2-ТОПШИРИҚ: Қуйидаги мавзуда таҳлилий маълумот тайёрланг:
ФОРОБИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИНИ
Яқин ва Ўрта Шарқнинг машҳур мутафаккири, қадимги юнон илми ва фалсафасининг Шарқдаги энг йирик тарғиботчиси ва унинг ривожига ҳисса қўшган олимлардан бири Абу Наср Форобийдир. У ўз даврининг файласуфи, мусиқачиси, шоири, қомусий олим бўлиб ном қозонди. У «Ақл ҳақидаги рисола», «Фалсафадан олдин нимани ўрганиш керак», «Фалсафа мактаблари», «Логикага кириш» каби кўплаб яратди. Файласуф — фалсафанинг энг муҳим масалалари бўйича қатор асарларнинг муаллифи сифатида шуҳрат қозонди. У Шарқда қадим юнон фалсафаси, айниқса, қадимги дунёнинг қомусий олими, психология фанининг отаси Аристотелнинг асарларини ўрганиш, уларга шарҳлар ёзиш, ғояларини тарғиб этиш ва янада ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Аристотел «биринчи муаллим» деб ном олган бўлса, бутун Шарқда Форобий «иккинчи муаллим» унвонига сазовор бўлди. У инсоннинг руҳий жараёнлари ҳақида фикр юритади. Форобийнинг фикрича, мавжудотнинг энг буюк ва етук маҳсули - бу инсондир, у ўзининг онги, ақли, сезиш орган- лари орқали оламни ҳар томонлама ўрганиш қобилиятига эгадир. Ақл ёрдамида инсон уни ўраб олган мавжудотнинг моҳиятини тушунади. У мавжудотнинг яшаш шакллари, оламни билишнинг йўИ ва воситалари, унда илм-фаннинг ўми ва аҳамияти масаласига алоҳида эътибор қаратади. Унингча, инсон танаси, мияси, сезги органлари туғилишида мавжуд, лекин ақлийбилими, маънавийлиги, руҳи, интеллектуал ва ақлий хислатлари, характери, дини, урф-одатлари билан мулоқотда вужудга келади. Унинг ақли, фикри (тафаккури), руҳий юксаклигининг энг етук маҳсули бўлади ва инсон ўз билимларини, ақлини ривожлантириб, сўнгра мавжудотнинг ибтидоси, бошланиши ҳақидаги илмга етиб боради, деб кўрсатади.
Форобийнинг руҳий жараёнлар ҳақидаги таълимоти психология илмининг ривожланиши ва равнақига катта ҳисса қўшди. Унингча, минераллар тўрт элемент — олов, тупроқ, ҳаво, сув — яъни содда субстанцияларнинг ўзаро аралашуви мураккаб субстанцияларни вужудга келтирди. Ундан аввало минераллар, яъни ноорганик жисмлар кейин эса ўсимлик олами ташкил топди. О”симликлар олами ўсиш, ривожланиш қобилиятига эгадир. Ўсимликлардан сўнг ҳайвонлар вужудга келди, улар ҳаракат қилиш, бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, кўпайиш, сезиш қобилиятига эга эдилар. Олам жисмлари ривожланишининг олий босқичи — инсоннинг вужудга келишидир, деб кўрсатади.
Форобий ўсимлик, ҳайвон ва инсонга хос хусусият ва қобилиятларни қувват деб атади ва уни ўсиш қуwати, ҳайвоний қувват ва инсоний қувват деб учга ажратади. Унинг қувватлар ҳақидаги классификацияси организмдаги жараёнларни биологик, физиологик-психик ва фикрлаш жараёнларига ажратиш демакдир. Бундан шундай хулоса чиқармоқ жоиздир, яъни биологик жараён барча тирик организмга, тлзиологик-психологик жараён — ҳайвонларга, ақлий интеллектуал жараён, онг фақат инсонларга хосдир.
Форобий дунёни билиш, инсон ақлини билим билан бойитиш, уни илмли, маърифатли қилишга хизмат қиладиган психик жараёнларга алоҳида эътибор берди. У билишнинг икки босқичи — ҳиссий билиш ва унинг даражаларини ва ақлий билишни ҳар томонлама асослаб берди. У «Мажмуар Расоил ал-Ҳукамо» (225) асарида «Инсон билимларни ақл ва сезиш органлари орқали қоМга киритади... сезилувчи образлар ҳис қилиш орқали, ақлий образлар эса сезилувчи образлар орқали билинади», — деб ёзади, яъни у ақлий билиш ҳиссий билишсиз вужудга келмаслигини таъкидлайди. У ҳиссий билишнинг даражалари, келиб чиқиши ҳақида фикр юритади. Сезгиларни ҳиссиёт, тафаккур каби психик ҳолатлар билан боғлашга уринади. У сезгиларни ўзига хос классификациялайди. Озиқлантирувчи қувват: сўнгра ички ва ташқи қувватлар вужудга келади.
Ташқи руҳий қувватлар, яъни ташқи буюмлар сезги аъзоларига бевоси- та таъсир қилганда вужудга келадиган қувватдир, деб кўрсатади. Сезгиларнинг келиб чиқиши ва мураккаблиги жиҳатидан беш турли ташқи қувватни
Do'stlaringiz bilan baham: |