2021 Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи


қурилганини, матбаачилик йўлга қўйилганини, китобхонлик авж олганини, хоннинг ўзи буларнинг барчасига бош-қош бўлганини ёзади



Download 25,06 Mb.
bet29/81
Sana14.04.2022
Hajmi25,06 Mb.
#550822
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   81
Bog'liq
Ўзбекистон маданияти ва санъати 2021

қурилганини, матбаачилик йўлга қўйилганини, китобхонлик авж олганини, хоннинг ўзи буларнинг барчасига бош-қош бўлганини ёзади.
Хивада Комил Хоразмий (1825-1899), Муҳаммадрасул Мирзо (1840-1922), Муҳаммад Раҳимхон Феруз (1844-1910), Аҳмад Табибий (1869-1911), Муҳаммад Юсуф Баёний (1840-1923), Илёс Мулла Муҳаммад ўғли Сўфи (1860-1916), Мутриб Хонахаробий (1870-1925), Муҳаммад Юсуф Чокар (1872-1951), Аваз Ўтар ўғли (1884-1919), Абдураззоқ Фақирий (1884-1925), Сафо Муғанний (1882-1938), Комилжон Девоний (1887-1938), Муҳаммад Раҳим Роғиб (1918 й.вафот этган) каби кўплаб шоирлар яшаб ижод этдилар.
Адабий ҳаракат кўпроқ маърифатпарвар подшоҳ, «Феруз» тахаллуси билан шеърлар ёзган Муҳаммад Раҳимхон II атрофида ривож топди. Муҳаммад Раҳимхон Соний — Феруз (1844-1910) саройда адабий муҳит майдонга келтирди. 1864 йили 20 ёшида тахтга чиқиб, салкам 47 йил ҳукмронлик қилган бу хон, уни яқиндан билган кўпчилик тадқиқотчилар фикрича, Ўрта Осиё хонлари орасида энг ақллиси, энг зиёлиси эди. У «усули жадид»га йўл берди, руслар келмасдан анча илгари Хивага тошбосма олиб келди. Унинг топшириғи билан Аҳмад Табибий (1869-1911) «Маж-муатуш-шуаройи Ферузшоҳий» («Ферузшоҳ шоирлари антологияси»)ни тузади. 30 шоирнинг шеъридан намуна беради. Улар орасида Комил Хоразмий (1825-1899), Муҳаммадрасул Мирзо (1840-1922), Аваз Ўтар (1884-1919) каби хилма-хил кўлам ва қудратдаги шоирлар бор эди.
Шоир ва тарихчи Баёний шоҳ ва шоир Феруз замонида кўплаб мадрасалар қурилганини, матбаачилик йўлга қўйилганини, китобхонлик авж олганини, хоннинг ўзи буларнинг барчасига бош-қош бўлганини ёзади.
Баёнийнинг «Шажарайи. Хоразмшоҳий»сидан: «Хон ҳазратлари ҳафтада икки кун: жума ва душанба оқшомларида уламо билан суҳбат тузуб, китобхонлиқ этдурур эрдилар. Андоғким, Юсуфҳожи охунд ва Исмоилхўжа охунд ва Худойберган охунд ва олиму улум маъқул ва манқулда Мулло Муҳаммадрасул ва фақири ҳақир мажлиси ҳумоюнлариға ҳаф-тада икки мартаба ҳозир бўлуб, китобхонлиқ этар эрдук. Гоҳо домла Муҳаммадрасул била икковимиз кириб, суҳбати ҳумоюнларида китобхонлиқ бўлур эрди ва сипоҳийлар ва тўраларни ҳам китобхонлиқ этарга тарғиб этар эрдилар. Бас, ҳамма китобхон бўлдилар».Шоирликнинг ҳавоси ҳам, мақоми ҳам баланд эди. Хоннинг атрофидаги амалдорларидан, ака-ука қариндошларигача шеър ёзар эдилар. Баёний уларни номма-ном келтирган. Масалан, Отажон тўранинг «Комрон», туғишган укаси Тўрамурод тўра (1855-1908)нинг «Муродий» тахаллуси билан шеърлар ёзганини маълум қилади.Феруз ташаббуси билан Хоразм таржима мактаби майдонга келди. Мутахассисларнинг аниқлашича, XIX асрнинг ўрталарида Хивада саксондан кўпроқ киши таржимонлик билан мунтазам шутулланган. 120 асар таржима қилинган. Айримлари 2—5 марта ўзбекчага ағдарилган. Аксарияти форс-тожик тилидан ўгирилган. Бу асарлар жанрларига кўра ҳам хилма-хил эди. Улар орасида бадиийдидактик асарлар, ишқий-саргузашт қиссалар катта ўрин эгаллаган эди. Таржимонлар орасида эса Огаҳий, Комил, Баёний, Табибий каби маълум ва машҳур номлар билан бир қаторда Муҳаммадрасул Мирзо, Б.Саноий, Рожий, Толибхўжа, М. Рафеъ, Ҳабибий, Мағфурхўжа каби кўпчиликка унча таниш бўлмаганлари ҳам бор эди. Табиийки, уларнинг меҳнат ва санъат даражалари ҳам турлича эди. Огаҳий йигирмадан ортиқ асарни форс тилидан ўзбекчага ўгирди. XIX асрнинг 2-ярми — XX аср бошларида эса бу анъанани Табибий ва Баёний давом эттирдилар. Баёний «Тарихи Табарий» каби насрий асарлар қаторида Камолилдин Биноийнинг «Шайбонийнома» сингари маснавийда ёзилган тарихий-бадиий асарларига ҳам қўл урди. Мавлоно Дарвеш Аҳмаднинг араб тилидаги «Саҳойифул-ахбор» («Хабарлардан саҳифалар», 1-2-жилдлари) номли тарих китобини маҳорат билан таржима қилди. Атоуллоҳ ибн Фазлуллоҳ Ҳусайнийнинг «Равзатул-аҳбоб»и («Дўстлар боғи») ўзбекча таржимасини таҳрир этди. Комил Хоразмий XVIII асрда яшаган Бархурдор Мумтознинг «Маҳбубул-қулуб» («Кўнгулларнинг севгани»), Фахриддин Али Сафийнинг «Латойифут-тавойиф» («Турли тоифаларнинг латифалари») сингари ихчам насрий ҳикоя ва латифалар тўпламларини ўзбекчалаштирди.Бой анъанага эга мусиқа ривож топди. Танбур нотаси кашф қилинди (Комил). Шеър ва мусиқа ҳамкорлиги кучайди. Феруз Хоразм шашмақомини тараққий топтирюдда катта хизмат қилди.Хоннинг амри билан шоир Аҳмад Табибий томонидан 1908 йили яратилган «Мажмуатуш-шуаро» («Шоирлар тўплами») шеърий (маснавий йўлида) бўлиб, 1638 саҳифадан иборат эди. Қўқон хони Амир Умархоннинг 1821 йилда туздирган «Мажмуаи шоирон»ини эсга туширувчи бу китоб «Мажмуатуш-шуаройи Ферузшоҳий» номи билан танилди. Ундаги матнларнинг аксарияти ўзбек тилида эди.Хивадаги иккинчи тазкира XX асрнинг 20-йилларида тузилди. Унинг муаллифи Ҳожимурод Лаффасий (1880-1945) бўлиб, «Хива шоир ва адабиётчиларининг таржимаи ҳоллари» асарида хоразмлик 51 шоир ҳақида маълумот беради.
Муҳаммад Юсуф Баёний (1840-1923)Хоразм адабиё муҳитининг кўзга кўринган вакилларидан, Хиванинг 1804-1806 йиллардаги хони Элтузархоннинг чевараси. Отаси Бобожонбек замонасининг таниқли зиёлиларидан бўлган.
Муҳаммад Юсуф ёшлигидан юксак тарбия топди, шеърга, илмга, мусиқага кўнгил қўйди. Истеъдодли шоир, муаррих, мутаржим, муғанний ва мусиқа билимдони бўлиб етишди. Замондошлари Аҳмад Табибий, Лаффасий ўз тазкираларида унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берадилар. Унинг шахсини ҳам, истеъдодини ҳам юксак баҳолайдилар.Баёнийдан бир шеърий девон, «Шажарайи Хоразмшоҳий» ва «Хоразм тарихи» китоблари ҳамда юқорида номлари зикр этилган 4 таржима асари қолган. Девони XIX асрнинг 60-йилларидан 1905 йилгача бўлган шеърларини қамраб олади. Тарих асарларининг катта қисмини Баёнийнинг ўзи гувоҳ бўлган воқеалар таш-кил қилади. Хусусан, «Шажарайи Хоразмшоҳий»даги рус босқини воқеалари тасвири юксак ватанпарварлик руҳи билан суғорилган. Шоирнинг 1905-1923 йилларда ёзган шеърий асарлари намуналари ўша давр вақтли матбуотида учрайди.Баёний ҳақида XX асрнинг 60-йилларидан тадқиқотлар пайдо бўла бошлади. 1962 йили С. Ғаниева ва Ҳ.Мухторова «Ғазаллар» номи билан бир даста шеърларини эълон қилдилар. И. Адизова 1990 йили унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида номзодлик диссертацияси ёқлади ва у 1995 йили рисола ҳолида босилиб чиқди. Бир йил олдин эса ушбу муаллифларнинг ташаббуси билан «Шажарайи Хо-размшоҳий»нинг қисқартирилган ихчам нашри амалга оширилган эди.
Сўнги Ўрта асрлар меьморчилиги 4 даврга бўлинади. Биринчи
давр. ХУП аср бошларидан XVI асрнинг 60-йилларигача бўлган
даврга тўғри келади. Бунда темурийлар даври давом этирилиб шахар
қурулишининг янги усулларини топиш учун интилишнинг
кучайганлиги билан характерланади. Бизгача саноқли қурилиш
иншоатлари етиб келган бўлсада Бухоро қурилиш мактабининг
ўзига хос хусусиятини кўрсатади. Осиёнинг қурилих ва саньатида
марказий ўринни эгаллади.
1514 йил Бухоронинг марказий майдонида Калон (катта) тама
масжиди қурилди. 1535 йилларда унинг қаршисида Мир Араб
мадрасаси қад-кўтарди. Бундан ташқари ахолии тиғиз яшайдиган
гузарларда Хўжа Зайнуддин хонақоси ва баланд масжид каби
иншоатлар барпо этилди.
Иккинчи даври эса XVI асрнииг 60 — йилларидан XVI асрнинг
охиригача бўлган даврларни ўз ичига олди. Абдуллахон II (1557 —
1598) даврида мамлакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорлик хукм
суриб архитектур кўтарди. Қарши чўлларида ва Ғузор — Келиф
савдо карвонлари йўлида Абдуллахон қароргохи ва «Абдуллахон
работ» деб аталувчи карвон саройлари хуллас биргина Абдуллахон
хукумронлиги даврида 500дан ортиқ турли қурулиш иншоатлари
бунёд этилди.
Учинчи даври XVII асрни ўз ичига олиб биноларни сирли тел
бузиладиган қопламалар билан безолди. Лекин Бухоро ва
Самарқанд регистонидаги қурулишлар бундан истиснодир.
Бухородаги Лаби —ховуз хонақоси ва мадрасаси ўртасида
қурилди (1619—1622). Самарқанддаги Регистон майдонида Улуғбек
мадрасаси ёнида Шерзод (1636), Тилли қори (1647 — 1660)
мадрасалари қурилди.
Сўнги ўрта асрлар архитектурасининг 4 босқичи XVIII —XIX
асрларни қамраб олади. Бу даврнинг мероси деярли
Ўзбекистоьпшнг хама йирик шахарларида мавжуддир.
Шахарлар қурилишида тартиби ўзгармади лекин уларнинг
мудофаа деворларини қалин пахсалардан кўтариши, баланд соқчи
бинолари билан мустахкамланиши билан шахар ва қальага кўрк
бериб турган. Дарвозахоналарнинг гумбазли ўтказгичлари ва
қоровулларининг хоналари шахарларга кириш жойида мухим ўрин
эгаллаган қурулиш услуби хисобланган.
Савдо бинолари аньанавий турда қурилган. Манбаларда
айтилишича кўчанинг икки томонида савдо расталари ва дўконлари
жойлашиб кўчанинг усти ёпилган. Бундай услубда Бухоро,
Самарқанд ва Шахрисабзда бинолар қурилди. Масжидлар ва мақбаралар қурилишида пишиқ 25х25х5 см хажмдаги ғиштлар
ишлатилган.
Бу даврнинг машхур усталари Одина Мухаммад Мурод, Мулла
Нурмухаммад ва Сўфи Мухаммад Абдулла кабилар Пахлавон
Махмуд мадрасаси қурилишида иштирок этган.
Қурилишда усталарнинг бундай махорат билан мўжизалар
яратиши Марказий Осиё халкларининг аньанавий, меморчилик
саньати ахолининг ички қатламларига сингиб кетиб асрлар
мобайнида ривожланиб келганлигидан дарак беради.
XVI-XIX асрларда амалий саньат тарақиётида хам катта
ютуқлар қўлга киритилди. Айниқса архитектура билан ёғоч
ўймакорлиги- дурадгорчилик боғлиқ эди, Дурадгорлар
қурилишдаги айвон устунлари, панжалар ва уй рўзғори учун
буюмлар хам ясаб беради. Ёғоч ўймакорлиги «Занжир» услубидаги
ромбасимон, резбасимон услубда чиройли нақшлар ишланар эди.
XIX асрда Бухоро амирининг «Оқ сарой» ва Ситарои Мохи Хосса
каби қароргохларида хам кўплаб ёғоч ўймакорлари ўз саньатининг
мохир усталари эканлигини кўрсатди. Хунарманднинг бу услуби
аньанавий тархда бизгача етиб келган. 1998 йил Имом Бухорийнинг
1200 йиллигига атаб қурилган Самарқанд вилоятининг Челак
туманидаги мақбара худди шу аньаналарнинг қайта тиклаганлиги
маьлум бўлди.
Зардуштийлиқда Бухоро ва Самарқанднинг дўппилари,
камзуллари, сала, рўмол, аёллар кўйлаклари, қимматбахо кийимлар
зар-жияклари қилиб тўқиладиган бўлди. Тақинчоқлар хам кўпайди.
Заргарлар халқа, сирға, тиллақош каби тақинчоқларни дид билан
ишлашган.
Бронза, мисс ва кумушдан ишланган идишлар кенг тарқалган.
Идишлар ўсимлик новдалари ва гуллар тасвири билан безалган.
Самарқанд ва Бухорода йирик мисгохлик устахоналари фаолият
олиб боришган.
Шундай қилиб Амалий саньат тарақиётида аньанавий услуб
етакчи ўрин эгаллаганлиги учун иқтисодий ва сиёсий хаётдан
инқирозни хам енгиб, кишиларнинг манфаат ва эхтиёжларини акс
этирган.
XVI —XIX асрлар давомида Мусиқа йўналиши хам маьлум бир
ютуқларни қўлга киритди. Самарқанд ва Бухоро бутун Ўрта
Шарқнинг Мусиқа марказларидан бирига айланди.
ХУ1 аср бошларида Хиротдан ва Хуросоннинг бошқа йирик
шахарларидан Мовороуннахрга кўплаб Мусиқачилар кўчиб
келишган. Бухорога келиб Хусайн Удий, Ғулом Шолий ва бошқалар
Мусиқа нақариётчилари бўлган. Бу эса Самарқанд, Бухоро, Қўқон
каби Марказий Осиё шахарларида махаллий Мусиқа ва унинг
назарясининг кучайишига сабаб бўлди. Шахарларда Мусиқа
маданиятининг тарақиёти учун ижтимоий мухит яхши эди. Мусиқа
ва шерият билан жамиятнинг кенг қатлами қизиқиб кишиларнинг
уйларида мажлисларда мушоира ва Мусиқа кечалари уюштирилиб
турилган.
Бу даврда ўзбек ва тожик халқларининг шошмақоми вужудга келди, Мусиқа маданияти тарақиётида халқаро маданий алоқаларнимустахкамлашда мухим ўрин эгаллади. Айниқса Бухоро хонлиги ваХиндистондаги буюк мўғулар империясидаги алоқалар кучади. Буалоқаларнинг нитижаси сифатида хамкорликда Мусиқага илмигаоид китоблар яратилди.Бу даврда ғижжак, сато, қубуз, дутор, тамбур, рубоб, чанг каби симтарли Мусиқа асбоблари сивизиқ, най, қўшнай, сурнай, карнай каби пуфлаб чалинадиган, доира, поғона, сафан уриб чалинадиган Мусиқа асбоблари кенг тарқалди. XVI — XVIII асрларда Марказий Осиёнинг йирик шахарлари Бухоро, Хива, Қўқонда театр артислари бўлганлиги манбаларда кўрсатилади. Бухоро, Хивада масхара-масхарабозлик, Қўқонда қизиқчи — қизиқчилик театрлари мавжуд эди. Артисларнинг
чиқишлари албатта Мусиқа жўрлигида бўлган. XVIII асрнинг охири XIX асрларда Бухорода Сайфулла масхара, Эргаш масхара ва бошқа актёрлар иштирокида «Табиб», «Кўхистондаги домла», «Мурабоши», «Судхўрнинг илими» номли комедиялар сахналардан тушмай ижро этиб келишган.
XVIII асрнинг бошларида Қўқон хонлигида қизиқчи театрифаолият кўрсатган. Театрда «Мударрис», «Ернинг бўлиниши»,«Муқаддас жон ва донишманд», «Болаларнинг туғилиши хақидаи бодат» ва бошқа камедиялар ижро этилган актёрларда Бахромқизиқ, Мўмин қизиқ, Усмон қизиқ кабилар комик артислар
хисобланган. Шундай қилиб Мапказий Осиё халқлари саньати тарақиёти
махаллий халқ орасидан етишиб чиққан ижодкорларнинг фаолияти Билан боғлиқ эди.

Download 25,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish