2020 узбекистонда илмий-амааий тадқИҚотлар мавзусидаги


Билим-тажриба-ўқитувчи-ўқувчи



Download 0,66 Mb.
bet75/86
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#138030
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Билим-тажриба-ўқитувчи-ўқувчи
Ушбу парадигма таълимнинг индивидуллаштирилган шакли деб номланади.
Таълимни жуфтли ёки гуруҳли шаклларда ташкил этиш ғояси эса XII асрда илгари су- рилган бўлиб, ХХ асрнинг охирида ушбу ғоя негизида қуйидаги модели шаклланди:
Билим-тажриба-ўқувчи
Бу модел моҳиятини ёритувчи парадигма гуруҳли деб номланиб, у таълим олувчилар- нинг ўқув фаолияти доирасида ўз-ўзини англаш, вақтнинг самарали ўтишига эришиш, қайта алоқа сифати ва сонини орттириш, дидактик материаллар сифатини яхшилаш, ўз- ўзини бошқариш тизимини кенгайтириш, ривожланган таълим тизимини жорий этиш, янги курсларни лойиҳалаш, ўқув режаси мазмунини такомиллаштириш, таълим субъект- ларининг ўқу имкониятларини орттириш, шунингдек, улар фаолиятини баҳолашда қулай воситалардан фойдаланишга хизмат қилади.
Замонавий педагогик технологияга асосланган янги парадигманинг моҳияти интерфаол таълимни кенг кўламда ва мавжуд имкониятлар асосида йўлга қўйишдан иборат. Унга кўра, ҳар бир таълим олувчи ўқув ахборотларини уч манбаа:

  1. ўқитувчи ёрдамида,

  2. маълумотлар базаси (муайян фан бўйича ёки ўқув доирасида) ёрдамида;

  3. ўқувчилар гуруҳи (улар билан ўзаро фаолиятни ташкил этиш) ёрдамида эгаллайди.

Таълимни модернизациялаштириш таълим жараёнида билим, кўникма, малакаларни шакллантириш билангина ҳал бўлиб қолмайди. Ўқувчи шахсининг мустақил, ташаббу- скорлик, жавобгарликни ҳис этиш, танқидий фикрлаш каби сифатлар билан боғлиқ функ- циялари таълимнинг шахсга йўналтирилган тизими воситасида амалга оширилади.
Бунда ўқувчи таълим тизимига мослаштирилмай, аксинча, таълим тизими турли шахсга мос барча хусусиятлари (эркинликка интилувчанлик, мустақиллик, шахсий фикрларнинг мутлоқ ўзига хос тизимга эга бўлиши, ўз-ўзини тасдиқлаш эҳтиёжининг мавжудлиги ва бошқалар)ни ҳисобга олган ҳолда, ўқувчига унинг ўзига хослиги (индивидуллиги)ни ри- вожлантириш имконини бериш, унинг ўз-ўзини ривожлантириши, намоён этиши учун ша- роит яратиш лозим. Зеро, ҳар қандай ўқувчи ўзига ва фақат ўзигагина хос такрорланмас табиати, характер хусусиятини фаоллаштириш ва намоён этишга интилади.
Таълим-тарбия асосида шахснинг интенсив ривожланиши, моддий-маънавий қадриятларни ўзлаштириши фақат унинг шахсий фаолияти натижасида амалга ошади.
Агар ўқувчи ўқув фаолияти моҳиятини англай олмаса, ўқув мақсадини тан олмайди, ўқитувчи қўйган вазифаларни тушунмайди ва қабул қилмайди, у томонидан содир этилади- ган барча хатти-ҳаракатлар мажбурият ва тазйиқ остида бўлади, унинг билимлари расмий характерга, педагогнинг фаолияти эса расмиятчилик мазмунига эга бўлади. Билим уларни амалиётга тадбиқ этишга қаратилган фаолият натижасидагина шаклланади. Бу дарслик мазмунидан баъзи илмий маълумотларни шунчаки кўр-кўрона ёдлаб олиш бўлмай, балки ўқувчининг шахсий, субъектив тажрибасига асосланган ҳақиқий билимлар бўлади.
Инсон онги ҳамиша субъектив моҳиятга эгадир. Ўқувчи мауйян билимларга нисбатан бефарқ бўлмай, билимлар унинг учун шахсий мазмунга эга бўлсагина пухта ўзлаштирилади. Ўқитувчи бунга ўқувчида ўқув предметига нисбатан қадриятли, ижобий субъектив муно- сабатни таркиб топтириш натижасида эришади.
Ўқувчининг руҳий хусусиятларини ўрганиш ўзлаштирилаётган билимларнинг ўқувчига шахсан қизиқарли ва керакли бўлиши зарурлиги, акс ҳолда улар шубҳасиз рад этили- шини кўрсатади. Бу ҳолат образли ифодаланса, индивидуал тафаккурда билимлар субъ- ективлашади, ўзига хос индивидуал жиҳатларга эга бўлади. Тескари жараёнда инди- видуал тасаввур ва шахсий фикрлар объектив аҳамият касб этар экан, билимлар турли нуқтаи-назарларнинг тўқнашуви, баҳс-мунозара, ўзаро ҳамкорликдаги фаолият натижаси- да ўзлаштирилади, бу эса ўқув жараёнини ноанъанавий усулда ташкил этишнинг муҳим шакллари (баҳс-мунозара, ўзаро ҳамкорликни)ни талаб этади.
Ўқитувчи ўз дарсида ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилувчи усул- лардан фойдаланиб шундай шарт-шароитларни таркиб топтириши лозимки, натижада ўқувчи учун дастлаб нейтрал бўлган объект кутилмаганда объектив хусусият касб этсин.
Ўқув материали мазмуни аввал ўқитувчи томонидан ижодий қайта ишланади ва ўқувчини қизиқтирадиган, унинг шахсий тажрибасига мос келадиган, уни фикрлашга ундайдиган жиҳатлар белгиланади. Ноанъанавий дарслар (ўйин-дарс. Театрлаштирилган дарс) билан тадқиқот, изланиш машғулотлари, семинарлар кабилар ҳам ташкил этилади.
Бундай машғулотларнинг мазмуни ва мавзуси бевосита шахс фаолиятига ёндашув концепцияси ва тамойилларига мос келиб, улар бола ички дунёси, тафаккури ва шахсий ҳаётий тажрибасини максимал даражада фаоллаштиришга хизмат қилади. Бу ўринда ўқув фаолиятига рағбат уйғотиш, уни билим эгаллашга йўналтирилса, улар таълимнинг шакл ва усуллари, шахс билими. Тажрибаси ва ҳиссиётларининг асосий манбаи сифатида на- моён бўлади.
Тадқиқот-изланувчанликка йўналтирилган машғулотлар технологиясида марказий ўринни шахсий вазият эгаллайди, у ўқувчини имкон қадар кўпроқ топшириқларни бажа- ришга жалб этиб, индивидуал ёки жамоа бўлиб топшириқларнинг жавобларини топишга ундайди.
Бундай машғулотларнинг асосий мақсадларидан бири топшириқ сифатида қўйилган муаммоаларга ўқувчининг ўзи жавоб топишини таъминлашдир. Ўқувчининг жавоблари ўқитувчи ёки ўртоқларининг жавобларига мутлақо ўхшамасада, бироқ, ўқувчи ўз жавоби- дан қониқиш ҳосил қилсин, муаммо ечимини шахсан ўзи топа олганидан ғурурлана олиши муҳимдир.
Анъанавий таълим моҳиятига кўра ўқитувчи томонидан берилган топшириқ ва савол- лар ўқувчини ўқитувчи танлаган, ўзи учун эса муталақо нотаниш тарзда фикрлашга маж- бур қилади.
Аксинча, ўқитувчи кўз ўнгида топшириқни шакллантирар экан, уларни топқирликка асосланган қизиқарли ечимлар воситасида ечимни топишга ундайди. Бундай машғулотларда қўлланиладиган методлар ўқитувчининг болалар билан ҳамкорлик муносабатларига,ўқувчиларнинг ўз билимларини ўзлари мустақил ривожлантириш, ахбо- рот ва илмий маълумотларга танқидий муносабатда бўлиши, плюрализм ҳамда ўзгалар фикрига ҳурмат билан ёндашиш кабиларга асосланади.
Таълимнинг шахсга йўналтирилганлик технологияси анъанавий таълим технологияла- ридан қуйидагиларга кўра фарқ қилади: “Машғулотнинг асосий мақсади- тафаккур жа- раёнини ташкил этишдир, билим, кўникма, малакалар - ўқувчи фаолиятининг маҳсули сифатида вужудга келади. Тафаккур жараёнининг қуввати билимлар қувватидан юқори туриб, у шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш унсури тарзида намоён бўлади, ижодий из- ланишнинг натижаси каби, мазкур жараённинг ўзи ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан у ўқитувчи ва ўқувчини ижодкорлик қувончига, янгилик олишга илҳомлантиради, мустақил изла- ниш ва ижодий фаолиятни ташкил этишга ундайди”. Ўқитувчи фаолият алгоритмини яратади. Бу эса, ўз навбатида, ижодий тафаккур жараёнин, амалий, шахсий фикрлашни, оламнинг инсон томонидан ҳар тамонлама, қониқарли идрок этилишини таъминлайди. Ўқувчининг субъективлиги амалга ошади: билиш усулини мустақил белгилаш, муаммо ечимини топишда ўз дунёқараши. Тафаккур тарзидан келиб чиқиш, хато қилиш ҳуқуқига эгалик таъминланади. Бундай машғулотларнинг асосий қоидаси: ” ўзинг билганча бажар, ўз лаёқатинг, қизиқишларинг ва шахсий тажрибангга асослан, ўз хатоингни ўзинг тузат” каби кўрсатмаларда ўз ифодасини топади.
Шахсга йўналтирилган таълим технологиясини қўллашга қадар ҳамда ундан кейин ўқувчиларнинг касбий фаолияти ва ўз ўрниларини англашга оид тасаввурлари ўрганилган вақтда уларнинг қуйидаги тасаввурларга эгаликлари аниқланди: назорат даражаси, англан- ган назорат, касбий фаолликни эришилган ютуқларнинг омили сифатида қабул қилиш, ўз-ўзига ишонч, тушунтириш услуби, таълим олиш усуллари ва бошқалар.
Демак, таълим ҳар бир ўқувчининг қизиқиши ва билиш қобилиятининг ўқув фаолия- тини ташкил этиш жараёнида намоён қилиш имкониятини ярата олиши зурур. Бу ҳолат ўқувчининг билиш объекти ва предмети бўлган шахсий хусусиятларини аниқлаш асосида, унинг шахс сифатида ривожланишини ва ўз-ўзини ривожлантиришини таъминлайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:

  1. Каримов И.А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.Т. Шарқ. 1997.

  2. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби.Т. 5-т. Ўзбекистон. 1996.

  3. Давлетшин М.Г. Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси,Т,Ўзбекистон. 1999.

  4. Жўраев Р.Ҳ., Толипов УҚ. Педагогик фаолият,технологиялар ва маҳорат”Узлуксиз таълим Журнали,2003.№2.

  5. Очилов М. Янги педагогик технологиялар. Қарши, Насаф, 2000.

  6. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари.Т., Ўқитувчи, 2004.

  7. Саидов Т. Илғор педагогик технологиянинг мазмун-моҳиятини “Ақлий ҳужум” усули билан ўқитиш технологияси.Т., А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, 2003.

  8. Ражабов С. Педагогика фанининг алломаси,Т., Ўқитувчи. 1992.

  9. Толипов Ў.Қ. Усмонбобоева М.Х. Педагогик технология асослари. Т., Республика ташхис маркази, 2003.

  10. Янги педагогик технология: таҳлил, таъриф, мулоҳазалар. Т., РТМ, 2000.


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish