“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL
SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Операцион даромадлар коэффициенти (ОДК).
Бу коэффициент қуйидагича ҳисобланади.
ОДК =
Операцион даромадлар суммаси х 100 %
Банк активларининг ўртаси миқдори
Ушбу коэффициент тижорат банки молиявий ҳолатининг операцион фаолиятига боғлиқлик
даражасини кўрсатади.
Операцион даромадлар коэффициенитнинг норматив даражаси 1,0 фоизни ташкил этади.
Жаҳон тиклаш ва тараққиёт банкнинг экспертлари томонидан ишлаб чиқилган мазкур
коэффициентларга нисбатан танқидий фикр билдиришдан йироқмиз, бунинг сабаби шундаки,
биринчидан, қайд
этилган кўрсаткичлар илмий жиҳатдан асосланган кўрсаткичлардир; иккинчидан,
улар дунёнинг кўплаб мамлакатларнинг
банк амалиётида кенг қўлланилмоқда.
АҚШлик таниқли иқтисодчи олим Эдвин Дж. Долан тижорат банкларининг молиявий
барқарорлигини таъминлашда асосий эътибор юқори ликвидли активлар билан юқори даромадли
активлар ўртасидаги нисбатнинг оқилона даражасини таъминлаш лозим, деб ҳисоблайди
4
.
Э. Долан иккиламчи заҳираларнинг қуйидаги тўрт шаклини ажратиб кўрсатди:
а) Ҳукуматнинг қимматли қоғозлари
б) Бошқа банкларнинг депозит сертификатлари
в) Тижорат қимматли қоғозлари
г) Федерал фондлар.
Тижорат қимматли қоғозларига қилинган банк инвестицияларини юқори ликвидли активлар
қаторига киритиш мантиқан тўғри эмас. Чунки тижорат қимматли қоғозлари аниқ моддий
кафолатга эга эмас, айниқса, республикамиз шароитида кўплаб корхоналарнинг қимматли
қоғозлари бўйича тўловсизлик муаммоси мавжуд. Бундай ҳолатларни Ўзсаноатқурилиш банкида,
ТИФ Миллий банкида ва бошқа тижорат банкларида кузатиш мумкин. Ана шу фикр ва
мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда тижорат қимматли қоғозларига қилинган банк
инвестицияларини юқори ливкидли активлар таркибидан чиқариб ташлаш зарур деб ҳисоблаймиз.
Тижорат банкларининг ликвидли активларининг миқдорини депозитларнинг нобарқарор
қисмига нисбатан эмас, балки жорий депозитлар ва жамғарма депозитларига нисбатан белгилаш
мақсадга мувофиқдир. Чунки айнан шу депозитларнинг нобарқарорлик даражаси юқори бўлиб,
тижорат банкларида ликвидлилик рискини доимий тарзда юзага келтиради. Фикримизча,
депозитларнинг барқарор қисмининг жами депозитларнинг 75 фоизи миқдорида шаклланиши
ривожланган хорижий давлатларнинг амалиётига хос бўлган ҳолат ҳисоблаанди. Ривожланётган
давлатларда эса, молия бозорлари ривожланмаганлиги, Марказий банкнинг монетар сиёсатида
ноаниқликларнинг
мавжудлиги ва бошқа омиллар хўжалик субъектларининг молиявий ҳолатига
нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Бу ҳолатлар, пировард натижада, хўжалик
субъектларининг пул оқимининг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида
тижорат банкларидаги талаб қилиб олинадиган депозитлар ва жамғарма депозитлари
қолдиқларининг нобарқарорлиги кучаяди. Шу сабабли, фикримизча, ривожланаётган мамлакатлар
шароитида талаб қилиб олинадиган депозитлар, юридик шахсларнинг жамғарма депозитларининг
қолдиқларига
нисбатан тижорат банкларининг ликвидли активларини камида 50 фоиз миқдорида
сақлаб туришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Д.Саидов ўзининг номзодлик диссертациясида кредит операцияларининг даромадлилиги ва
унга таъсир қилувчи омилларни тадқиқ қилган. Ш.Абдуллаева эса, тижорат банклари фаолиятидаги
кредит рискини бошқаришни такомиллаштириш йўли билан кредит портфелининг сифатини
ошириш мумкин деб ҳисоблайди.
З.Умарованинг фикрига кўра, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ялпи
даромади ҳажмида кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг салмоғи нисбатан паст даражада
4
Эдвин Дж. Долан и др. Деньги, банковское дело и денежно
-
кредитная политика. –
СпБ.: “Санкт
-
Петербург
Оркестр”, 1994. –
С. 90
-93.
145
Do'stlaringiz bilan baham: |