115
деҳқончилик маҳсулотларининг 68,8% деҳқон хўжаликларида яратилмоқда. Шу-
нингдек, сабзавотнинг 88,5%, мева ва резавор меванинг 67,1%, узумнинг 76,1%
ва картошканинг 69,3% деҳқон хўжаликлари томонидан етказиб берилмоқда.
Туманнинг вилоят инвестиция ҳажмидаги улуши 7 фоиз тўғри келган бўлса, бу
2017 йилга нисбатан 6,1 мартадан кўпроқни ташкил этган. Шу йиллар мобайнида
аҳоли жон бошига тўғри келаётган асосий капиталга инвестиция ҳажми 6 марта
ошиб, ҳисобот йилида 8479,0 минг сўмни ташкил этган. Инвестицияларнинг 95,1
фоизи хусусий секторга йўналтирилган. Ушбу инвестицияларнинг 23,9 фоиз хо-
рижий сармоя ҳисобланади. Асосий капиталга киритилган
инвестицияларнинг
67,5 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига йўналтирилган.
Туман экспорт товарлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари ва
тирик
ҳайвонлар 11,8 %ни
ташкил этиб, унинг ҳажми охирги уч йил мобайнида 2,7
мартадан ошган. Экспорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари
таркибида ме-
ва-сабзавот ва узум маҳсулотлари қиймати улуши (ХССТ - 6513, 0545, 0545,
0579 кодлар бўйича) 83,0 фоизни ташкил этган.
Эътиборлиси шундаки, экспортга йўналтирилаётган мева-сабзавот ва узум
маҳсулотлари бевосита истеъмол қилиш учун, бирламчи ва иккиламчи қайта
ишланмасдан, қўшимча қиймат яратилмасдан экспортга бевосита йўналтирил-
моқда.
Шунингдек, туманда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш соҳасида
юқори қийматли қўшилган қиймат занжирини шакллантиришга шароит бўла
туриб, бу соҳага инвестицияларнинг етарли ҳажмларда йўналтирилмаганлиги
боис, вилоят бўйича қайта ишланган меванинг 3,8 фоизи, узумнинг 0,2 фоизи
ва сабзавотнинг 4,9 фоиздан кўпроғи айнан ушбу туман ҳудудида қайта ишлан-
моқда.
Демак, мева-сабзавотчилик мажмуида соҳаси инвестицион жозибадорли-
гини ошириш, тармоқ самарадорлигини кўтариш, унинг асосий омили ҳисо-
бланган қўшилган қиймат яратиш соҳасини ривожлантиришга инвестициялар-
ни жалб этиш ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий жиҳатдан муҳим вазифалардан ҳи-
собланиб, уни тадқиқ этиш ва асосий йўналишларини илмий-амалий жиҳатдан
асослаш долзарб ҳисобланади.
Дарҳақиқат, маълумотларга биноан 2020 йил май ойи ҳолатида республика-
миз божхона омборхоналарида ўз истеъмолчиларига етказилиши лозим бўлган
қиймати 1,8 млрд. АҚШ доллари бўлган 1,2 млн. тонна товар маҳсулотлари, шу
жумладан 40,1 млн. АҚШ долл. миқдоридаги 83,1 минг тонна озиқ-овқат маҳ-
сулотлари тўпланиб қолган бўлиб, бу ҳол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти
ва импорт, логистикаси, божхона хизматлари тизимини такомиллаштиришга,
мева-сабзавотчилик мажмуи инфратузил-масини ривожлантириш, қўллаб-қув-
ватлашга инвестицияларни жалб қилишга устуворлик беришни тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: