2022 йил меҳнат таътили кунларини ҳисоблаш 1-этап



Download 223 Kb.
Sana29.07.2022
Hajmi223 Kb.
#846040
Bog'liq
МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ КУНЛАРИНИ 2022


2022 ЙИЛ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ КУНЛАРИНИ
ҲИСОБЛАШ


1-ЭТАП
(50% ўқитувчилар чиқади)

Этап номи

Таътил куни

Чиқиш ва тугаш куни

Ишга чиқиш куни




1-этап

48/48

1-июнь - 29-июль

30-июлдан ишга




1-этап

36/48

1-июнь - 15-июль

30-июлдан ишга




1-этап

28/48

1-июнь - 2-июль

30-июлдан ишга




1-этап

36/36

1-июнь - 15-июль

16-июлдан ишга




Таътилга чиқадилар:

  1. Ўқитувчилар

  2. Бошланғич ЎИБДЎ

  3. Иккинчи психолог

  4. Иккинчи ММБДЎ



2-ЭТАП
(50% ўқитувчилар чиқади)

Этап номи

Таътил куни

Чиқиш ва тугаш куни

Ишга чиқиш куни




2-этап

48/48

1-июль - 29-август

30-августдан ишга




2-этап

36/48

1-июль - 15-август

30-августдан ишга




2-этап

28/48

1-июль - 5-август

30-августдан ишга




2-этап

36/36

1-июль - 15-август

16-августдан ишга




Таътилга чиқадилар:
1. Қолган ўқитувчилар
2. Қолган раҳбарлар

Қўшимча топшириқ ва маълумотлар:


- Мактаб директорлари таътил графигига қуйилмайди, ХТБ буйруғи билан тўғридан-тўғри таътилга чиқарилаверади. Кутубхона ходимлари октябрь-ноябрь ойларида чиқарилади.
- Июл-август ойларида декрет таътилига чиқиши кутилаётган хомиладор аёллар бўлса, уларни ҳам декретга чиқишидан олдин меҳнат таътилига чиқарилади.
- Ҳар бир ўқитувчи 48 кун дам олиши шарт. (Мехнат биржа қонун-қоидаси бўйича). Агарда йилнинг ўрталарида янги ишга кирган ёки декрет таътилидан қайтган бўлса таътил вақти ишлаган ойига мутаносиб равишда 4 кундан жами 36 кунни ташкил этса. Мисол учун: 2021 йил сентябрь ойида ишга кирган бўлса сентябрь-май (9 ой) учун 4 кундан 9х4=36 кун учун таътил пули олади ва қолган 12 кун пулсиз дам олади.

АХАМИЯТ БЕРИШ КЕРАК!


ЎЗбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон Фармонига мувофиқ 2022 йилда расмий саналарни нишонлаш ва қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
Мазкур Фармонга асосан 2022 йилда “меҳнат таътилининг давомийлигини беш иш кунига қисқартириш” кўрсатилган. Шу сабабли барча ходимларнинг таътил кунлари 5 кунга қисқартирилади. Яъни, таътил кунидан 5 кун олдин ишга чиқади ва ушбу 5 кун учун ишлаган холда хақ олади.
Бироқ, мазкур Фармонда ходимларнинг таътил кунлари 15 кундан кам бўлмаслиги белгиланган. Шунга асосан, мисол учун мактаб фарроши 18 кун берилади. 15 кун кам бўлмаслиги керак деганлиги учун улардан 5 кун эмас, 3 кун қисқартирилади ва 15 кунлик таътилдан кейин ишга чиқишади.
Ёз ойларида мактабда таътил чиқмаган ходим қолмаслиги керак. Мабода апрел-май ойларида ишга кирган бўлса хам, 1-июлдан ишлаган кунига нисбадан 12/48 ёки 8/48 қилиб бўлса таътилга чиқарилиши керак.
Бағдод тумани ......-умумий ўрта таълим мактаби бўйича
........-сонли буйруқдан кўчирма.

“____” май ёки 1-июнь 2022 йил .............. қишлоғи.



намуна


Меҳнат таътили бериш тўғрисида.

1. Мактабда фаолият кўрсатаётган педагог ходимларга меҳнат таътилига чиқиш тўғрисидаги жадвалига, 2021-2022 ўқув йили тугаши муносабати билан ҳамда ишлаган даври учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон Фармонига асосан навбатдаги меҳнат таътилига қуйидаги жадвал асосида чиқарилсин.






Ходим ФИО

Лавозими

Меҳнат таътили куни

Таътилга чиқиш санаси

Таътил тугаш санаси

20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон фармонга асосан қисқар-тирилган таътил куни

Иш чиқиш ва иш ҳақи ёзиш санаси




1-ЭТАП

1

Тоштемирова Дилдора

Ўқитувчи

48/48 кун

1-июнь

29-июль

5 кун

25-июль




2

Нурматова Манзура

Ўқитувчи

36/48 кун

1-июнь

29-июль

5 кун

25-июль




3

Нурматова Манзура

Ўқитувчи

28/48 кун

1-июнь

29-июль

5 кун

25-июль




4

Собирова Шахло

Психолог

36/36 кун

1-июнь

15-июль

5 кун

7-июль




2-ЭТАП

1

Тоштемирова Дилдора

Ўқитувчи

48/48 кун

1-июль

29-август

5 кун

24-август




2

Нурматова Манзура

Ўқитувчи

36/48 кун

1-июль

29-август

5 кун

24-август




3

Нурматова Манзура

Ўқитувчи

28/48 кун

1-июль

29-август

5 кун

24-август




4

Собирова Шахло

Психолог

36/36 кун

1-июль

16-август

5 кун

10-август




2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон Фармонига асосан меҳнат таътилларининг давомийлиги 5 иш кунига қисқартириш ҳамда меҳнат таътили пуллари ишлаган ойларига мутаносиб равишда ҳисоблаш Марказлашган молия-бухгалтерия хизматларидан сўралсин.


3. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Мактаб директори: ____________________



ПФ-35-сонли Фармонга асосан Қурбон хайити учун 9, 11, 12-июль кунлари дам олиш кунлари бўлишлиги кутилмоқда.


Шу сабабли, ушбу кунлар таътил кунлари ва иш кунларига қўшилмади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида
2022 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
1. 2022 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:
а) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь — душанба, 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба, 11 июль — душанба, 2 сентябрь — жума;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 5 май — пайшанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба.
2. 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилсин:
8 январь — шанба кунидан 4 январь — сешанба кунига;
7 май — шанба кунидан 4 май — чоршанба кунига;
14 май — шанба кунидан 5 май — пайшанба кунига;
16 июль — шанба кунидан 12 июль — сешанба кунига.
3. Белгилаб қўйилсинки:
бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-банди «а» кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини беш иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади;
ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармоннинг 1-банди «а» кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади;
ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак;
бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш куни меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.
4. Байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолисининг мароқли дам олиши учун:
Туризм ва спорт вазирлиги туризм намойиши объектлари (маданий мерос ва спорт объектлари, музейлар) ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилиши ҳамда акциялар ўтказилишини ташкиллаштирсин;
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда санаторийлар ва соғломлаштириш муассасалари учун чегирмалар бериш ҳамда акциялар ўтказиш тавсия этилсин;
«Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ички транспорт қатновлари учун чегирмалар бериш ва акциялар ўтказиш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига:
меҳнат жамоалари ўртасида ушбу Фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
узайтирилган байрам кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мароқли дам олишини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотларининг ишини фаоллаштириш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда байрам кунлари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
7. 2022 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон ҳамда 2021 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6222-сон фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур Фармон 2023 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотади.
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 декабрь,
ПФ-35-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/35/1174-сон)
Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish