1.4. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро розилиги билан Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.5. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар мазмунига қилинган ишораларнинг барчасида уларнинг мазкур Шартномани тузиш чоғидаги таҳрири назарда тутилган.
1.6. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан ишга янги қабул қилинган ходимларни, жамоа шартномаси, шунингдек Касаба уюшма қўмитаси билан келишиб қабул қилинган Муассасанинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномасининг мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, конференциялар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари, тармоқ нашрлари ва хоказо орқали) таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
1.8. Ходимларнинг ёзма розилиги билан тарафлар касаба уюшма аъзоларининг 1 фоизлик аъзолик бадалларини бухгалтерия орқали пул ўтказиш йўли билан тўланиши тартибини сақлаб қолишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар.
МУАССАСАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИ
2.1. Тарафлар меҳнат вазифаларининг ҳалол ва сифатли бажарилиши ходимлар фаровонлигининг негизи эканлигини эътироф этадилар.
2.2. “Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га мувофиқ даволаш ишлари харажатларини камайтириш, даволаш ишлари ва дори-дармонлар таннархини пасайтириш ҳамда Муассаса шаънига путур етказиш қалтисликларини олдини олиш буйича чора-тадбирлар амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашиш мажбуриятини олган ҳолда тарафлар:
Даволаш ишларини модернизация қилиш ва даволаш асбоб ускуналари ва жиҳозларини техник ва технологик жиҳатидан янгилаш, алоқа ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш;
энергия ва ресурслар сарфини пасайтириш, энергияни тежовчи технологияларни даволаш ишларига кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш;
хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларни етказиб берувчи ташкилотлардан меҳнат соҳасидаги асоссолувчи тамойиллар ва ҳуқуқлар (касаба уюшмаларига бирлашиш ва жамоа музокараларини олиб бориш ҳуқуқи, болалар меҳнати мажбурий меҳнатни тақиқлаш, тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш, меҳнат муносабатлари соҳасида камситмаслик принциплари)га риоя этилишини талаб қилиш;
мосланувчан нарх-наво сиёсатини амалга ошириш хусусида келишиб олдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |