурсияни олиб борувчи экскурсия жараёнида ўқувчиларнинг кузатишига раҳбарлик қилиб туради, уларнинг ишлаш тамойилига ва маҳсулоти ишлаш технолгиясига меҳнатни ташкил этиш ва ҳоказоларга жалб қилинади, булар ўртасида объектив равишда умумий тамойилларни билиб олишни ўргатади.
Масалан, ўқувчилар ўқув устахоналаридаги машғулотларда асосан ёғоч, металл, газламага ишлов беришнинг қўлда бажариладиган операцияларини ўрганиб оладилар. Тегишли корхоналарга ўтказилган экскурсия жараёнида улар энг янги станок, машиналар, жиҳозлар билан ва юқори унумли меҳнат усуллари билан танишадилар. Тикув материалларини қайта ишлаш корхонасининг тайёрлов цехига ўтказилган экскурсия давомида, ўқувчилар ҳар хил машиналарнинг ишлашини, тикув материалларининг қирқилишини кўраётганларида уларнинг меҳнат унумдорлиги ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мумкин. Болалар экскурсияда баравар вақт мобайнида қўлдагига нисбатан механик қайчи билан анча кўп иш бажариш мумкинлигини бевосита кўрадилар. Ана шу мисол орқали меҳнат унумдорлигини оширишнинг айрим йўлларини кўрсатиш мумкин. Масалан, қўл қайчи ўрнига механизациялаштирилган қайчидан фойдаланиш қўл меҳнати ўрнини механизациялашган меҳнат эгаллашнинг намуналаридан биридир, меҳнат унумдорлигинининг ошириши эса ишда бир йўла бир неча асбобдан нуқтаи назаридан биридир, меҳнат унумдорлигининг оширилиши эса ишда бир йўла бир неча асбобдан фойдаланишга мисол бўла олади. Меҳнат унумдорлигини ошириш нуқтаи назаридан қайчилаш жараёнини таърифлашда ўқувчиларга мустақил ҳолда бир неча мисоллар келтиришни тавсия этиш маъқул. Улар илгари ўрганилган материалларни: қўл ва электр машиналар билан тикиш, қўлда ва машиналарга йўрмаш, қўл ва механик қайчиларда қирқиш ва ҳ.к.ларни эсласалар мазкур топшириқни бажарадилар.
Ўқувчилар ўқув устахоналари ва ишлаб чиқаришдаги меҳнат жараёнларини таққослаб, фақат ўқувчилар меҳнатининг сифатинигина эмас, балки меҳнат унумдорлигини оширишни ҳам таъминлайдиган хилма-хил дастаки ва станок мосламаларидан кенг фойдаланиш йўли билан қўлда бажариладиган ишларни механизациялаш зарур, деган мустақил хулосаларга келадилар. Бундай экскурсиялар ўқувчиларда ўзлари қурган нарсалар тўғрисида ёрқин тасуротлар қолдиради, уларнинг билим доирасини ва меҳнатни қайта қуриш муносабатини шакллантиради, билиш фаоллигини ривожлантиришга имкон беради ва ишлаб чиқариш интизом асосларини қарор топтиради.
Корхонага ўтказиладиган ҳар қандай экскурсия қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:


  1. Download 78,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish