3.12. Касаба уюшмаси қўмитаси аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳолати ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига Муассасада риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
3.13. Иш берувчи Корхона ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги турли ишларга жалб қилмайди.
3.14. Касаба уюшмаси қўмитаси Корхона ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги турли ишларга жалб қилинишининг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боради.
ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ
4.1. Муассасада иш ҳафтасининг қуйидаги муддатлари қабул қилинади:
-раҳбар ходимлар учун 40 соат;
-нотибиёт ходимлари учун бугалтерия, хўжалик ишлари, ва техник ходимлар
учун 40 соат;
- 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун 36 соат;
- I- ва II-гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар учун 36 соат;
- уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар учун 35 соат;
- ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун (Иш ўрнлари меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларига асосан) - 36 соат;
-амбулатория поликлиника муассасалари (поликникалар, амбулаториялар, деспансерлар, тиббий хоналар, бўлимлар ва хоналар)нинг касалларнинг бутунлай амбулатория қабулида банд бўлган ишифокорлар учун -33 соат;
-бутун иш вақти давомида 200 ваттдан баланд қувватдаги ультрақисқа тўлқинли частотадаги тиббиёт генераторларида ишлайдиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун -33 соат;
-Рентген диагностикасида, флюрографияда, визуал назоратли ротацион рентген терапияси қурилмасида бевосида банд бўлган ходимлари учун -33 соат;
Рентген спектрал, рентген тузилмамали таҳлил, саноат рентгенографияси қурилмаларида ва рентген панжаралари растрларини назорат қилишда бевосита банд бўлган ходимлари учун -33 соат;
4.2. Ходимни унинг розилиги билангина ишдан ташқари вақтларда ишга жалб қилиш, бунда иш сменаси 12 соатдан ташқари вақтларда ишга жалб қилиш, Бунда иш сменаси 12 соатдан ортиқ бўлган ходимларни, оғир ва зарали меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларни ва 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишдан ташқари вақтда ишга жалб қилмаслик.
4.3. Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар ҳамда меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақти муддатининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 йил 133-сонли қарорига асосан белгиланади.
4.4. МКнинг 229-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда ходимнинг илтимосига кўра унга тўликсиз иш вақти белгилаб кўйилиши шарт:
а) ҳомиладор аёлларга;
б) 14 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга;
в) 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга;
г) тиббий хулосага мувофиқ бетоб оила аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлганларга;
д) ишни таълим билан қўшиб олиб борганларга;
е) профилактик даволаниш муддати вақтида бўлган ходимларга.
4.5. Тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади. Тўликсиз иш вақти режимидаги меҳнат учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
4.6. Тиббий муассасанинг барча таркибий бўлимларида навбатчиликни иш вақти муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилади ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинади (МКнинг 123-моддаси). Бунда иш вақтининг чораклик балансига риоя этилади.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш хусусида белгиланган чеклашларга МКнинг 220-моддаси 5-қисми ва 228, 245-моддаларига риоя қилган ҳолда жорий этилади.
4.7. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли қўлланилганда иш вақти жамлаб ҳисобга олиниши режимида банд бўлган ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдори тенглаштирилиши кафолатланади (ҳисобга олинадиган давр якунлари бўйича тўғирлаб қўйиш шарти билан). Бунда ҳисобга олинадиган давр мобайнида иш соатларининг нормал миқдоридан кўп ишлаганлик учун иш вақтидан ташқари ишлар учун ўрнатилган баҳоларга биноан ҳақ тўланади ёки ходимнинг хоҳишига кўра дам олиш куни берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |