21-мавзу. Болқон яримороли мамлакатларида архив иши.
Р Е Ж А:
1. Болқон яримороли мамлакатларида архив ишини шаклланиши. Греция архивлари.
2. Сербия ва Болгария архивлари.
3. Руминияда архив иши.
Адабиётлар:
1. Бржостовская Н.В. Архивы и архивное дело в зарубежных странах. Учеб. пособие. - М.: 1971.
2.Бржостовская Н.В., Илизаров Б.С. Архивное дело с древнейших времён до 1917 г. // Труды ВНИИДАД. Т. 1, 2. М.: 1979.
3. Карапетянц И. В. Экономические архивы Западной Европы и США в постиндустриальном мире. Общность и своеобразие. – Москва, РГГУ, 1999.
4. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов в Западной Европе в связи с архивной реформой в России. –М.: 1899.
5. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов: Архивное дело на Западе. –М.: 1900.
6. Иофе В. Всеобщая история архивов и ведущие архивы современного мира. Методическое пособие. Ташкент, 2009.
7. Малышева С.Ю. Основы архивоведения. Учебное пособие. Казань, 2002.
Болқон ярим ороли мамлакатларида архив иши ўта ноқулай шароитларда ривожланиб борди. Туркиянинг Ўсмонийлар феодал давлатининг кўп асрлик ҳукмронлиги бу ерларда иқтисодий ва маданий тараққиётни тўхтатиб турди. Туркия хукумати, жабрланган, мазлум болқон халқларининг ёзма ёдгорликларини сақланиши учун умуман қайғурмаган, ҳатто ўзларининг маъмурий аппаратини архивларини тартибга солиш бўйича ҳам ҳеч қандай чоралар ҳам кўришмаган. Туркияни ўзининг худудида ҳам архивлар хароб, қаровсиз ҳолда бўлган. XIX асрга қадар турк тилида ҳатто “архив” тушунчаси мавжуд бўлмаган эди. Балки амалда "магазин" сўзи қўлланган,бу эса "омборхона" маъносини англатган. Константинополда 2 та мана шундай омборхоналар бўлган, у жойда тугатилган ва қисман амалда фаолият кўрсатаётган муассасаларнинг эски қоғозлари жойланган. Амалда фаолият кўрсатаётган муассасалардаги ҳужжатлар, уларни қимматли аҳамиятга эга бўлиш муддати амал қилгунига қадар сақланган. Амалдорларнинг нуқтаи назаридан кераксиз ҳисобланган қоғозлар йўқ қилинган, бинобарин бундай йўқ қилишлар ҳеч қандай қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинмаган, ва ҳеч қандай назоратсиз, тартибсиз равишда содир этилган. Шундай қилиб, Туркиянинг ва у томонилан асоратга солинган халқларнинг тарихига доир улкан ҳажмдаги ҳужжатлар нобуд бўлган. Черков муассасалари ва йирик ўқув юртларининг архивлари яхши ҳолатда бўлган. Мазкур архивларда, диний мазмундаги асарлар, адабий асарлар, шунингдек мусулмонлар масжидлари тарихи ва диний ер мулкларни, яъни вақф мулкларини бошқариш бўйича ҳужжатлар сақланган.
Ислоҳотчи вазир Рашид-паша, гарчи бўлса ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳужжатларни сақлаш учун давлат архивларини ташкил этиш бўйича бир қатор ислоҳотларни ўтказиш юзасидан дастлабки уринишларни амалга оширди. Бироқ бу сафар ҳам архив ташкил қилинмади. Туркия султонининг саройида қаттиқ сир сақланган ҳолда, махфий равишда қўриқланган ҳужжатларнинг айримлари ёш турклар инқилоби вақтида олинган ва матбуотда босиб чиқарилган. Ўша вақтдаёқ туркия архивларини ўрганиш бўйича айрим қадамлар қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |