V. MEҲHATГA ҲАҚ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ 5.1. Муассасада меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакллари қўлланилади, бунда вақтбай - мукофотли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларидан фойдаланилади.
Меҳнат ҳақининг миқдори ҳар бир ходим учун штатлар жадвали асосида белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йил «Тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш» тўғрисидаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида” ги Низомга асосан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган холда ишлаб чиқиладиган муассасанинг низоми бўйича ҳисоблаб чиқилади ва тўланиши кафолатланади (2-илова).
Муассасада меҳнат қилаётган нотиббий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 14 апрелда 1027-сон билан рўйхатга олинган Давлат бюджети ҳисобига таъминланувчи муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда банд бўлган универсал касблар мутахассислари ва хизматчиларининг лавозим разрядлари” га асосан тўланишини таъминлайди.
а) етакчи муҳандислар ва бошқа мутахассислар, фуқаролар мудофааси штаби бошлиғи-7 разряд;
б) барча ихтисосликдаги муҳандислар ва бошқалар-
Тоифасиз-4 разряд;
II тоифали -5 разряд;
I тоифали -6 разряд;
барча ихтисосликдаги техниклар:
Тоифасиз- 2 разряд;
II тоифали -3 разряд;
I тоифали -4 разряд;
г) Механиклар 4 разряд;
д) девонхона ходимлари -3 разряд;
е) Кассир, кадрлар бўйича инспектор, архивариус- 3 разряд
5.2. Меҳнат ҳақи Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси (ёки Иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб тасдиқланадиган 11 разрядли тариф сеткаси) бўйича тўланади (11-илова). 5.3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Қарор қабул қилинса Муассасанинг тариф сеткаси ҳам қайта кўриб чиқилиши лозим.
5.4. Муассасада энг паст лавозимдаги ходимларнинг Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-разряди (тариф коэффициенти - камида 1,526) бўйича тарификация қилиниши таъминланади.
5.5.Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга иш ҳақини белгиланган меҳнат иш ҳақи шартларига мувофиқ МКнинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда, ҳар ярим ойда бир марта тўлайди. Бўнак (аванс) – жорий ойнинг17-санасида, маош-кейинги ойнинг 5 санасида.
Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. Ҳар бир ходим тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилинади.
5.6. Ходимнинг ёзма аризасига асосан иш ҳақининг бир қисми пластик карточкага ўтказилади ва ўтказма миқдори тўланадиган сумманинг 50 фоизидан ошмаслигини таъминлайди.