2.Quyidagi tayanch tushunchalarga ta’rif bering: jamoatchilik, jamoatchilik nazorati, fuqarolik nazorati, sanksiyalar, mahalla.
Фуқаролик жамияти ва ижтимоий шериклик диалектикасига кўра, аввало, давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги муносабатлар ижтимоий шериклик соҳасидаги қонунчилик актлари билан тартибга солиниши, яъни қонун ҳужжатларининг «таъсир доираси» билан қопланиши лозим. Шундай қилиб, давлат ва фуқаролик жамияти институтлари, уларнинг вакиллик органлари алоҳида ҳолларда ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда ижтимоий-сиёсий муносабатларни белгилаш, ижтимоий-иқтисодий вазифаларни аниқлаш, улар ўртасидаги ижтимоий шериклик шаклларининг амалга оширилиши механизмларини тобора такомиллаштириб бориш фуқаролик жамияти ва ижтимоий шериклик диалектикаси таъсирини кучайтиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Бу эса, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатлари жамоатчилик назорати институти билан бир қаторда, фуқароларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда иштирок этишини кафолатловчи ишончли воситалардир. Демократик тараққиёт йилларида жамиятнинг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалиши, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий ҳамда ижтимоий фаоллиги тобора ошиб бориши, нодавлат нотижорат ташкилотлари мустақиллиги таъминланиши натижасида давлат ҳокимияти органлари билан улар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини янги сифат босқичига олиб чиқиш имконияти янада ортиб бормоқда23.
Хуллас, ижтимоий шерикликнинг шаклланиши ва генезиси ҳақида маълумот берувчи назарий манбаларни, шунингдек, бу соҳадаги фалсафий ғоялар ва қарашларни ўрганиб чиқиш, мазкур жараёнда ҳам ижобий, ҳам ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга ҳалақит берувчи салбий ҳодисаларни аниқлашга имкон беради. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, ижтимоий шериклик ўз ривожланиш ва такомиллашиш жараёнида ўзига хос хусусиятларга эга, бу тажриба барча ривожланган мамлакатларда турли ижтимоий муносабатларни назорат қилишда қўлланилиши мумкин. Ҳозирги кунда ижтимоий шериклик билан боғлиқ бўлган ва инсоният тараққиёти жараёнида шаклланган ғоялар жамият тараққиёти, ундаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни сақлашда фаол қўлланилмоқда.
Ижтимоий шериклик хилма-хил субъектлар, турли ташкилотлар, институт ва индивидлар ёки ижтимоий гуруҳлар ҳамкорлиги асосида юзага келувчи келишмовчиликларни ҳал қилиш мақсадидаги фаолият сифатида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий барқарорликни қўллаб-қувватлашнинг тараққий топган усули ҳамдир. Бундай шериклик тизимининг асосий элементларига қуйидагилар киради: ижтимоий ҳамкорликни амалга ошириш метод ва механизмлари; ижтимоий шериклик субъектлари; ижтимоий субъектларнинг ўзаро муносабатлари назоратини таъминловчи ҳуқуқий-норматив база; ижтимоий шериклик жараёни, унинг имкониятлари ҳақида аҳолини ахборот билан таъминловчи; ижтимоий шерикликка нисбатан ижтимоий фикрни шакллантирувчи ахборот майдони ва ҳ.к. Ижтимоий шерикликнинг субъектли тузилмасида, қоида бўйича, иш берувчилар ва ишчилар (уларнинг бирлашмалари) ажратилади. Ҳозирги кунда ижтимоий шериклик ижтимоий меҳнат чегарасидан чиқиб кетган, чунки ҳамкорликда иштирок этувчи ижтимоий субъектлар доираси ниҳоятда кенг бўлиб, улар синфий, демографик, этник, ҳудудий ва ҳоказо субъектлар бўлиши ҳам мумкин, аммо ижтимоий шериклик потенциали тўғрисида субъектлар қизиқишлари ўзаро кесишгандагина фикр юритишимиз мумкин бўлади.
Мамлакатимизда фуқаролик жамияти ва ижтимоий шериклик диалектикаси самарасини таъминлайдиган иқтисодий, сиёсий ва маънавий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш тизимига оид масалаларни ҳал этиш зарурати, ижтимоий шерикликнинг назарий ва амалий хусусиятлари етарлича ўрганилмагани бу соҳадаги тадқиқотларнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Зеро, масалага ижтимоий-сиёсий ёндашув “ижтимоий шериклик” тушунчасининг кўп қиррали эканлиги, унга нисбатан хилма-хил қараш ва ёндашувлар мавжудлиги, бугунги кунда мазкур соҳадаги мавжуд тажрибада турли тадқиқотларда фойдаланиш имкониятлари ҳақида муайян таассуротни шакллантиришга ёрдам беради. Бу эса ҳар қандай илмий тадқиқотнинг энг асосий мақсад ва вазифаларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |