116
- мева-сабзавот маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва бозор стандартлари
талабларида
етиштиришни таъминлаш, бу Республикамиз ҳудудлари ва мин-
тақалари ўртасида маҳсулотлар баҳоси бўйича рақобатбардошликни ошириш-
ни таъминлайди;
- мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, соҳага хизмат кўрсатиш тизими
иш тартиби ва хизмат механизмини такомиллаштириш, бу соҳада кооперацион
алоқалар ва интеграцион муносабатларни кучайтиради;
- мева-сабзавотчиликда сифатли ва стандарт талабларига жавоб берадиган
маҳсулот етиштиришни таъминлайдиган уруғчилик, кўчатчилик ва ниҳолчилик
етказиб бериш тизимини жаҳон андозалари даражасида ташкил этишга инве-
стицияларни жалб этишга устуворлик бериш;
- мева-сабзавотчиик соҳаси инфратузилмасини
ривожлантиришга инве-
стицияларни жалб этишни қўллаб-қувватлаш асосида мажмуа инвестицион жо-
зибадорлигини таъминлаш;
- мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштириш учун қулай табиий
шарт-шароит мавжуд бўлган ҳудудларда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарув-
чиларни бошқа ҳудудларга нисбатан устувор қўллаб-қувватлаш, нисбатан қулай
шартлардаги
инвестициялар билан таъминлаш, нисбатан енгил ва имтиёзли
солиқ ва молиявий юкламалар тизимини жорий этиш. Бу соҳа инвестицион
жозибадорлигини оширади, инвестициялар ва айниқса
хорижий инвестици-
ялар оқимини кучайтиради, маҳсулот ҳажмини ошириш ва таннархини пасай-
тиришга имкон яратади, нафақат минтақавий ёки ҳудудий ва ташқи бозорларда
етиштирилаётган маҳсулот рақобатбардошлигини оширишни таъминлайди.
Пировард мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган ҳудудларнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши таъминланади, тадбиркорлик равнақ то-
пади, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишга эришилади, аҳо-
ли бандлиги таъминланиб барқарор даромадга эга бўлади;
- мева-сабзавотчилик соҳаси маҳсулотлари савдоси бўйича ҳудудлар ва
минтақалар ўртасида кооперация ва интеграция муносабатларни тартибга со-
лиш, соддалаштириш, енгиллаштиришга ва такомиллаштиришга йўналтирилган
институционал ўзгаришларга инвестициялар ҳажмини ошириш. Бу ҳар бир ҳу-
дуддаги мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлик субъ-
ектларнинг ушбу маҳсулотлар билан савдо қилишда унинг мавқени оширади,
мустаҳкамлайди ва бозор иштирокчилари ўртасида рақобатбардошлигини ку-
чайтириб, нуфузини оширади. Пировард натижада ушбу соҳа меъёрий-ҳуқуқий
ва институционал
базаси такомиллашади, соҳанинг ЖСТ ва ЕСЭСга босқи-
ча-босқич, силкиниш ва бўҳронларсиз кириб боришини таъминлайди;
- мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган ҳудудлараро
ҳамда йирик шаҳар ва саноат марказлари, шунингдек, қайта ишлаш ва сақлаш
ҳамда логистик марказлар ўртасидаги транспорт инфратузилмасини ривожлан-
тиришга инвестицияларни йўналтириш. Бу мева-сабзавот маҳсулотлари ети-
117
ширишга ихтисослашган ҳудудларда транспорт инфратузилмасини ривожлан-
тришга, пировард маҳсулотларнинг тез ва муддатида етказишни ҳамда янги иш
жойларини шакллантиришни таъминлайди;
- мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган ҳудуд-
ларни муқобил электр қуввати (қуёш батареяси ва шамол энергияси) билан таъ-
минлашга йўналтирилган инвестицияларга устуворлик бериш;
- мева-сабзавотчилик соҳаси инфратузилмаси тизимида мева-сабзавотчи-
лик логистика марказларини нафақат трансчегаравий ҳудудларда, балки йирик
шаҳарлар, шунингдек, географик-сиёсий жиҳатдан муҳим ҳисобланган ҳудуд-
ларда шакллантиришни давлат-хусусий шерикчилиги
тизими асосида барпо
этишга инвестицияларни йўналтиришга устуворлик бериш. Бунда ушбу йўна-
лишдаги лойиҳаларни молиялаштиришда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
тизимининг инклюзив (гео-сиёсий талабларга мос келадиган) тартиб ва меха-
низмларини жорий этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: