“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
қора бозор ҳақида
гап кетганда барча кишилар қандай қилиб улардан халос бўлиши ҳақида
гапиради. Бунга эришиш учун қандай йўлларни танлаш мумкинлиги бугунги кунда ўта долзарб
ҳисобланади.
Бугунги кунга яширин иқтисодиёт, сохта маълумотлар ва қора бозорга
қарши курашиш учун
Ўзбекистонда тегишли шароитлар яратилди. Маълумки мамлакатимизда валюта либерализацияси
амалга оширилиб, тегишли тажрибалар орттирилди. Шу даврда бир мунча вазият ўзгарди, валюта
айрибошлаш учун анча енгилликлар яратилди. Аммо ҳамон яшириш иқтисодиёт ва қора бозор
аломатлари сақланиб қолмоқда. Албатта бу ҳолат иқтисодиёт соҳада ҳалол
-
покиза фаолият
кўрсатаётган тадбиркорларни бироз ташвишга солади.
Банкларда хорижий валютани нақд кўринишда сотишни тўлиқ рақамлаштиришни тақозо
қилади, яъни бунда имкон қадар одамларнинг иштирокини камайтириш лозим бўлади. Агар
хорижий валютани банклар томонидан турли баҳоналар билан сотилиши сусайтирилса, албатта
қора бозорнинг сақланиб қолинишига сабаб бўлади. Чунки одамлар айнан хорижий валюта керак
пайтида алмаштиришга киришади. Шу пайт банкларда бўлмаса, албатта қора бозордан ахтаришади.
Бундай эҳтиёж унинг сақланиб қолишига муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Албатта ҳозир бунга
максимал даражада чек қўйилди. Банкоматлар орқали нақд пулларни олиш, хорижий валютани
алмаштириш йўллари очилди. Аммо буларни янада кенгайтириш масаласи ҳали кун тартибидан
олиб ташланмаслиги лозим.
Масаланинг иккинчи томони бор. Агар валютани сотишни тўлиқ эркинлаштириш ҳам
ўзимизда бироз хатарли. Уни бир қисм “тадбиркорлар” истаганча сотиб олиши мумкин. Шу
туфайли айнан хорижий валютани кимлар харид қилаётганлиги аниқ бўлиши керак. Ушбу усулнинг
ҳам йўлини топишди. Бир пайтлар ҳар бир шахсга чегараланган миқдорда валюта сотиш меъёри
белгиланган эди. Бундан ҳам эгри йўлларни топишди. Бировларни ёллашга ўтилди. Ушбу ёлланган
шахсни пул
билан таъминлайди ва у паспорти билан бориб, арзимаган ҳақ эвазига валютани
алмаштириб берадиган бўлди.
Бундай ҳолатни бартараф қилиш жуда мураккаб, чунки одамлар қандай қилсаки, ўзларининг
ортиқча пулини хорижий валютада сақлаш учун алмаштириб олишга интилади. Зеро, нақд хорижий
валюта керак бўлиб қолганда валютани эркин алмаштириш имконияти бўлмай қолишлик хавфидан
чўчимоқда.
Шу туфайли ҳар бир масалага ўта синчковлик билан, биринчи бошланишда тегишли
назорат билан жорий қилиниши мақсадга мувофиқ.
Фикримизча, валютани
алмаштиришни тўлиқ эркинлаштириш билан бирга унинг
шаффофлигини ҳам таъминлаш лозим бўлади. Рақамли операцияларни амалга оширишб, ким қанча
харид қилаётганлигини ва қанча харид қилганлигини билишни тақозо қилади. Бунда маълум
миқдорда валютани кўп харид қилиб, кейин қора бозорда сотиш имконияти чекланади. Бу
вақтинчалик чора. Муҳими, бу ерда ҳам инсонлар маблағи бўйича бой бўлиш билан бирга маънавий
жиҳатдан ҳам бой бўлишлигини тақозо қилади. Инсонда иймон
-
эътиқод шаклланган бўлсагина
шу
ҳолатда ҳам
турли найрангларни қилишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
юқорида келтирилган
“Ўзбекистон
Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ
-3832-
сон қарори
(
2018 йил 3 июль)
билан Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Лойиҳа
бошқаруви миллий агентлиги
ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги
ҳамкорликда
2018-
2020 йилларда “блокчейн”
технологияларини
ривожлантириш дастурини ишлаб чиқди. Мазкур дастурда белгиланган вазифаларни тизимли
равишда амалга ошириш жараёнида қуйидагилар кўзда тутилган:
“а) крипто
-
активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан мазкур фаолиятни ташкил
этишнинг
ҳуқуқий асосларини яратиш орқали жорий этиш ва ривожлантириш, бунда крипто
-
активларни маҳаллий ва
халқаро крипто
-
биржаларда реализация
қилиш имкониятини назарда
тутишни;
б) 2021 йил 1 январдан бошлаб "блокчейн" технологияларини:
давлат органлари фаолиятига, жумладан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан
ҳамкорлик
қилишда, давлат харидларини амалга оширишда, давлат хизматларини кўрсатишда,
78
Do'stlaringiz bilan baham: |