Маъруза машғулоти якунидаги тестларни бир-бирига уланиши
(аввалги тестдан 50% юқори балл олганларга кейинги тестни топшириш имконини, Платформа автоматик тарзда белгилаб беради)
Н А М У Н А
(умумлашган ҳолатдаги кўриниш)
Бунда, баҳолаш меъзонларига кўра, оралиқ назорат учун белгиланган жами 30 баллнинг 10 бали тест топшириқларини бажариш учун қўйилади.
Маъруза машғулотлари якунида ўтказиладиган ҳар бир тестнинг бали эса, умумий ҳисобда максимал 10 баллни тўплаш имконини бериши мақсадга мувофиқ. Ушбу тартиб қуйидаги (намунавий) расмда келтирилган:
ЖАМИ – 100 БАЛЛ
1 -Оралиқ назорат
Амалий (семинар) машғулотлар вақтида ва / ёки мустақил бажариш учун берилган ТОПШИРИҚларга қўйилган баллар йиғиндисидан иборат
(максимал) 20 балл
1-Машғулот якуни бўйича ТЕСТ
1) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
2) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
3) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
4) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
5) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
1-Тест бўйича жами балл – (5)
Якуний
назорат бўйича умумий
70 балл
Оралиқ
назорат
бўйича умумий
30 балл
2 -Оралиқ назорат
Маъруза машғулоти якунлари бўйича мустақил ишлаш учун берилган ТЕСТларга
қўйилган баллар йиғиндисидан иборат
(максимал) 10 балл
2-Машғулот якуни бўйича ТЕСТ
1) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
2) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
3) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
4) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
5) Мавзуга оид савол.
А. B. C. D.
2-Тест бўйича жами балл – (5)
Изоҳ: Тестлар ҳар бир маъруза машғулоти якунида қўйилиши белгиланган. Машғулотларнинг сонидан қатъий назар, уларнинг жами 10 баллдан ошмайди.
Маъруза машғулоти якунидаги тестлар натижаларига кўра 50% дан юқори балл олган талаба, кейинги машғулот тестини топширишга ўтиши мумкин. Ҳар бир маъруза машғулоти якунлари тестини ишлаш имкони чекланмаган миқдорда амалга оширилиши мумкин.
Шунга эътибор бериш зарурки, тест саволлари маъруза машғулотларида кўриб ўтиладиган мавзу саволлари ҳамда мустақил таълим учун берилган вазифалар асосида шакллантирилиши мумкин. Амалий (семинар) машғулотлари бўйича топшириқлар эса, ушбу турдаги дарс режасидан келиб чиқиб тузилади.
Юқоридаги тартиб асосида, талаба томонидан маъруза машғулоти якунлари бўйича, бажарилган тестлар натижаси MODULE-платформасида автоматик тарзда акс этиб боради.
Худди шундай, амалий (семинар) машғулотлари бўйича ҳам талаба томонидан бажарилган топшириқлар натижасини MODULE-платформасида акс эттириб бориш чораси, профессор-ўқитувчилар томонидан кўрилиши зарур.
Оралиқ назорат турларини топширмаган, шунингдек ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо билан баҳоланган талаба якуний назорат турига киритилмайди.
Назорат тури бўйича талабанинг билими қониқарли, яхши ёки аъло баҳо билан баҳоланганда, назорат турини қайта топширишга йўл қўйилмайди.
Талаба билимини баҳолаш натижаларини MODULE-платформасида мунтазам акс этиб борилиши, улар томонидан ўзларининг ўзлаштириш баҳолари тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида олиш имкониятини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |