2020 узбекистонда илмий-амааий тадқИҚотлар мавзусидаги


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 0,66 Mb.
bet78/86
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#138030
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   86
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Тилларниўқитиш” кафедраси катта
ўқитувчиси (РкВ) И.Б.Маттиев
+998932240076
11кот_та11еУ@§та11.ит,
Самарқанд давлат университети мустақил тадқиқотчиси А.Э.Эрназаров +998979144037
ега^аИ^кеГатаИ.ги
Аннотация: Ушбу мақолада ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир технология педагог ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил этиши, ижобий натижа олишга, талабаларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий ишлашига, таҳлил ва хулоса қила олишларига, ўз-ўзини баҳолай олишига, педагог эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит яратишига қаратилган бўлиши лозимлиги масалалари борасида сўз юритилган.
Калит сўзлар: ижтимоий-иқтисодий, педагогик технологиялар, таълим дастурлари, белгилаш, назорат, баҳолаш, жараён, тизим, хусусиятлар, ўрганмоқ, танишмоқ, лойиҳа, таксономия.
Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатимизни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга мос ҳолда, кадрлар тайёрлаш- нинг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелда “Олий таълим тизимини янада ривож- лантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалар қаторида ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педа- гогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш энг муҳим вазифалар этиб белгиланди.
Фанларни ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида, педагогик техноло- гияларни ахборот технологиялар имкониятлари асосида - маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда комплекс ҳолда қўллаш тавсия этилади.
Ўрганилаётган материалларнинг ўқув соатлари миқдори ҳисобга олинган ҳолда мавзу блокларига ажратилади, ҳар бир маъруза мавзу блокига 2-8 ўқув соати оралиғида вақт ажратилади ҳамда ушбу мавзу блокига мос амалий ва лаборатория машғулотлари мазмуни ҳамда ҳажми белгиланади. Бу усулда мавзуни ўрганишдаги узвийлик тўла сақланади ва талабаларда малака ҳамда кўникмаларни мақсадли шакллантириш имконияти кучаяди. Бу- гунги кунда таълим соҳасида фанларни ўқитиш, таълим-тарбия, ўзлаштирилган билимлар даражасини замонавий педагогик технологияларга суянган ҳолда ташкил қилиш, баҳолаш, фанлар бўйича янги фан дастурларини яратиш муҳим муаммолардан биридир.
Ҳозирда ўқув машғулоти мақсади умумий ҳолда белгиланади, шунинг учун ҳам эриш- ган натижани баҳолаш қийин. Бундай умумий мақсадни белгилаш педагогик технологияни қониқтира олмайди. Бу технологиялар ўқув машғулоти мақсадини белгилашда аниқлик бўлишини талаб этади. Аниқ мақсадларни белгилаш назорат ва баҳолаш ишини енгил- лаштиради. Шунинг учун ҳам педагогик технологияларни қўллашдаги биринчи қадам, бу аниқлаштирилган мақсадларни ишлаб чиқиш. Бу технологияларнинг ишланишида асосий эътибор охирги натижага қаратилган бўлади ва қуйидаги изчилликда ишлаб чиқилади: аниқлаштирилган ўқув мақсадларини ишлаб чиқиш ва уларни гуруҳларга ажратиш, ўқув мақсадларини назорат иши ва тест вазифаларига ўтказиш, мақсадга эришиш йўлини ва усулларни танлаш, натижани баҳолаш ва ўзлаштириш даражасини аниқлаш.
Аниқлаштирилган мақсадли лойиҳада педагог аниқ тушунчалардан фойдаланиши ло- зим. Бунинг учун аниқ ва мавҳум тушунчаларни ажрата олиши керак. Масалан: Мавҳум тушунчалар: ўрганмоқ, танишмоқ, кўриб чиқмоқ, тасаввур ҳосил қилмоқ, тушунча ҳосил қилмоқ. Аниқ тушунчалар: белгилаб чиқмоқ, гуруҳларга ажратиш, тузиш, ёддан айтиш, изоҳ бериш, масала ечиш, чизиш.
Бугунги кунда ўқув мақсадларини белгилашнинг кўплаб таксономиялари мавжуд. Ле- кин, дунёда кўпчилик олимлар томонидан тан олинган таксономия бу, Б.Блумнинг ўқув мақсадлари таксономиясидир. Таксономияда тушунчалар одатда соддадан мураккабга қараб жойлаштирилади. Блум таксономиясида ҳам кудди шундай. Бу таксономия олтита категориядан иборат бўлиб, улар билиш, тушуниш, қўллаш, анализ, синтез ва баҳолаш ка- тегорияларидир.
Билиш категорияси объект, ҳодиса, воқеа, жараёнларнинг номини билиш, уларга таъ- риф бериш билан боғлик. Масалан, “Бино ва иншоотларни барпо этишда пардозлаш иш- лари” мавзуси бўйича билиш категориясига қуйидаги мақсадларни ишлаб чиқиш мумкин: талаба бино ва иншоотларни барпо этишда пардозлаш ишлари ҳақида гапириб беради.
Тушуниш категорияси нарса ва ҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш, оғзаки нутқни ёзма нутқга ўтказиш, ўрганган билимларини ўз сўзи билан гапириб бериш, мустақил равишда мисоллар келтириш билан боғлик. Масалан, талаба бино ва иншоотларни барпо этишда пардозлаш ишлари технологияси босқичлари ҳақида гапириб беради, бино ва ин- шоотларни барпо этишда пардозлаш ишларига қўйиладиган замонавий талаблар ҳақида фикр юритади.
Қўллаш категорияси назарий билимларни амалиётда қўллаш билан боғлик. Масалан, талаба клейстер, елимлар ва мастикалардан фойдаланади. Ушбу мақсадга эришиш учун албатта махсус шароитлар керак бўлади, яъни, масалан, талабанинг ўзи мустақил равишда гулқоғозларни деворга ёпиштира олади.
Юқорида кўрсатиб ўтган учта турдаги мақсадга эришиш учун анъанавий ўқитиш шакл ва усулларидан (маъруза, суҳбат, кўргазмали усуллар, машқлар, назорат топшириқларини бажариш) фойдаланиш мумкин. Чунки, бу мақсадлар аниқ назарий билим бериш билан боғлик. Блум таксономиядасиги қолган уч категория ўз моҳиятига кўра мураккаб бўлиб, улар талабаларнинг мустақил фикрлашини талаб этади.
Анализ (таҳлил қилиш) категорияси предмет, нарса ва ҳодисаларни таққослаш ва шу асосида қандайдир бир хулосага келишни билдиради. Масалан, талаба турли гулқоғозларни ва уларнинг сифатини таққослайди.
Синтез (умумлаштириш) категорияси нарса, ҳодиса, жараёнларнинг умумий жиҳатларини топиш, уларни классификациясини яратиш, муаммоларнинг ечимини топиш билан боғлик. Масалан: талаба юқоридаги мавзу ишларига оид турли муаммоларни ҳал қилади.
Блум таксономиясидаги мураккаб категория бу баҳолашдир. Қачон биз қандайдир бир предмет, ҳодиса, жараён ёки воқеага баҳо беришимиз мумкин? Уни тўлиқ ўрганиб, амали- ётда синаб, салбий ва ижобий томонларини таққослаганимизда. Бунда талаба юқоридаги мавзу ишларига баҳо беради.
Аниқлаштирилган ўқув мақсадларини дастлаб қандай назорат иши орқали текширили- ши аниқланиши керак. Мақсаддан келиб чиққан ҳолда тест ва назорат ишлари танланади. Танланган назорат ҳар бир мақсад учун алоҳида қўлланилади. Масалан, биринчи қўйилган мақсад учун алоҳида, кейинги мақсадга эришиш учун алоҳида назорат иши топилиши керак. Барча назорат ишлари умумлаштирилиб охирги баҳолаш маълум қилинади.
Ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир технология педагог ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил этишга, ижобий натижа олишга, талабаларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий ишлашига, таҳлил ва хулоса қила олишларига, ўз-ўзини баҳолай олишига, педагог эса уларнинг бундай фао- лиятлари учун имконият ва шароит яратишига қаратилган бўлиши лозим.
Педагог ва талабанинг мақсаддан натижага эришишда қандай технологияни танлашла- ри улар ихтиёрида, чунки, уларнинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга қаратилган, бунда талабаларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб ишлатиладиган тех- нология танланади. Шу билан бир қаторда, ўқитиш жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур, бу жараёнида педагог фаннинг ўзига хос томонини, мавжуд моддий-маънавий шарт-шароитларни, талабаларнинг имконият ва эҳтиёжини ҳамда уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил эта олиш қобилиятларини ҳисобга олиши керак. Шундагина керакли ва кафолатланган натижага эришиш мумкин.
Педагог томонидан ўқув машғулотини яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни тасаввур этиш учун ўқув машғулоти жараёнини лойиҳалаштириб олишда у ўқув машғулотининг техноло- гик харитасини тузиб олиши лозим. Бу харита ҳар бир мавзу, машғулот учун ўқитилаётган фаннинг хусусиятидан, талабаларнинг имкониятидан келиб чиқиб тузилади. Ҳар бир ўқув машғулотининг турли, қизиқарли бўлиши мазкур жараённинг лойиҳалаштирилган техно- логик харитасига боғлиқ.
Ушбу долзарб вазифаларни амалга ошириш орқали малакали мутакассисларни тайёрлаш- да олий таълим муассасаларида янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Бу вазифаларни амалга оширишда кориж тажрибаларидан самарали фойдаланиш ва улар асосида ўқув машғулотларини ташкил этиш лозим. Чунки, ўқув машғулоти педагогик ижодкорликнинг асосий майдони бўлиб, уни ташкил қилиш ва бошқаришга тўғри, янгича муносабат керак, бу жараёнда педагоглар олдида муҳим бир масала туради, у ҳам бўлса таълим олувчиларни билим олишга ҳамда уларни педагоглар билан ҳамкорликда ишлашга, касб билимлари ва кўникмаларини узлуксиз чуқурлаштириш орқали ўқув машғулотлари сифатига эътибор беришга жалб қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони // «Халқ сўзи», 2017 йил. 8-февраль. № 28 (6722) // ййр://1ех.их/раде8/де1раде.а8рх?1ас1_1й=3107036

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривож- лантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Тошкент ш., 2017 йил 20 апрель, ПҚ- 2909-сон. “Халқ сўзи” газетаси. 2017 йил 21 апрель. 79 (6773)-сон.

  3. Рўзиев Р Соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ва такомиллаштириш - акмео- логиянинг асосий омили: Ёшларнинг акмеологик қарашларини ривожлантиришда соғлом турмуш тарзининг ўрни // Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. - Т., Фал- сафа ва ҳуқуқ инс-ти. 2008.

  4. Соғлом турмуш тарзи асослари ва оила: ўқитувчилар учун методик қўлланма. - Тошкент., Ғогша! рпп1, 20^7. - 126 б.

  5. Ашепсап ]оигпа1 о£ НеаЁЬ Ргошойоп. Ассеззей 2009 ҒеЬ 4. Ьйр://^^^. йеаЁйргошойопритаЬсош/

  6. Ьйр://^^^.ааЬЬ.ог§/

БЎЛАЖАК ТАРИХ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА ЎЗ ДАРСИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
УСУЛИНИ ЎРГАТИШ ИННОВАЦИЯСИ


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish