“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
102
Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов
номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси билан ҳамкорликда тайёрланди.
Бухоро давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида бир қанча
чора тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24
майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2995-сонли Қарорининг ижроси бўйича Бухоро
давлат университетида мавжуд қўлёзма ва тошбосма асарларнинг сақланиши ҳолати бўйича илк
илмий-амалий ишлар амалга оширилди.
2019 йилда Мусо Саиджонов ва Германияда ўқиганлар тарихи кенг тадқиқ қилинди. Мусо
Саиджоновнинг шахсий коллекциясидан намуналар экспозицияси ташкил қилинди. “Ўзбеккино”
миллий агентлиги билан ҳамкорликда Мусо Саиджонов ҳақида “Маърифатга бахшида умр” номли
фильм яратилди. А.Ҳамроев ушбу фильмни яратишда илмий консультант сифатида иштирок этди.
Фильмни яратиш жараёнида музей экспонатларидан кенг фойдаланилди. 2019 йилнинг 6-7 декабрь
кунлари Ўзбекистон тарихи телеканали Бухоро давлат университети тузилмасидаги “Қатағон
қурбонлари хотираси” музейида бўлиб, музей экспонатлари ва “Улар Германияда ўқиган эдилар ...,”
деб номланган экспонатлар ҳақида суратга олиш ишларини олиб бордилар. Келажакда ушбу
ҳужжатли-бадиий фильмнинг ўзи экспозициядан ўрин олиб, ташриф буюрувчиларга намойиш
этилиши назарда тутилган [2].
Музей фондини тўлдириш борасида бир канча ишлар амалга оширилди. Фонд китоблар,
фотосуратлар, буюмлар орқали тўлдириб бориляпти. Жумладан, “Улар Германияда ўқиган эдилар...”
бўлими учун Рахматжон ва Мухаммаджон Авазжоновларга оид материаллар фотосуратлар билан, 1940
йилларда қатағон қилинган Абдулла Пўлатовнинг фотосуратлари, Польша Республикасидан олиб
келинган шўролар даврига оид китоблар билан тўлдирилди. Шу билан биргаликда, университет
ўқитувчилари ва талабалари томонидан тақдим этилган экспонатлар музей фондини бойитишга хизмат
қиляпти.
Йил давомида турли буюмлар, жумладан, сопол кўзалар, ёзув машинкаси, фотосуратлар, қўлёзма
асарлар ва бошка буюмлар музей фондига қабул қилинди. Бу буюмлар, китоблар музей директори
А.Ҳ.Ҳамроев, Бухоро давлат университети кимё кафедраси доценти Г.Худойназарова, жаҳон тарихи
кафедраси катта ўқитувчиси М.Юсупова ва тарих факультети талабалари томомнидан музейга
топширилди.
Ҳар бир экспонат далолатнома орқали расмийлаштириб, инвентаризация ва кирим китобига ёзиб
бориляпти. Инвентаризация ва кирим китоблари мавжуд. Фонд хоналари шкаф, стол, стул, компютер,
принтер, сканер каби керакли анжомлар билан жиҳозланган.
Музей томонидан ўтган йиллар давомида кўплаб илмий, маънавий-маърифий тадбирлар
ўтказилди. Жумладан, 2018 йил 18 май Халқаро музейлар куни мунособати билан Бухоро давлат
университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг тантанали очилиш маросими
бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон
қурбонлари” музейи директори Б.В.Ҳасанов, вилоят ҳокимлиги вакиллари, “Нуроний”, “Маҳалла”
хайрия жамғармалари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва қатағон бўлганларнинг оила аъзолари
иштирок этдилар. Шу йили 4 сентиябр куни 20 мага яқин япониялик талабаларга “Катта террор
йилларида Бухоро” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Музей директори А.Ҳамроев
маъруза қилиб, музей бўйлаб экскурсия уюштирди. 10 сентябр туркиялик бир гуруҳ олимлар ва Туркия
телеканали учун “Қатағон қурбонлари бўлган жадид намоёндалари” мавзусида маънавий-маърифий
тадбир ташкил қилинди. Бундан ташқари, 27 сентябр куни Польша Республикаси вазири, Польша
Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Польша Республикаси “Қатағон
қурбонлари хотираси институти” масъул ходимлар, Бухоро вилоят хокимлиги масъуллари, Бухоро
давлат университети ректори иштирокида “Бухоро давлат университети тузилмасидаги Қатағон
қурбонлари хотираси музейининг” ташкил топиши ва унинг мақсад вазифаларига бағишланган
маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
2019 йил 2 май Бухоро вилоят ҳокимлиги, Вобкент туман ҳокимлиги, Ўзбекистон тарихчилар
жамияти Бухоро вилоят бўлими, Бухоро давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари
хотираси” музейи билан биргаликда Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг 6 жилдлик
сайланмасининг тақдимотига бағишланган “Китобхонлик маданияти - инсон ва жамият маънавияти
кўзгуси” деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказди.
2019 йил 20 августь Исроил давлатининг Холон университети музейшунослари Бухоро давлат
университетига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар иштирокида илмий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда
Бухоро давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи директори
Do'stlaringiz bilan baham: |