2,3 – амалий машғулот


Рақамли коммутациялаш тизимининг коммутация майдонини тузили-ши. Фазо – вақт коммутациялаш блокинингтузилиш принциплари



Download 129,18 Kb.
bet3/3
Sana23.03.2023
Hajmi129,18 Kb.
#920868
1   2   3
Bog'liq
2-3 амалий машғулот

Рақамли коммутациялаш тизимининг коммутация майдонини тузили-ши. Фазо – вақт коммутациялаш блокинингтузилиш принциплари
Фазода бўлишга асосланган ҳолда қурилган коммутациялаш майдони (КМ) фақат фазо аломати билан характерланади ва у ўрнатилган жой 1 ёки 1 неча координаталар билан аниқланади. Уларнинг ҳар бири фақат фазо алома-тига эга. Лекин электрон АТСларда зичлаштирилган линиялар ишлатилади. Уларнинг ҳар 1 каналида фақатгина фазо аломати эмас, балки вақт аломати ҳам ишлатилади. Импульс – кодли модуляция (ИКМ)га эга бўлган узатиш тизимларида ҳар 1 канал, зичлаштирилган линия жойлашишини кўрсатувчи фазо аломати ва каналнинг вақт бўйича ҳолати билан характерланади.
Каналларни вақт бўйича ажратиш, импульсли модуляцияларнинг бирор тури ёрдамида амалга ошади. Импульсли модуляцияда сигнал узлуксиз (ана-лог) кўринишда узатилмай, дискрет қийматлар (импульслар) кўринишида узатилади. Узатилаётган сигналнинг бир лаҳзалик оний қийматини ҳар хил усул билан акс эттириш мумкин, масалан: импульс амплитудаси, амплитуда импульсли модуляция (АИМ), импульснинг давомийлиги (кенглиги), кенг импульсли модуляция (КИМ), нуқтага нисбатан вақт бўйича импульснинг ҳолати, фаза импульсли модуляция (ФИМ) ва х.к. Бошқача сўз билан айтганда каналларни вақт бўйича ажратиш усулиқўлланилганда сўзлашув токлари коммутацияси аналог шаклда эмас, рақамли кўринишда амалга оши-рилади. Аналог сигнални рақамли сигналга айлантиришда юқорида кўрилган аналог усуллар (АИМ, КИМ, ФИМ) эмас балки рақамли усуллар кенг тарқалган. Рақамли ўзгартириш усулларига, импульс-кодли модуляция (ИКМ), дельта модуляция (ДМ) ва х.к. киради. ИКМ ёрдамида аналог сигнални рақамлига ўзгартириш жараёни учта кетма-кетликдаги тадбирдан иборат: вақт бўйича аналог сигнални дискретлаш, дискрет отсчетларни сатх бўйича квантлаш ва квантланган қийматларни кодлаш.
Дискретлаш жараёни, Котельников теоремасига биноан амплитуда-импульсли модуляция (АИМ) ёрдамида амалга ошади. Бундай ҳолда такрорланиш даври Т (ёки дискретлаш частотаси fg ) ва импульс давомийлиги τu параметрлари билан импульслар кетма-кетлигини ҳосил бўлади. Импульслар кетма-кетлигининг дискретлаш частотаси, бузилишларсиз сўзлашув спектрини узатишни таъминлаш учун етарли сатхда юқори бўлиши керак. Котельников теоремасига мувофиқ, 0 дан fмаксгача бўлган частота спектри биланчегараланган ҳар қандай сигнални, кетма-кет жойлашган дискрет қийматлар кўринишида узатиш мумкин. Дискеретлаш частотаси узатилаётган сигналнинг энг юқори частотасидан тахминан икки марта катта бўлиши керак: fg≥2 fмакс. Мисол тариқасида 2–расмда ИКМ воситаси ёрдами-да аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш принципи (а) аналог сиг-нал, б) импульслар кетма-кетлиги яъни дискрет сигнал, в) эса дискретлаш ва квантлаш жараёни) келтирилган. Биринчи дискретловчи сигнал ёрдамида аналог сигнал дискрет қийматларга ажратилади, яъни АИМ амалга оширилади.
Квантлаш тадбирида, ҳар бир (бир лаҳзалик) дискрет АИМ сигналнинг амплитуда қийматини аниқлаш учун квантлаш шкаласи ишлаб чиқилади. Шкала, сатхлар сонининг кодли тизимига боғлиқ. Агар 2 асосли код ишла-тилса, квантлаш сатхлари сони “2” аниқланади. Мисол учун кодли элемент-лар сони n=3 бўлса, унда 23=8, демак саккиз сатҳга эга 0......7. Бунда квант-лаш қадами ∆. Линияга иккилик коднинг амплитуда сатхини рақами узатилади (2.г – расм). Қабул қилиш пунктида узатилган узлуксиз сигналнинг дискрет қийматлари қайта тикланади. Лекин қабул қилинган қийматларнинг барчаси ҳам узлуксиз сигналнинг амплитуда қийматларига мос тушавермай-ди. Чунки квантлаш жараёнида ҳосил бўлган бузишлар (квантлаш шовқинла-ри) сигнал билан биргалинияга тушади. Буни камайтириш учун квантлаш қадами кичрайтирилади. Ҳар 1 импульс такрорланиш даври (Т)нинг фақат 1 қисмини эгаллагани учун, унинг орқасидан бошқа сигнал ахборотини узатиш мумкин. Улар вақт бўйича сурилиб узатилади, демак вақт бўйича сурилган 1 неча каналларни ҳосил қилиш мумкин.

2-расм. ИКМ принципи



3-расм. Вакт бўйича ажратилган каналларни ҳосил қилиш

Ҳар 1 каналга 1 хил такрорланиш частотали, лекин вақт бўйича сурилган аниқ импульслар кетма-кетлиги берилади, телефон сигналлари учун сўзла-шув частотасининг энг катта қиймати fмакс=3400Гц га тенг бўлганлиги туфайли, импульсларнинг такрорланиш частотаси fg≥2fмакс=2х3400=6800 Гц, 600 Гц фильтрлаш оралиғи (2х600=1200Гц)ни ҳисобга олганда эса fg = 8 КГц деб қабул қилинган, бунда такрорланиш даври


Tц=1/ fg=1/8х103=125 мкс;
Ҳозирги пайтда ШТТ уланувчи линиялари сифатида ИКМ-30 (сихрони-зация ва сигнализация сигналларини узатиш инобатга олинса 32 канал интер-валига эга бўлган) тизими кенг тарқалган. Бу тизимда 256 квантлаш сатҳи қабул қилинган. Электрон АТСларнинг КМ шу тизим асосида қурилган, яъни бунда зичлаштирилган линиялар коммутацияси амалга оширилади. Худди шу нуқтаи назардан бундай тизимларда 2 турдаги коммутациялаш амалга оширилади: фазовий (Ф) ва вақт бўйича (В). Фазовий коммутациялашда, вақт бўйича канални ўзгартирмасдан аниқ кириш ва чиқиш орқали ИКМ трактлари орасида улаш ўрнатилади (4-расм).

4 – расм. Фазовий коммутация


Д емак коммутациялаш фақат битта координатни,Si- ИКМ тракти рақа-мини ишлатиб амалга оширилади. Вақт бўйича коммутациялаш битта ИКМ трактининг вақт бўйича ажратилган каналлари орасидаги уланишни таъминлайди (5 – расм).





    1. 5 – расм. Вақт бўйича коммутациялаш

ФК блоклари,мультиплексор, демультиплексор электрон калитлар база-си асосида, вақт блоклари эса оператив динамик хотира қурилмалари базаси асосида қурилади. Чунки i вақт бўйича ажратилган канални j вақт бўйича ажратилган канал билан коммутациялаш учун i-j вақт давомида ахборотни сақлаб туриш керак.
АТСга кўпгина ИКМ трактлари уланганда, вақт ва фазо усуллари биргаликда қўлланиладиган ҳар хил КМ ишлатилади. Бу ички тўсиқни камайтириш имконини беради. 6-расмда вақт-фазо-вақт принципида қурилган КМ келтирилган. Вақт бўйича коммутация блокларии сони 1........L. Ҳар бирида 32та вақт бўйича ажратилган каналлар мавжуд.

6 – расм. В-Ф-В коммутация майдон




Фазовий коммутациялаш блоки LхL параметрга эга. Ҳар бирида 32та вақт бўйича ажаратилган канал мавжуд. Вақт бўйича коммутациялаш, хохлаган вақт вақт бўйича ажратилган каналдан хоҳлаган вақт бўйича ажратилган каналга ахбаротни ўтказиш имконини беради. Фазовий коммутациялаш, хоҳлаган ИКМ трактига ахборотни ўтказа олади.
Download 129,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish