23-Variant Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети тақсимоти ва солиқ сиёсати


Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари



Download 23,76 Mb.
bet6/8
Sana20.07.2022
Hajmi23,76 Mb.
#825289
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Matyakubova Dinora

4. Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари
Бугунги кунда хавфсизлик масалалари бутун дунёда энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Йил сайин давлатлар томонидан мудофаа тизими ва ҳарбий соҳага ажратилаётган ҳаражатларининг ошиб бориши фикримизни тасдиқлайди. Бироқ, фақатгина замонавий қурол яроғга эга бўлишнинг ўзигина хавфсизликни таъминламайди. Чунки, гувоҳ бўлиб турганимиздек, замонавий бузғунчи кучлар очиқча жанг қилмай, балки тўсатдан қўпорувчилик амалиётларини қўллаш, ҳарбийлар эмас балки тинч аҳолини нишонга олиш каби қабиҳ усуллардан фойдаланадилар. Бунда эса, миллий ва диний низоларни келтириб чиқариш асосий мақсад ҳисобланади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида давлат-ҳуқуқий, этно-ҳудудий ва этнодемографик заминда 300 дан ортиқ катта-кичик низолар қайд қилингани ҳам ушбу фикрнинг ўринли эканини тасдиқлайди.
Миллатлар мавжуд экан, улар ўртасида ўзаро муносабатлар ҳам бўлади. Шундай экан, бугун глобаллашувнинг бу жараёнга ўтказаётган салбий таъсирининг олдини олиш ҳақида бош қотириш ва самарали механизмларни топиш ўз мустақиллигини, эркини, ўзига хослигини қадрлашга қодир бўлган барча миллатлар олдида турган энг долзарб вазифа ҳисобланади.
Республикамизда ҳам миллатлараро тотувликни таъминлаш орқали тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб бориш ғояси давлатимиз биринчи раҳбарларининг доимий диққат марказида бўлиб келган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ўз сайловолди дастуридаёқ тинчликни таъминлаш, миллатлар ва динлараро тотувлик муҳитини қўллаб қувватлаш, дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши аёвсиз кураш масалаларини асосий тамойил сифатида олға сурди.
Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда, сўнгги ойларда Президентимиз ташаббуси билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилди. Стратегияда бешинчи йўналиш сифатида “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” белгиланди. Бу ҳам, юртимизда фуқароларимиз хавфсизлиги, миллатлар ва диний бағрикенгликка берилаётган эътибордан далолат беради.
“Бағрикенглик” тушунчаси илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, социология, фалсафа, илоҳиёт, ижтимоий ахлоқ, қиёсий диншунослик каби фанлар доирасида кенг истифода этилади. “Толерантлик” – лотинча “tolerare”, яъни “чидамоқ”, “сабр қилмоқ” маъносини англатган бу сўз, асосан бирор нарсани, ўзгача фикр ёки қарашни, ўз шахсий тушунчаларидан қатъи назар, имкон қадар бағрикенглик ва чидам билан қабул қилишни англатади. Хусусан, ушбу тушунча деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи маъно касб этиб, “чидaмлилик”, “бардошлилик”, “тоқатлилик”, “ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш”, “муруввaтлилик”, “ҳиммaтлилик”, “кeчиримлилик”, “мeҳрибoнлик”, “ҳaмдaрдлик” каби маъноларга эга.
Тараққиётнинг асосий омилларидан бири бўлган бағрикенглик борасида 1995 йил 16 ноябрда БМТ тизимида Фан, таълим ва маданият соҳасида ихтисослашган ташкилот (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 28-сессиясида “Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси” қабул қилинди. Декларацияда ирқи, жинси, келиб чиқиши, тили, динидан қатъи назар, бағрикенгликни тарғиб этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан қараш каби мажбуриятлар белгилаб қўйилган.
1998 йил 6 ноябрда Тошкентда ўтказилган ЮНЕСКО Ижроия Кенгашининг 155-сессиясида «Тинчлик маданияти ва ЮНЕСКОнинг аъзо давлатларидаги фаолияти» Декларацияси қабул қилинди. ЮНЕСКОнинг «Тинчлик маданияти» концепцияси БМТ томонидан маъқулланиб, 2000 йил «Халқаро тинчлик маданияти йили», 2001 йил эса «Халқаро маданиятлараро мулоқот йили» деб эълон қилинди.
БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 декабрдаги ялпи сессиясида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилинди.
Бизга маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиққан эди.
Резолюциянинг асосий мақсади — барча учун таълим олиш имкониятини тақдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этишдан иборат.
Шунингдек, ҳужжатда "бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик"ка ҳам чақирилган.
Резолюция БМТнинг барча аъзо давлатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган ва мазкур ҳужжатга 50 дан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилган.
Бизга маълумки, миллат (арабча-халқ) –муайян худудда истиқомат қиладиган, умумий тил, маданият урф-одат, қадриятлар ва руҳий яқинлик билан фарқланувчи этно ижтимоий бирлик ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, ер юзида 1600 дан ортиқ миллат бўлиб, (айрим манбаларда 3000 дан ортиқ) уларнинг сони бир неча ўн мингдан бир неча юз миллионгачани ташкил этади.
Сон жиҳатдан миллатлар тўрт гуруҳга бўлинади. Буларга:
а) энг кўп сонли миллатлар (Хитойлар 1 млр.дан ортиқ, — ҳиндлар, америкликлар, руслар, японлар юз мил.дан ортиқ);
б) кўп сонли миллатлар (50 млн.дан 100 млн. гача — инглизлар, французлар, испанлар, турклар ва бошқалар);
в) йирик миллатлар (10 млн.дан – 50 млн.гача – ўзбеклар, португаллар, поляклар ва бошқалар);
г) кам сонли миллатлар ( хар бири бир неча ўн мингдан бир млн.гача).
Аммо шуни таъкидлаш жоизки миллатларнинг сони уларни буюклиги ёки гегемонлиги учун асос бўла олмайди. Зеро, барча миллатларнинг тенг, озод ва эркинлиги “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси”да белгиланган асосий қоидалардан бўлиб, жаҳон сиёсатининг асосий тамойиллари бири ҳисобланади.
Ер юзидаги 1600 миллатдан бор-йўғи 200 га яқини ўз давлатчилигига эга, холос, Бундай шароитда (ҳозирги замон давлатларининг 90 фоизга яқини полиэтник, яъни кўп миллатли давлатларни ташкил этади) бутун дунёда миллатлараро тотувликни таъминлаш учун уларнинг манфаатлари рухияти, интилишларини мунтазам ўрганиб бориш, ижтимоий-сиёсий хаётда буни доимо эътиборга олишиш тақозо этади.
Маълумотлар кўра, ҳозирги дунёдаги фақат 20 га яқин давлат аҳолиси таркибида бошқа миллатлар вакилларининг улуши 5 фоиздан камни ташкил этади. Қолган давлатларнинг деярли барчасида 5 ва ундан ортиқ миллат ва элатлар вакиллари истиқомат қилиб, уларнинг аҳоли таркибидаги улуши анча салмоқлидир.
Ҳар қандай кўп миллатли мамлакатнинг муваффақиятли ривожланиши ижтимоий барқарорлик, иқтисодий-сиёсий асослар ҳамда ахлоқий мезонлар билан бир қаторда кўп жиҳатдан мамлакатдаги этник бирликлар ва диний конфессиялар ўртасида тотувлик ҳамда мустаҳкам тинчликка боғлиқ. Кўп миллатли давлатдаги этнослараро ҳамда миллатлараро толерантлик миллий хавфсизликни шаклланишида муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Жахон тажрибаси миллатлараро муносабатларда бир ёқлама, юзаки ёндашув мамлакатда жиддий сиёсий муаммоларни келтириб чиқаришни кўрсатмоқда. Хусусан, давлат ўз номини берган (титул) миллат билан ўша жойда яшайдиган бошқа миллат ва элат вакиллари ўртасидаги муносабатлар жиддий эътиборни талаб этади. Акс холда, жамият жамият хаётидаги тинчлик ва барқарорлик издан чиқиши мумкин. Миллатлараро муносабатларда уйғунлик вужудга келган мамлакатларда кўп миллатлик жамият сиёсий-иқтисодий ривожланишига, маънавий-рухий муҳитнинг соғлом бўлишига самарали таъсир этади.
Шу боис шўролардан кейинги маконда янги мустақил давлатлар шаклланишида этнослараро ва миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришнинг долзарблиги ва аҳамияти янада ортди. Ўзбекистонда бу масала назокат ва эҳтиёткорлик билан ҳал этилди.
Айрим собиқ Совет республикаларидан фарқли равишда, истибдод даври йўқотишлари учун “айбдор”ларнинг қидирилмаганлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистонда халқаро демократик тамойилларга мувофиқ келувчи, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлигини белгилаб берган қонунчилик базаси миллатлараро тотувликни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида “Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”,-деб таъкидланган. Республика Конституциясининг 18-моддасида ҳам миллатлараро муносабатлар аниқ белгилаб берилган: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”. Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқини беради” (3-модда). Ўзбекистон фуқароларнинг қонун олдида тенглиги қоидаси ўзбек халқининг республика худудида яшовчи барча миллатлар вакиллари билан муносабатларни уйғун холга келтиришнинг ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон худудида истиқомат қилувчи кам сонли этнослар ҳуқуқларини ҳимоялашнинг давлат концепцияси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида аниқ акс эттирилган: “Ўзбекистон Республикаси ўз худудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”.
Ўзбекистон давлат сиёсати миллатчилик, ирқчилик, геноцид, халқларни зўрлик билан чиқариб юбориш ёки бошқа жойларга кўчириш, ўзга халқлар ҳуқуқларининг камситилиши ва ассимиляция сиёсатини тўлиқ инкор этади. Республика Конституциясининг 57-моддасига мувофиқ “Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушиш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлантирилган бирлашмаларнинг, Миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти таъқиқланади”.
Ўзбекистоннинг мустақиллик тараққиёт йўли давомида мамлакатда тинчлик ва барқарорлик сақлаб қолинди, Миллий тотувликка эришилди. Ўзбекистонда миллий давлатчилик қарор топаётган энг оғир даврда Ислом Каримов турли экстремистик кучлар йўлига ва жамиятни сиёсий, диний, миллий ва бошқа белгилари бўйича пароканда қилиш таҳдидлари йўлига мустаҳкам тўсиқ қўйди. Мамлакатимизда амалга оширалаётган миллий сиёсат бир қатор йирик давлатларнинг нуфузли сиёсатчилари ва турли диний конфессиялар раҳбарлари томонидан эътироф этилганлиги бежиз эмас.
Ўзбекистон диёрида қадимдан турли цивилизация вакиллари, маданий қатламлар, хилма-хил эътиқод ва дунёқарашлар ёнма-ён яшаб келган. Бу ерда яшовчи халқ бошқа жойдан кўчиб келиб, ўрнашиб қолган эмас. Бу замин ота-боболаримиз яшаб ўтган азалий ва муқаддас макондир. Бу замин Шарқ ва Ғарбнинг, Шимол ва Жанубнинг, қадим ўтмиш ва буюк келажакнинг туташган жойи, Марказий Осиёнинг юраги, инсоният тафаккури, фан ва маданиятининг энг кўҳна ўчоқларидан биридир. Бу тупроқда жаҳонни ҳайратга солган цивилизациянинг илдизлари вужудга келган, инсоният тарихининг энг қадимги даврларига мансуб диний ва фалсафий анъаналар шаклланган. Қадимги юнон файласуфи Гераклит бу юртни «фалсафий тафаккур бешиги», деб бежиз таърифламаган. Шуни таъкидлаш жоизки, бизнинг цивилизациямиз ўзига хос бағрикенглик тафаккур услубига таянади.
Уч минг йиллик тарихимиз шундан гувоҳлик бермоқдаки, олийжаноблик ва инсонпарварлик миллатлараро тотувликка интилиш халқимизнинг энг юксак фазилатларидан ҳисобланади. Бу борадаги анъаналар авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.
Маьлумотларга кўра, бундан юз йил аввал ҳозирги республикамиз ҳудудида 70 га яқин миллат вакиллари истиқомат қилган. 1926 йилда республикамизда 90 миллат ва элат яшаган бўлса, 1959 йилда уларнинг сони 113 тага, 1979 йилда 123, 1989 йилда эса 130, 2018 йилда 136 тага етган.

Download 23,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish