Ключевые слова: музей, экспонат, музееведение, экспозиция, фонд, сектор учета, исследование,
исторические памятники, туризм, деятельность, совершенствование, научно-практический,
университет, жертвы репрессий, молодое поколение.
This article provides insights and suggestions on the processes and problems associated with the
exposition, scientific and foundation activities of the Museum of Repression Victims in the structure of Bukhara
State University, the scientific and practical basis of the museum's post-founding development and its role in
the development of the university.
Key words: museum, exhibit, museology, exhibition, storage, sector of records, research, historical
monuments, tourism, activities, improvement, scientific and practical, university, victims of repression, the
young generation.
Кириш.
Музейларнинг аҳамияти Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 49-
моддасида ҳам такидлаб ўтилган: “Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий
меросини авайлаб-асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда маданият ишлари вазирлигининг
буйруқларини ҳаётга изчил татбиқ этиш, Бухоро давлат университети тузилмасидаги “Қатағон
қурбонлар хотираси” музейи мисолида яратилган экспозициялар ва доимий кўргазмалари орқали ушбу
юқоридаги вазифаларни бажариш долзарб эканлигини кўрсатиб турибди. Давлатимиз раҳбарининг
2017 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги ҳамда Қарори ва “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини
янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000-сон Президент Фармони музейлар фаолиятини
такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда [1].
Асосий қисм.
Бухоро давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси”
музейи фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги №936-
сонли қарорига асосан ташкил этилган. Музей экспозициялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи архив фонди материаллари,
ЎзРМДА ҳужжатлари, ЎзР кинофотофоно ҳужжатлари МДА материаллари, Алишер Навоий номидаги
Миллий кутубхонаси Нодир қўлёзмалар фонди китоб ва альбомлари, Бухоро вилоят давлат архиви
ҳужжатлари, Бухоро вилоят музей-қўриқхонаси фонди ҳужжатлари, шахсий коллекциялари
(М.Авезжоновнинг невараси Ш. Саиджонов ва М.Авезжоновнинг оилавий архив ҳужжатлари,
суратлари ва ҳоказо) асосида тўлдирилди.
Музей 3 та залдан иборат бўлиб, 1865 йилдан ҳозирги кунга қадар бўлган даврни қамраб олади.
Музей экспозициясидан XIX асрга оид осори-атиқалар, қимматли архив ҳужжатлари, фото ва кино
ҳужжатлар ўрин олган. Мустақиллик залида “Ислом Каримов бухороликлар хотирасида” деб ном
олган экспозиция ҳам жой олган бўлиб, ушбу фоно ва ҳужжатли материаллар Ўзбекистон
Do'stlaringiz bilan baham: |