100
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRI
CULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Formation of the organizational economic dimension of organizational
management in the digital economy
Gavhar Yuldashova Xusnitdinovna
1
Abstract:
The article examines the concept
of the digital economy, the definition of the digital
economy, the technological developments characteristic of the digital economy, the impact of the digital
economy on the employment of the population, the creation of a national digital economic system, the
share of ICT in GDP, the analysis of some indicators of communication and information, the number of
special software , used in this area.
Key words:
digital economy, development of the digital economy, digital economic security of
the country, software, economic indicators of the country.
Аннотация:
В
статье
рассматривается
определение
цифровой
экономики,
va
технологические разработки, характерные для цифровой экономики, влияние цифровой
экономики на занятость населения, создание национальной цифровой экономической системы,
доля ИКТ в ВВП, анализ некоторых показателей коммуникации и информатизации, вопросы о
количестве специального программного обеспечения, используемого в этой области.
Ключевые слова:
цифровая экономика,
развитие цифровой экономики, цифровая
экономическая безопасность страны, программные средства, экономические показатели страны.
1
Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти.
E-mail:
yuldashevagavhar2711@gmail.com
101
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRI
CULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Ҳозирги жадал глобаллашув жараёнида дунё мамлакатлари иқтисодиёти ва
рақобатдошлигини белгилашда рақамли иқтисодиётнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодиётнинг қайси бир тармоқ ёки соҳасига назар ташламайлик, барчасида рақамли
технологияларнинг ўрнини кўрамиз.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилдаги
парламентга Мурожаатномасида тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ҳамда замонавий
ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шартлиги, бу бизга юксалишнинг энг қисқа
йўлидан бориш имкониятини бериши, зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари
чуқур кириб бораётганлигига алоҳида эътибор қаратди.
Аввало рақамли иқтисодиёт нега керак
инсоният тараққиёти учун мухимми деган саволга қисқа жавоб берсак.
Рақамли иқтисодиёт –
бу
нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги
технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш
орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир. Рақамли иқтисодиёт деганда,
нафақат Блокчейн (Blockchain) технологиясини ва улардан халқаро молия бозорларида
фойдаланиш масалаларини ёки криптовалюталарни тушунилади, балки рақамли иқтисодиёт
(Digital Economy) деганда, рақамли коммуникациялар, IT ёрдамида олиб бориладиган иқтисодиёт,
компанияларни самарали бошқариш тушунилади.Рақамли иқтисодиёт (Digital Economy), рақамли
коммуникациялар, IT ёрдамида олиб бориладиган иқтисодиёт инсон яшаш тарзи,
фаолият
циклининг муҳим ўзаги ҳисобланади. Бунда, яширин иқтисодиётга барҳам бериш, иқтисодий
жараёнларда холислик механизми сифатида ҳам қараш мумкин. Чунки биринчидан, барча
операциялар электрон рўйхатдан ўтилишига, иккинчидан шаффоф бўлишига эришилади.
Қолаверса, ишлаб чиқаришда янги IT технологиялар қўлланилиши туфайли маҳсулот ва
хизматларнинг таннархи пасаяди. Анъанавий иқтисодиётдан кўпгина устунликлари билан
ажралиб турувчи рақамли иқтисодиёт қисқа вақт ичида дастлаб ривожланган мамлакатларда,
кейинчалик дунё бўйлаб кенг оммалашди.
Рақамли иқтисодиёт –
бу иқтисодий, ижтимоий ва
маданий алоқаларни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизими бўлиб,
бунга авваламбор онлайн
-
хизматлар, масофавий таълим, электрон тўловлар, товар ва
хизматларнинг интернет
-
савдоси мисол бўла олади.Рақамли иқтисодётнинг шаклланиши
қуйидагича
базага эга бўлиши керак, бу қуйидагича бўлиши лозим:
-
рақамли инфратузилмани ва алоқа стандартларини ишлаб чиқиш;
-
ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
- On-
Line хизматларни кенгайтириш;
-
фуқаролар учун тармоқ ичидаги ва On
-
Line коммуникацияларга бепул киришни яратиш;
-
рақамли экотизимларда ахборот оқимлари ва билимларни бошқаришни такомиллаштириш
.
Компанияларни бошқаришда классик тизимдан фарқли бўлиб, янги хизматлар, янги махсулот,
янги иш ўринлари, технологиялар, платформалар ва бизнес моделларини яратиш, ишчи ходимлар
учун қулайликлар яратиш,компаниядаги инсон омили
имкониятларини кенгайтириш, уларни
кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчиришдир.
Белгилари:
* юқори даражада автоматлаштирилганлик;
* электрон ҳужжат алмашинуви;
* бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви;
* маълумотларнинг электрон базалари;
* CRM (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги;
* корпоратив тармоқлар.
Do'stlaringiz bilan baham: