(талабалар учун)
2021 – 2022 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ БАҲОРГИ СЕМЕСТРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА
ЭСЛАТМА
Онлайн шаклда ташкил этилган ўқув жараёнларида иштирок этиш учун талабалар қуйидагиларга асосий эътиборни қаратишлари зарур:
Ўқув жараёнларида MODULE ва ZOOM – платформаларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишлари керак.
MODULE – платформаси, ўқув жараёнини ташкил этишга мўлжалланган электрон платформадир. Унда Сиз фанларга тегишли ўқув материалларини олиб фойдаланишингиз ҳамда профессор-ўқитувчи томонидан берилган топшириқ (тест, вазифа...)ларни бажариб, баҳоланишингиз мумкин.
MODULE – платформасига, Сизга берилган шахсий логин ва пароль орқали кириб, фойдаланишингиз мумкин.
ZOOM – платформаси, видео конференция, онлайн учрашув, чат ва мобил мулоқотни таклиф этувчи платформадир. У орқали Сиз, профессор-ўқитувчилар томонидан ўтиладиган ўқув машғулотларида иштирок этиб, фанларга доир керакли билимларни ўзлаштиришингиз мумкин. Ушбу интерактив платформа, Сизга нафақат ўқув материалларини эшитиш, балки профессор-ўқитувчи ва талабалар билан мулоқот ва савол-жавоблар ўтказиш имконини яратади.
ZOOM – платформасида олиб бориладиган машғулотларга, MODULE – платформасидаги шахсий кабинетингизда жойлаштирилган фанлар таркибида келтирилган ссилкалар орқали кириб, иштирок этишингиз мумкин.
MODULE – платформаси орқали дарсларда иштирок этишингиз ва оладиган баҳоларингиз автоматик тарзда ушбу платформа хотирасида қайд этиб борилади ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан фаолиятингиз баҳоланаётганда инобатга олинади.
Ўқув семестри (чақириғи) бошланиши билан MODULE платформасида талаба ўзи таҳсил олаётган гуруҳга бириктирилганини текшириб қўйиши ҳамда бошқа гуруҳ таркибида бўлган тақдирда, ҳолатни тузатиш учун, Сиртқи бўлим ходимларига мурожаат қилиши зарур.
Машғулотларнинг барчаси ZOOM платформасида ўқитувчиларнинг шахсий идентификация ҳаволалари (ссилкалари) асосида олиб борилади. Бунда ZOOM-ҳаволалар талабаларга фақат MODULE-платформасига жойлаштириш орқали етказилиши керак. (Телеграм-каналлар (гуруҳлар) орқали юборилган ZOOM-ссилкалар асосида машғулотларга кириб, иштирок этиш, MODULE-платформасида қайд этилмайди ҳамда талабанинг фаоллигини баҳолаш имконини бермайди).
ZOOM платформаси орқали ўтиладиган ҳар бир маъруза ва амалиёт дарслари электрон тарзда ёзиб олинади. Бунда дарслар тўлиқ 80 минут ўтилади. (40 минутдан кейин ZOOM-платформа ўчиб қолган тақдирда, унга қайта кириш талаб этилади).
ZOOM-платформаси орқали ўтказиладиган машғулотларда профессор-ўқитувчилар ва талабалар камерани ёқилган ҳолатда (видеода ўз кўринишлари билан) иштирок этишлари лозим. Бу ҳолат машғулот иштирокчиларини ўзаро мулоқотга киришларини ҳамда дарсларни интерфаол ва жонли ўтишини енгиллаштиради.
Платформага жойлаштириладиган контентлар рўйхати:
Do'stlaringiz bilan baham: |