2020 йил “13” январь



Download 281,1 Kb.
bet6/66
Sana23.02.2022
Hajmi281,1 Kb.
#148597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Қайта ишланган ЖШ Қарши ШТБ СОҒ.САҚЛАШ 2020 уз

2.5. Ходимлар:
а) ўз меҳнат вазифаларини ҳалол ва оғишмай бажариш, меҳнат интизомига риоя қилиш, Иш берувчининг қонуний фармойишлари ва буйруқларини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш;
б) ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтиришга, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифати яхшиланишига, меҳнат унумдорлиги ўсишига, ресурслар иқтисод қилинишига кўмаклашиш, ўз ҳамкасбларининг ишлаб чиқаришдаги илғор тажрибасидан фойдаланиш;
в) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида ўтказиладиган мақсадли умумхалқ хайрия ҳашарларида иштирок этиш мажбуриятларини ўз зиммасига оладилар.

  1. MEҲHAT ШАРТНОМАСИ. БАНДЛИК КАФОЛАТЛАРИ



3.1. Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжат лар (шу жумладан Бош келишув, тармоқ келишуви, минтақавий келишувлар ва мазкур Шартнома қоидаларга биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Ишга қабул қилинган шахслар касаба уюшмаси қўмитасида таништирув суҳбатидан ўтказилади.
3.2. Ишга қабул қилиш шунингдек:
а) меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга асосан лавозимларга ишга қабули қилиш танлов асосида амалга ошириладиган ишларга танлов асосида (Танлов тўғрисидаги Низом Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб тасдиқланади) ишга қабул қилиш.
3.3. Мутахассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминланадилар.
3.4. Меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишни фақатгина касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилиги олиниб амалга оширилади. (Муассасанинг бутунлай тугатилиш ҳолатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ушбу масаладаги ёзма тақдимномаси Касаба уюшмаси қўмитасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 19 апрелдаги 2-11-сонли қарори билан тасдиқланган “Касаба уюшмаси органида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби” асосида кўриб чиқилади.
Меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақида касаба уюшмаси қўмитасига киритилган тақдимнома муҳокамасида масаласи кўрилаётган ходимнинг шахсан иштирок этиши таъминланиши шарт (ходим иштирок этишдан бош торган ёки узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаган ҳоллар бундан мустасно).
3.5. Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш муассасада мавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилиши керак.
Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда амалда бажарилаётган ишга қараб ёки аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар деб қуйидагилар ҳисобланади:
а) ҳомиладорлик;
б) оила аъзоларидан бирининг касаллиги туфайли парваришга муҳтожлиги;
в) ишни таълим билан қўшиб олиб борилиши;
г) аввалги иш жойида ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи омиллар вужудга келиши.
3.6. Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади.
Ишлаб чиқариш, ташкилий-техник тусдаги ёки бошқа объектив сабабларга кўра ишнинг вақтинча тўхтатилиши бекор туриб қолиш деб ҳисобланади.
Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ишлаб чиқариш зарурияти деб қуйидаги ҳолатларда бажарилиши лозим бўлган тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар ҳисобланади:
а) айрим бир эпидемия турларининг кўпайиши, авариялар, бахтсиз ходисалар, табиий офатларни олдини олиш ва улар оқибатини тугатиш;
б) бошқа ходимнинг ишда вақтинчалик ҳозир бўлмаган (ўқиш, меҳнат ва иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътилларга кетиши, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги) даврида.
Ишлаб чиқариш, ташкилий–техник тусдаги ёки бошқа объектив сабабларга кўра иш вақтинча тўҳтатилиши бекор туриб қолиши деб ҳисобланади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар муддати ишлаб чиқариш заруриятини келтириб чиқарган омилларни бартараф этиш вақти ёки бекор туриб қолинишининг бутун даври билан белгиланади. Барча ҳолларда иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси йил давомида 60 кундан ошмаслиги керак.
Ходимга иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.

Download 281,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish