2022 yil 11 aprel kuni “Baby town” nodavlat maktabgacha ta’lim tashkilotida olib borilgan pedagoglar uchun maslahat soati
Maslaxat beruvchi: S.S.Dadajanova
Tinglovchilar: Barcha pedagoglar
Mavzu: “Мактабгача таълим ташкилотининг мактабга тайёрлов гуруҳи педагоглари ҳамда мактаб бошланғич синф ўқитувчилари билан ўзаро ҳамкорлик ишларини такомиллаштириш
Мактабгача таълим ташкилотининг мактабга тайёрлоа гуруҳ педагоглари ва мактаб ўқтувчиларининг асосий мақсади болаларга билим бериш, уларни баркамол ва етук қилиб тарбиялаш, жамоа билан ишлашга ўргатиш. Бу борада педагог ва ўқитувчилар ҳамкорлиги жуда муҳим. Ташкилот тарбиячилари бошланғич синф ўқитувчилари билан ўқув йилини бошлашдан олдин бирга режа тузишлари мақсадга мувофиқ бўлади ва тарбиячининг ўқитувчидан тавсияси асосида ҳамда Давлат талабларига асосланган ҳолда иш фаолиятини олиб бориш зарур. Бунда ягона мақсадга эришиш назарда тутилганлигини инобатга олинади.
Ўқув йили давомида бошланғич синф ўқитувчиларини ташкилотнинг иш режасига киритилган барча тадбирларга, педагогик кенгашларга ва семинарларга таклиф этиш орқали болаларнинг билимларини кўрсата бера олиш имкони мавжуд. Мактабларда бошланғич синфларда ташкил этиладиган турли тадбирларда ташкилотнинг мактабга тайёрлов гуруҳи тарбиячиларининг ҳам иштироки уларнинг фаолияти учун, ўз устида ишлаши учун самарали натижага эришиш мумкин.
Мактабга тайёрлов гуруҳларида ўқув йили давомида ташкил этиладиган очиқ машғулотларда бошланғич синф ўқитувчисини таклиф этиш орқали, машғулот давомида болаларнинг билимларини намоён этиш, машғулот сўнгида ўқитувчининг тавсияларини тинглаш, машғулотни биргаликда таҳлил қилиш орқали педагогнинг касбий компетентлигини ошириш имкони мавжуд бўлади.
Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчисини тайёрлов гуруҳларига турли мавзуларда суҳбатлар ўтказиш учун ҳам таклиф этиш зарур. Бу жараён болаларнинг тарбиячи ҳамда ўқитувчининг фарқи, мактабдаги талаблар, қоидаларига ўрганиш, мактаб кун тартибига мослашиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилишида болаларнинг мактаб ҳақидаги тасаввурлари кенгаяди.
Мазкур ҳамкорлик ишларида мактаб ўқитувчилари ўзларининг методлари, билим беришда юқори натижаларга эришиш учун нималарга кўпроқ аҳамият бериш лозимлиги борасида ўз тавсиялари билан ўртоқлашиш имкони мавжуд бўлади.
Ҳамкорлик натижасида болаларни таълимга сифатли тайёрлаш, келажакка етук авлодни тарбиялаш, 1 ёки 2 нафар болани эмас бутун гуруҳни саводга сифатли ўргатишга эришилади.
Ота-оналар билан ишлашда ҳам иш тажрибани ошириш имкони мавжуд. Ҳар куни улар билан мулоқот давомида фарзандининг олган билимлари, уларнинг тарбияда тутган муҳим ўрнини доимий таъкидлаб бориш зарур.
Шундай қилиб, ташкилот тарбиячиси ва мактаб ўқитувчиларининг ўзаро ҳамкорлиги фаровон таълим муҳитини яратишга ҳисса қўшиши мумкин, бунда узлуксиз таълим бериш, муаммоларни олдиндан бартараф этиш, болаларнинг эмоционал ҳолатларини олдини олиш, таълим сифатини ошириш имкониятларига мувоффақ бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |