24-Variant Jamoatchilik nazoratining mohiyati


Jamoatchilik nazoratining maqsadlari nimalardan iborat?



Download 101,92 Kb.
bet5/5
Sana11.07.2022
Hajmi101,92 Kb.
#775696
1   2   3   4   5
Bog'liq
Abdrimova Gavxar Xajiboyevna

Jamoatchilik nazoratining maqsadlari nimalardan iborat?

Бугунги кунда давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги кўплаб масалаларни ҳал қилишда муҳим омил бўлмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки, мамлакатимизда самарали фаолият олиб бораётган соҳа мутахассислари тамонидан ижтимоий шерикликнинг халқаро тажрибасини ҳам ўрганиш муҳим вазифалардан биридир. Агар ривожланган хорижий давлатларнинг ижтимоий шериклик соҳасидаги тажрибасига назар соладиган бўлсак, бу йўналиш уларнинг қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топган. Уларда давлат органлари билан нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигининг шакллари, тартиблари, муносабатлари, қолаверса, молиялаштириш усуллари кўпгина ҳуқуқий ҳужжатларда тартибга солинган.


Юқоридаги параграфда қайд этганимиздек, аксарият ҳолларда ижтимоий шериклик деганда, ижтимоий-меҳнат соҳаси, яъни иш берувчи, ишчи, касаба уюшмалари ўртасидаги муносабатлар тизими тушунилган. Бунда касаба уюшмалари билан иш берувчи ўртасидаги муносабатларда ишчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иш шароитини яхшилаш каби масалаларга эътибор қаратилган.
Бугунги кунда эса “ижтимоий шериклик” тушунчаси кенг маънони англатади. Хусусан, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқ, манфаат, эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, экологик муаммоларни ҳал этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тарихий-маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш, маънавий анъана ва урф-одатларни, миллий маданий ўзига хосликни сақлаб қолиш ва уни ривожлантириш, хайрия фаолиятини тараққий эттиришда нодавлат ташкилотлари билан давлат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик муносабатларида кўриш мумкин. Шу билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда ижтимоий шериклик муҳим аҳамият касб этади.
Ижтимоий шериклик тамойилига асосан, давлат ижтимоий адолат, фуқароларнинг фаровонлиги, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида қайғуриш мажбуриятини ўз зиммасига олиб, ижтимоий йўналтирилган сиёсатни маҳалла тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин бўлади. Иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда маҳалла нодавлат нотижорат ташкилотлари билан мунтазам ҳамкорлик қилади. Жамиятдаги ижтимоий муносабатлар ривожлангани сари унинг уч сектори, яъни биринчи сектор – давлат органлари, иккинчи сектор – тижорат ташкилотлари, учинчи сектор – фуқаролик жамияти институтлари ривожланиб, уларнинг манфаатлари кенгаяди.
Бундай ривожланиш давомида ҳар учала сектор манфаатларининг тўқнашиш эҳтимоли ҳам ортади. Шу билан бир қаторда ижтимоий соҳа ижросининг тўлиқ давлат зиммасига ўтиши жамиятда давлат иштирокининг кучайиши, бюджет маблағларининг катта қисми мазкур соҳага сарфланиши, фуқаролар ижтимоий фаоллиги сусайиши каби салбий омилларда акс этиши мумкин. Шу сабабдан ҳам давлат ўз вазифаларининг бир қисмини фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, фуқаролар йиғинларига ўтказиши, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллашуви орқали фуқаролик жамияти институтлари ривожланиши, бизнеснинг ижтимоий масъулияти ортиши, бюджет харажатларининг камайиши долзарб аҳамият касб этади. Мазкур соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда учта секторнинг ўзаро изчил ҳамкорлигига эҳтиёж туғилади.
Шу маънода, ижтимоий шериклик – ижтимоий-иқтисодий муаммо-ларни ҳал этишда учала секторнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда улар манфаатларининг мувофиқлашувидир. У интеллектуал потенциални, инсон, моддий-техник ва молиявий ресурсларни бирлаштириб, мавжуд муаммо ечимига йўналтириш имконини беради. Шу боисдан ҳам 2018 йилда давлат томонидан ННТ ва ОАВларининг 280 та дастур ва лойиҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларни амалга оширишда мингдан ортиқ фуқаролик жамияти институти иштирокини таъминлаш белгиланди48.
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари маълум ҳудуддаги муаммога ечим топишни, одамларнинг оғирини енгил қилишни назарда тутади. Уларда белгиланган ишлар аксарият ҳолларда давлат бюджетидан молиялаштирилади. Шундай экан, унинг тузилиши, қандай вазифалар бирламчи этиб белгиланиши, дастур ижроси каби масалалар фуқаролик жамияти институтлари учун очиқ бўлиши керак. Шунинг учун “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунда ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришдаги ҳамкорлиги алоҳида белгиланган. Чунки айнан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари турли соҳа ҳамда тармоқларни ривожлантириш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш мақсадида хилма-хил дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Бундай дастурларда қайси йўналишларда қандай ишларни бажариш, табиийки, уларнинг ўзлари томонидан белгиланади. Лекин давлат органлари жамият эҳтиёжи, фуқароларнинг хоҳиш-иродасини ҳар доим ҳам тўлиқ қамраб ололмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳудудларда қайси муаммо долзарб, маблағ ва эътиборни кўпроқ қайси масалаларга қаратган маъқул, қандай йўл тутилса, дастурлар янада кўпроқ самара беради? Фуқаролик жамияти институтлари шу каби саволларга энг мақбул жавобни топишда муҳим ўрин тутади. Шу боисдан улар одамларга давлат идораларидан кўра яқинроқ туради, ҳаётни, фуқаролар хоҳиш-иродасини яхши билади. Демак, ижтимоий шериклик жамиятни ич-ичидан чуқур ўрганишда, ижтимоий масалаларни ҳал қилишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиб, самарали амалга оширишда, бу борада жамоатчилик назорати кучайишида долзарб аҳамиятга эга.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ҳар бир фуқаронинг жамият ишларида фаол иштирокини тақозо этади. Бундай иштирок учун, табиийки, ҳар бир жамият аъзоси ижтимоий шериклик гуруҳларига аъзо бўлиши лозим. Давлатни демократлаштириш жараёнларида фуқаролар фаоллиги уларнинг ижтимоий шерикликни қай даражада йўлга қўйганлиги билан намоён бўлади. Қонунлар ижросини тўлақонли таъминлаш фуқароларнинг ҳукуқий онги ва маданияти билан бевосита боғлиқлиги сабабли ижтимоий шерикликнинг амалга ошиши учун мамлакатимизда яшайдиган ва Ўзбекистонни ўзига Ватан деб биладиган ҳар бир фуқаронинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини ошириш талаб этилади. Бунинг учун ҳар бир маҳаллада ижтимоий шериклик хусусида доимий тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ. Зеро, ижтимоий шериклик асосида ҳар қандай муаммога ечим топиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аҳолининг барча қатламлари манфаатини тенг ифода этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятига доир асосий принциплар мустаҳкамлаб қўйилгани, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва эркин фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асослар яратилгани натижасида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ННТлар сони ҳам тобора ошиб бормоқда. Ўз навбатида, учинчи сектор, дея номланаётган ушбу тузилмаларнинг давлат идоралари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги роли ортиб бораётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек, фуқароларни иш билан таъминлаш, бандликка кўмаклашиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, кўп асрлик анъанавий маънавий-ахлоқий ҳамда тарихий-маданий қадриятларни тиклаш ҳамда сақлаш каби соҳаларда ижтимоий шерикликнинг амалга оширилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бугун халқимиз турмуш тарзини янада фаровонлаштириш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлари билан бир қаторда тижорат ташкилотлари ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда. Ҳозирги кунга қадар бу уч субъект, яъни давлат, нодавлат ва тижорат сектори ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка оид муносабатларни тартибга солиш учун ягона қонун мавжуд эмас эди. Таъкидлаш ўринлики, ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишув ва шартномалар томонларнинг келишувига биноан икки томонлама ҳамда кўп томонлама бўлиши мумкин. Кўп томонлама келишувлар ижтимоий шерикликнинг исталган даражасида тузилади.
Ижтимоий шериклик субъектлари – келишув иштирокчилари улар ифодалаётган аҳоли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида кўриб чиқилишида истисно ҳуқуқидан фойдаланадилар. Шунинг учун ҳам 2014 йилда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантиришда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоялашда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришнинг муҳим ҳуқуқий таянчи бўлиб хизмат қилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлан-тиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олиш, уларнинг ҳисобот топшириш тартибларини соддалаштириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзаро муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган. Бундан ташқари, давлат божи ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг рамзларини давлат рўйхатига олиш учун тўланадиган йиғмалар миқдори сезиларли даражада камайтирилди, давлат рўйхатига олиш бўйича мурожаатларнинг адлия органлари томонидан кўриб чиқиш муддати қисқартирилди.
Ижтимоий шерикликнинг асосий тамойилларига қонунга бўйсунишдан, тенг ҳуқуқлилик, очиқлик ва шаффофлик, ҳаммабоплик, мустақиллик, холислик, ўзаро ҳурмат, манфаатларнинг инобатга олиниши ва масъулият, мажбуриятлар қабул қилишнинг ихтиёрийлиги ва ҳисобдорлиги киради. Мазкур тамойиллар, аввало, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, бандликни таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни ривожлантириш, атроф муҳитни, одамлар соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби соҳаларда амалга оширилади. Бундан ташқари, фан, таълим, ахборотлаштириш, маданият, спортни ривожлантириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, миллатлараро тотувлик ва фуқаролар тотувлиги ғояларини мустаҳкамлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳам қамраб олади.
Шу билан бир қаторда, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлашда, давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар фаолиятида, ижтимоий шериклик тўғрисида битим ёки шартномалар тузиш, мазкур шерикликнинг бошқа томон субъектлари билан биргаликдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби жараёнларда иштирок этади.
Давлат нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларига ижтимоий шериклик жараёнида мулкий, ахборот, маслаҳат, ташкилий, ўқув-услубий жиҳатдан ёрдам беради. Масалан, ижтимоий шериклик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ушбу ташкилотларга қонунчиликда белгиланган тартибда шартнома асосида давлат мулки бепул ёки имтиёзли шартларда фақат кўзда тутилган мақсадда фойдаланишга вақтинча берилади. Ўз навбатида, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига моддий ёрдам кўрсатаётган юридик ёки жисмоний шахсларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича имтиёз тақдим этилади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларни бериш ҳамда ижтимоий шериклик борасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳам ижтимоий шерикликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан қараганда, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунда Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ушбу фонд маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг ваколатлари ҳақида алоҳида нормалар акс этган. Ўз навбатида, мазкур Қонуннинг тегишли моддаларида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини кучайтириш, уларнинг ташаббусларини ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан жамоат фондлари тузилиши ва жамоат комиссиялари ташкил этилиши ҳамда уларнинг вазифалари белгиланган.
Давлат органи билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институти ўртасида шартнома тузиш йўли билан ижтимоий ва умум аҳамиятга эга лойиҳалар давлат ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилади. Буюртмада давлат органи фаолиятининг устувор йўналишлари, ишларни бажариш ёки тадбирларни ўтказишга доир топшириқнинг мақсад-вазифалари ҳамда шартлари кўрсатилади. Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ёки жойлардаги жамоат фондлари бундай буюртмаларни бериш бўйича танлов ташкил этади, тушган таклифларни умумлаштириб, Парламент комиссияси ёки жамоат комиссияларига тақдим этади. “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунда табиий равишда ижтимоий шериклик муносабатларининг иштирокчилари бўлган тегишли томонлар – давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари-нинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари алоҳида нормаларда кўрсатилган.
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг таркибий қисмларидан бири бўлган ижтимоий-иқтисодий дастурларни тайёрлашда, тегишли қонунларни ишлаб чиқишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаол иштирокини таъминлашга, бу жараёнда аҳоли кенг қатламларининг манфаатлари ҳар томонлама ҳисобга олинишига кўмаклашишга, ўзаро ҳамкорлик самарасини оширишга хизмат қилади.
Ижтимоий маданият методологиясида ижтимоий шериклик индивидлар, гуруҳлар, жамият қатламлари ўртасидаги келишув муносабатларига эришиш механизми сифатида муҳим аҳамият касб этади. Қатор олимлар фикрича, ижтимоий шериклик – жамият турли гуруҳларининг, барқарорликка эришиш мақсадида, ўз қизиқишларини ўзаро мувофиқлаштириш, ўзаро боғлиқлиги. Ижтимоий ҳодиса сифатида ижтимоий шериклик ҳукмни амалга ошириш билан боғлиқ. Айни пайтда, бундай конкретлаштириш замонавий жамиятдаги ижтимоий шерикликнинг назарий таҳлили ва амалиёти имкониятларини қисқартиради. Хуллас, иқтисодчилар учун ижтимоий шериклик ишчилар ва иш берувчилар ўртасида, давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тизими ўртасида ўзаро муносабатлар тизими, ишчилар ва иш берувчилар қизиқишларининг мослашувини таъминлашга қаратилади.
Ижтимоий шериклик муносабатларининг мазкур соҳада ривожланиш истиқболи катта. Бозор иқтисодиёти шароитида иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари ижтимоий шерикликни тақозо этади. Ижтимоий шериклик бозор иқтисодиётига хос бўлган ижтимоий меҳнат муносабатларининг алоҳида тури ҳисобланиб, у турли ижтимоий гуруҳлар, биринчи навбатда, иш берувчилар ва ходимлар асосий манфаатлари энг мақбул нисбатини таъминлашга йўналтирилган. Ижтимоий шериклик – ишлаб чиқариш жараёни иштирокчилари: ходимлар ва иш берувчиларнинг тенг ҳамкорлигига асосланган манфаатларнинг ўзаро келишуви ва механизмлари тизими.
Ижтимоий шериклик шаклларининг ривожланиши, маълум маънода, ҳозирги замон бозор иқтисодиётининг ижтимоий кучайиши билан бевосита боғлиқ. Ижтимоий ҳамкорлик тизимида ходимлар манфаати – касаба уюшмалари томонидан, иш берувчилар манфаати – ишлаб чиқарувчилар иттифоқлари томонидан ҳимоя қилинади. Бошқа жиҳатдан томонлар манфаатларини ўзаро келиштириш жараёнида давлат бевосита иштирокчи бўлади, шу билан бирга, қабул қилинган қарорлар бажарилишига кафил бўлиб ҳисобланади. Манфаатлар келишувига музокаралар орқали эришилади, музокаралар жараёнида томонлар, ходимларнинг меҳнат шароитлари, унга ҳақ тўлаш, ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси ҳамда уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни каби масалалар хусусида келишувга эришадилар. Ижтимоий шериклик ва меҳнат муносабатларини кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш бугунги кунда персонални бошқаришнинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланмоқда. Бундай шерикликда алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг турли ижтимоий манфаатларини ўзаро боғлиқлигини эътироф этиш ҳамда шу сабабли уларга иқтисодий жараёнларда, қарор қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқлари берилиши ҳам назарда тутилади.
Ижтимоий шериклик тизими белгиланган органларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши, ижтимоий шериклик ғоя ҳамда тамойилларини амалга ошириш, ижтимоий-меҳнат ва меҳнатга оид иқтисодий муносабатларни ижтимоий консенсусга таянган ҳолда тартибга солиш каби аниқ белгиланган ижтимоий мақсадга эга. Умуман олганда, ижтимоий шериклик тизимининг мақсад ва вазифалари қуйидаги масалаларни ҳал этишда ўз аксини топади:

  • бозор иқтисодий ислоҳотларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;

  • жамоа меҳнат низоларининг олдини олиш ва улар ҳал этилишига кўмаклашиш;

  • ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик базасини белгиланган тартибда янада такомиллаштириш;

  • аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, жамиятда ижтимоий барқарорликка эришиш.

Ижтимоий шериклик иштирокчиларига ўз қизиқишлари ва умумқизиқиш йўлида бирлашишга шароит яратади. У бозор иқтисодиёти шароитида замонавий талабда малакали кадрлар тайёрлайди. Маданият соҳасида ижтимоий шериклик – муаммолар ечими учун ресурсларнинг қайта тақсимотигина эмас. Бунда ижтимоий муаммолар ижтимоий таҳлил учун долзарб бўлиб, уларнинг ечиш усули ҳам катта аҳамиятга эга.
Ижтимоий гуруҳларга ривожланган мамлакатларда мобиллик, бир гуруҳдан бошқасига ўтишдаги очиқлик каби белгилар хос. Турли ижтимоий-мутахассис гуруҳларнинг таълим ва маданият даражаси жиҳатидан яқинлашиши умумий ижтимоий маданий эҳтиёжларнинг шаклланишига олиб келади, шу билан бирга, ижтимоий гуруҳларнинг, уларнинг қадрият, хатти-ҳаракат, мотивациясининг секин-аста интеграциялашувига шароит яратилади. Маданият замонавий жамиятда борган сари кўпроқ ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёт оқибати сифатида ифодаланаётгани ва тушунилаётгани йўқ, балки мана шу тараққиётнинг зарурий шарти, муҳим омили, шахс ва жамият ахлоқий камолот даражаси сифатида англанмоқда. Ижтимоий шериклик субъектлари (томонлари) ҳамкорликнинг барча иштирокчилари ҳисобланади, тахмин қилинаётган ва аниқ мақсадли фаолиятнинг роли хатти-ҳаракатларининг энг аҳамиятли моделларини амалга оширади. Ижтимоий шериклик объекти ижтимоий-маданий соҳада субъектлар ўртасидаги амалдаги қонунчиликка асосланган, муносабатлар ҳисобланади. Улар, аввало, ижтимоий-маданий ва меҳнат соҳасидаги келишувга асосланган сиёсат ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш жараёнини ўз ичига олади. Бу ижтимоий шериклик тизимининг яхлит бўлиб пайдо бўлишида ҳал қилувчи шарт ҳисобланади.
Ижтимоий шериклик мутлақо аниқ ижтимоий талабдаги ижтимоий-маданий жиҳатга эга. Янада тўлиқроқ у маданият соҳасида ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос тури сифатида намоён бўлади, шартнома ва келишувлар, ўзаро компромиссларга эришиш, ривожланиш бўйича долзарб муаммолар юзасидан ягона позицияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан келишувга эришиш ва ишчилар ҳамда иш берувчилар, давлат органлари ва аҳолининг қизиқишлари учун цивилизацион курашишга асосланади. Айни вақтда кучли ва ҳаётга яроқлиликни сақлаб қолган ҳолда маданият ижтимоий организмга тез ўзгарувчи оламга адекват таъсирланишга имкон беради.
Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий шериклик инновацион ривожланишни ташкил қилувчи асосий элементлардан биридир. Ижтимоий масъулият ошиб бориши динамикасида ҳукуматнинг касаба уюшма ташкилотлари ҳамда маданият муассасалари билан шериклик муносабатларининг ривожи долзарблашади. Ижтимоий шерикликнинг ривожи таълим соҳасида тўғридан-тўғри ёки нисбий иштирок этувчи моддий, молиявий, барча субъектларнинг интеллектуал имконият-ларини бирлаштиришни талаб этади. Маданият соҳаси тараққиётида шаклланиб бўлган корпоратив маданиятни тўғри баҳолаш, айниқса, аҳамиятли. Шунингдек, икки эҳтимолий муқобил йўллардан бирини танлаш талаб этилади: эволюцион ва революцион (инқирозли). Ички корпоратив ижтимоий шериклик аниқ ташкилот маданий ривожила-ниши жараёнида ҳам, социум маданий парадигмаси шаклланиши усул ва воситаларни танлашда ҳам роли тобора кучайиб бормоқда. Ижтимоий шериклик, ўз моҳиятига кўра, консенсус, жамиятда тинчлик, барқарорлик ҳамда турли ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги муносабатлардаги тарангликни камайтиришга ёрдам беради.

1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2017. –Б.5.

2Қаранг: Қирғизбоев М. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши: дис. сиёсий фан. д-ри. –Т., 2007. –Б.342.

3 Жамалова Г.Ғ. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишининг сиёсий масалалари: дис. сиёсий фан. номзоди. –Т., 2006. –Б.181.

4 Қаранг: Каримов И.А. Бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтиш – иқтисодий ислоҳотлар йўлининг негизи. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. –Т.: Ўзбекистон, 1994. –Б.47.

5 Жўрақулов Ф. Ҳокимият бўлинишининг ижтимоий-фалсафий асослари: хориж тажрибаси ва миллий амалиёт. –Т.: Нишон ношир, 2015. –Б.185.

6 Алимардонов Т. Эркинлик руҳи. –Т.: Нишон-Ношир, 2014. –Б.240.

7 Мирзаев А. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти. –Т.: ТошДТУ, 2000. –Б.159.

8 Бегматов А. Ижтимоий шериклик ва ижтимоий хавфсизлик // Жамият ва бошқарув. –Т.: 2014. №1. –Б.43.

9 Энциклопедия менеджмента. Справочник. Социальное партнерство. Социальное партнерство в социально-трудовой сфере как общественное явление // http:// besonus.narod.ru/partnership.htm.2005.

10 Рахимов Ф.Х. Конституциявий ҳуқуқларни таъминлашда давлат органларининг масъулияти. –Т.: Адолат, 2001. –Б.8.

11 Норматов К. Фуқаролик жамияти ривожланишининг конституциявий асослари // Фуқаролик жамияти. –Т.: 2012. №4(4). –Б.9.

12 Саидов А.Х., Таджиханов У.Т. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Т.1. –Т.: Адолат, 2001. –Б.238.

13 Хажиева М. Ўзбекистонда толерантлик жараёни. –Т.: ABU MATBUOT-KONSALT, 2008. –Б.57.

14 Сохранит ли человечество человечность? Доклад Независимой комиссии по международным гуманитарным вопросам. –М: Международные отношения, 1989. – 21 с.

15 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 488-модда.

16 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 488-модда.

17 Ахмедшаева М., Нажимов М. Ижтимоий шериклик – демократик янгиланишларнинг муҳим омили // “Халқ сўзи”, 2014 йил 22 октябрь.

18 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 488-модда.

19 Вебер М. Избранное: Образ общества. –М.: Центр гуманитарных инициатив. 2012. –767 с.

20 Авицинова Г.И. Принципы трёхсекторного взаимодействия и тенденции его развития / Г.И.Авицинова // Государство, НКО и бизнес: процесс и взаимодействия: материалы межд.науч.-прак.конф. –М.: МГОФ «Знание», 2007. –320 с.

21 Грин Д.Дж. Возвращение в гражданское общество: социальное обеспечение без участия государства Пер.с англ. –М.: Новое изд-во, 2009. 220 с.

22 Бегматов А. Ижтимоий шериклик ва ижтимоий хавфсизлик // “Жамият ва бошқарув”, 2014. №1. –Б.43.

23 Ахмедшаева М., Нажимов М. Ижтимоий шериклик – демократик янгиланишларнинг муҳим омили // “Халқ сўзи”. 2014 йил 22 октябрь.

11 Қаранг: “Авесто”. Тарихий-адабий ёдгорлик. –Т.: 2001, 15-бет.

12 Қаюмов А., Исҳоқов М., Отахожаев А., Содиқов Қ. Қадимги ёзма ёдгорликлар. –Т.: 2000, 135-139 бетлар.

243 Аристотель. Политика. (`Теории власти`) Пер. с греч. предисл. и послесл. С.А. Жебелева. Примечания и комментарии А.И.Доватура. –М.: Академический проект, 2015. –318 с.

254 Бляхман Б.Я. Гражданское общество: некоторые вопросы становления и развития. –Кемерово Кузбассвузиздат, 2005. –204 с.

26 Қаранг: Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. –Т.: Мерос, 1993. –210 б.; Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида. –Т.: Ёзувчи, 2001. –Б.98.

27 Қаранг: Абу Наср Форобий. Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида. –Т.: Ёзувчи, 2001. –98 б.

28 Абу Райхон Беруний. 100 хикмат. –Т.: Фан, 1999. –Б.19.

29 Қаранг: Абу Али ибн Сино. Логика. Избранные произведения. Том 1. –Душанбе: Ирфон, 1980. –С 69-103.

30 Болтаев М. Абу Али Ҳусайн ибн Синонинг фалсафий-ижтимоий таълимоти. –Бухоро, 2001. –Б.17.

31 Ибн-Сина. Даниш-намэ. Книга знания. –Сталинабад: Тадж. Гос. изд-во, 1957. –280 с.

32 Мартыненко В.В. Гражданское общество. От политических спекуляций и идеологического тумана к социальному знанию и осознанному выбору. –М.: Академия, 2008. –352 с.

33 Қаранг: Бердяев Н.А. Самопознание. Опыт философской автобиографии. Вступ. ст., примеч. Чумакова С. / Серия: «Великие мыслители». –М.: Мир книги. 2006. –416 с

34 Кант И. Сочинения. Т.5.Ч.1. Метафизика нравов. –М.: КАНОН+ ОИ `Реабилитация` 2014. –1120 с.

35 Вебер М. Хозяйство и общество / пер. с нем.под научн.ред. Л.Г.Ионина. –М.: Изд-во ГУ ВШЭ, 2010. -456 с.

36 Парсонс Т. О структуре социального действия. - М.: Академ. Проект, 2002. - 880 с.

37 http://www.ilo.org/dyn/normlex/en/fp=NORMLEXPUB:12100:0::NO:12100:P12100_INSTRUMENT_ID:312289:NO

38 Қаранг: Витко Ф.П. Социальное партнерство: учеб.-метод. комплекс / Ф.П.Витко. –Минск: Гиуст БГу, 2008. –184 с.

39 Каргалова М.В. От социальной идеи к социальной интеграции. Становление социальной политики Европейского Союза. –М.: Интердиалект, 1999. –318 с.

40 Семигин Г. Социальное партнерство в современном мире. –М.: Мысль, 1996. –200 с.

41 Социальное партнерство: социальная трансформация иститутов и практик. Сборник статей и материалов Международного казанского научного форума (19-20 октября, г.Казань). Под ред. А.Г.Большакова. –Казань: КГУ 2013. –320 с.

42 Каргалова М.В. От социальной идеи к социальной интеграции. Становление социальной политики Европейского Союза. –М.: Интердиалект, 1999. –318 с.

43 Семигин Г. Социальное партнерство в современном мире. –М.: Мысль, 1996. –200 с.

44 Дюркгейм Э. О разделении общественного труда /Пер. с франц. Гофмана А.Б.; Примеч. Сапова В.В. / Серия: «История социологии в памятниках». –М.: Канон 1996. –432 с.

45 Модель И.М., Модель Б.С. Власть и гражданское общество в России: от социального взаимодействия к социальному партнерству. –Екатеринбург: Уро РАН, 1998. –240 с.

46 Ахмедшаева М., Нажимов М. Ижтимоий шериклик – демократик янгиланишларнинг муҳим омили // “Халқ сўзи”. 2014 йил 22 октябрь.

47 Қаранг: Мирзакаримова М.М. Бандликда ижтимоий шериклик. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2013. –Б.178.

48 http://www.fundngo.uz/uz/news/item/618-uchinchi-sektor-sub-ektlarining-dastur-va-loji-alari-uchun-17-7-milliard-s-m-mabla-azhratildi.html

Download 101,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish