23-Variant Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети тақсимоти ва солиқ сиёсати


Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг миллий таркиби тўғрисида маълумот6



Download 23,76 Mb.
bet7/8
Sana20.07.2022
Hajmi23,76 Mb.
#825289
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Matyakubova Dinora

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг миллий таркиби тўғрисида маълумот6
(йил бошига; минг киши)




1991 й.

2011 й.

2017 й.

сони

улуши, %

сони

улуши, %

сони

улуши, %

100,0'>Жами аҳоли

20607,7

100,0

29123,4

100,0

32120,5

100,0

Шу жумладан:



















ўзбек

14995,3

72,8

23983,2

82,3

26917,7

83,8

қорақолпоқ

431,9

2,1

641,5

2,2

708,8

2,2

тожик

980,7

4,8

1411,6

4,8

1544,7

4,8

қозоқ

845,3

4,1

832,7

2,9

803,4

2,5

рус

1593,8

7,7

837,5

2,9

750,0

2,3

қирғиз

182,6

0,9

254,6

0,9

274,4

0,9

татар

414,6

2,0

218,6

0,8

195,0

0,6

туркман

126,6

0,6

174,7

0,6

192,0

0,6

корейс

183,7

0,9

188,0

0,6

176,9

0,6

украин

146,8

0,7

78,2

0,3

70,7

0,2

бошқалар

706,4

3,4

502,8

1,7

486,9

1,5

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг, нафақат мамлакатга ном берган ўзбек халқи, балки шу муқаддас заминда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг ҳам миллат сифатида сақланиб қолиши ва ривожланиши учун тенг шароит ва имкониятлар яратиш масалага алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, кўпмиллатли диёримизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш ва янада мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлган миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллатга мансуб аҳолининг маънавий-маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган миллий-маданий марказлар фаолиятини қўллаб-кувватлаш ҳамда миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш учун Биринчи Президент ташаббуси билан 1992 йил 13 январда Республика Байналмилал маданият маркази ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари билан биргаликда миллатлараро муносабатлар соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишида қатнашиш, миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзига хос анъана, урф-одат ва расм-русумларни тиклаш ҳамда ривожлантиришда уларга кўмаклашиш деб белгиланди.
Ўтган 27 йилдан сал ошиқроқ давр мобайнида Республика байналмилал маданият маркази атрофида турли миллий маданий марказлар уюшган ҳолда фаолият олиб борди. Бу марказлар ўз миллатларининг тили, маданияти, урф-одатлари, анъаналарини сақлаб қолиши, янада ривожлантириши бўйича фаол иш юритяпти. Умумхалқ байрамларини нишонлашга бағишланган катта-кичик тантаналарнинг деярли ҳеч бири мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элат вакилларининг куй, қўшиқ ва рақсларисиз ўтмайди.
Ўзбекистонда ўзига хос бир миллий менталитет юзага келган, десак, муболаға бўлмайди. Чунки, ўз-ўзидан, миллат миллатга, маданият маданиятга таъсир ўтказади, улар бир-биридан акс таъсир олади ҳам. Шу тариқа ҳар бир миллий маданият амалда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигидан иборат бўлиб боради.
Бугунги ўзбек маданиятини, шарқона ва ғарбона маданиятлар уйғунлигидан иборат, деб ҳисоблашга тўла ҳақлимиз. Ғарб маданиятининг ижобий жиҳатларини ўзлаштириш – фақат ютуқ. Аммо ўарбда демократиянинг суиистеъмол қилиниши оқибатида юзага келган “оммавий маданият”нинг кириб келишидан эҳтиёт бўлиш керак.
2017 йилнинг 24 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан маданий марказларнинг бир гуруҳ фаоллари мукофотланди. Давлатимиз раҳбари Ватанимизнинг юксак мукофотларини тантанали равишда топширди.
2017 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиШ.М.Мирзиёевнинг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, Республика байналмилал маданият маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди. Республика байналмилал маданият маркази, 138 та миллий маданий марказ, шунингдек, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши, 34 та дўстлик жамияти фаолияти ўзаро бирлаштирилди.
Шу тариқа бу қўмита миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминловчи бош­қарув органи мақомига эга бўлди.
Дарҳақиқат, Ҳаракатлар стратегияси асосида бешинчи устувор йўналиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳар қандай кишини мамнун этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 15 августда қабул қилинган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишда муайян маънода ҳозиргача амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиб олинди.
Жумладан, унда миллатлараро тотувликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш соҳасидаги энг муҳим ишлар ҳам тилга олинган. Унда юқорида айтиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилгани, Европа Иттифоқи ва 21 та хорижий мамлакат билан савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва молиявий-техник соҳаларда 22 та “йўл харита”лари тасдиқлангани айтилган.
Миллатлараро муносабатлар йўналишидаги яна бир долзарб масалалардан бири аҳолининг миллий таркибига мос келадиган таълим-тарбия тизимини ташкил қилиш. Бу борада республикамизда бугунги кунга келиб, 9691 та мактаб фаолият юритаётгани, шундан 8853 та мактабда ўзбек тилида, 862 та мактабда рус тилида, 366 та қорақолпоқ тилида, 370 та мактабда қозоқ тилида, 244 та мактабда тожик тилида, 43 та мактабда туркман тилида, 42 та мактабда қирғиз тилида таълим бериш йўлга қўйилганини таъкидлаш керак7. Булар орасида икки ёки уч тилда ўқув машғулотлари олиб борилаётган мактаблар ҳам бор. Халқ таълими вазирлигига қарашли педагогик институтларида ўзбек тилидан ташқари рус, тожик, туркман, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқ тилларида ҳам машғулотлар олиб бориладиган мактаблар учун мутахассислар тайёрланмоқда.
Республикамиздаги оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ҳам аҳоли миллий таркибининг ранг-баранг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилмоқда. Ўзбекистонда 8 тил­да, яъни ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, туркман, инглиз, корейс тилларида газета ва журналлар чоп этилмоқда.
Ўзбекистон телевиденияси орқали қатор хорижий тиллардаги кўрсатувларнинг мунтазам равишда намойиш қилиниши ва махсус радио эшиттиришларнинг турли тилларда эфирга узатилаётгани ҳам диққатга сазовор. Зеро, 12 (ўзбеқ қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, озарбайжон, рус, татар, бошқирд, корейс, уйғур) тилларида телерадио эшиттиришлар эфирга чиқмоқда. Бундан кўринадики, Ўзбекистоннинг миллатлараро сиёсати инсонийликка, демокра­тияга қарши бўлган сиёсатнинг ҳар қандай кўринишларини тўлиқ ва мутлақ рад этишга асосланган.
Кўриниб турганидек, миллатлараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш борасида Ўзбекистон ўзига хос тажриба орттирди. Бунда фақат миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини тарбиялаш, миллатларнинг тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаш билан чекланмаслик, балки мамлакатдаги барча миллатларнинг умумий бирдамлигига эришиш тамойилига амал қилинди ва бу сиёсат:
- кўп миллатлиликни яратувчилик қудратига эга бўлган омил сифатида тан олиш;
- фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, шахси, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъи назар, тенглигини таъминлаш;
- миллий мансублигидан қатъи назар, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги тенг ҳуқуқли иштирокини кафолатлаш;
- миллий тил, урф-одатлар ва анъаналар ҳурмат қилинишини таъминлаш ва уларнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш
- ижтимоий ҳаёт, сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги асосида ривожланишини таъминлаш;
- фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган миллий, ирқий, диний адоват ва низони тарғиб қилувчи фаолиятга йўл қўймаслик;
- миллатлар ва элатлар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга доир халқаро қоидалар устуворлигини тан олиш каби тамойилларга таянган ҳолда изчил амалга оширилмоқда.
Шуни унутмаслик керак-ки, қаерда миллатлараро тотувлик ғоясининг аҳамияти англаб етилмаса, жамият ҳаётида турли зиддиятлар, муаммолар вужудга келади, улар тинчлик ва барқарорликка хавф солади. Бугунги кунда жаҳоннинг айрим минтақаларида содир бўлаётган миллий низолар шундан далолат бериб ту­рибди.
Миллатлараро тотувлик ғоясини амалга оширишга ғов бўладиган энг хатарли тўсиқ - тажовузкор миллатчилик ва шовинизмдир. Бундай иллат, зарарли ғоя тузоғига тушиб қолган жамият табиий равишда ҳалокатга юз тутади. Бунга узоқ ва яқин тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Биргина фашизм ғояси XX асрда инсоният бошига аввалги барча асрлардагидан кўра кўпроқ кулфат, офат-балолар ёғдириб, охир-оқибатда ўзи ҳам ҳалокатга учради. Лекин ҳанузгача фа­шизм, шовинизм, ирқчилик ғояларини тирилтириб, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ғоясига қарши «салиб юриши» уюштиришга уринаётган кучлар борлиги барчамизни ҳушёр торттириши лозим.
Бағрикенгликнинг муҳим йўналишларидан бири “диний бағрикенглик”дир. Турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд фарқлардан қатъий назар, уларнинг ёнма-ён, ўзаро тинч-тотув яшаши ҳамда ҳар бир диний таълимотга ҳурмат билан қарашни англатадиган мазкур тушунча, ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда, бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканини эътироф этишини назарда тутади. “Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси”да таъкидланганидек, “Бағрикенглик бўлмаса, тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди”.
Асрлар мобайнида ўлкамизнинг шаҳару қишлоқларида масжид, черков ва синагогалар эмин-эркин фаолият кўрсатиб, турли миллат ва динга мансуб қавмлар ҳамжиҳатликда ўз диний маросимларини адо этиб келганлар. Тарихимизнинг энг мураккаб, оғир даврларида ҳам улар ўртасида диний асосда можаролар бўлмаган. Бу эса, миллати ва диний қарашидан қатъи назар, инсонни ардоқлаш ва ўзгаларни қадрлаш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш каби туйғулар ўлка аҳолисининг қон-қонига сингиб кетганидан далолат беради. Айнан шу сифатлар халқимизга хос бўлган диний бағрикенгликнинг маънавий асосини ташкил қилади.
Маълумки, ҳар бир диннинг ўзига хос ақидалари мавжуд. Улар баъзан бир-бирига мутаносиб бўлса, баъзан зид ҳам келиши мумкин. Диний бағрикенглик ана шу хилма-хиллик асосида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олади, турли эътиқодларнинг ёнма-ён ва бир пайтда мавжуд бўла олиши учун хизмат қилади.
Қадим замонларданоқ ўлкамизда зардуштийлик, буддавийлик, яҳудийлик, насронийлик каби динлар мавжуд бўлган. Энг қадимий ва кенг тарқалган динлардан бири бўлмиш зардуштийликнинг ватани ҳам бизнинг юртимиздир. Зеро, у қадимги Хоразмда шаклланиб, ривож топган.
Илк ўрта асрларда Марказий Осиёда буддизм ҳам муҳим ўрин тутган. Ҳаттоки, Бухоро шаҳрининг номи ҳам “Вахара” – буддавийлар ибодатхонаси номидан келиб чиққан, деган фикрлар ҳам бор.
Марказий Осиёга ислом динининг ёйилиши арафасида бу ерга Эрон орқали Суриядан кириб келган несториан йўналишидаги насронийлик дини муҳим мавқени эгаллаган. VI аср бошларида Самарқандда несториан епископи, VIII асрда эса митрополити хизмат қилган. Шунингдек, қадимда ҳозирги Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳудудларида насроний динига мансуб аҳоли ҳам яшаган.
VIII асрда Марказий Осиёга араблар билан бирга ислом дини ҳам кириб келди. Аҳолининг бу динни қабул қилиши аста-секинлик билан, бир текис бўлмаган ҳолда юз берди. Аҳолининг бир қисми ўзларининг қадимги динларига эътиқод қилишда давом этди. Бу вақтда ислом ва маҳаллий динларнинг, уларга хос қадрият ва одатларнинг қоришуви юз берди. Мовароуннаҳр халқларининг ислом динига зид келмайдиган маърифий-ахлоқий ғоялари, ҳуқуқий меъёр ва урф-одатлари тўла сақланиб қолди ҳамда ислом таълимоти асосида янада сайқалланди. Бу ҳолат Мовароуннаҳрда исломнинг ўзига хос хусусиятлар касб этишига сабаб бўлди. Бу ҳам юртимизда узоқ йиллар давомида шаклланган диний бағрикенглик самараси эди.
Ўлкада тинчлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлашда ислом таълимотидаги ўзга дин вакиллари билан ўзаро муроса йўлини тутиш, улар билан дунёвий ишларда ҳамкорлик қилиш ва ҳамжиҳатликда яшашга чорловчи тамойиллар ҳам ўзига хос аҳамият касб этди. Айниқса, ислом таълимотидаги динни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик қалбга боғлиқ, инсоннинг тўлиқ ихтиёридаги амал деб қаралиши минтақада диний бағрикенглик муҳити барқарор бўлиши учун асосий омиллардан бўлди.
Диёримиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарларида ҳам диний бағрикенглик билан боғлиқ қадриятлар тарғиб қилинган ғояларни учратамиз. Жумладан, Шайх Аҳмад Яссавий ҳам ўз ҳикматларида ўзга дин вакилларига яхши муносабатда бўлишни уқтирган:

Download 23,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish