1. Уларнинг салоҳияти ва иловаларини яхшироқ баҳолаш учун бир қатор технологиялар ва уларнинг имкониятларини тушунишнинг минимал зарур даражасини олинг. 2. Технологиялар ўртасидаги боғланишлар ва улар оқибатида тизим ўзгаришлари ҳақида тушунча, тўлиқ тасаввур ҳосил қилинг. Тўртинчи саноат инқилобининг барча технологиялари биз кўраётган тизимли ўзгаришлар билан боғлиқ умумий жиҳатларга эга. Умумий, тизимли даражадан нима содир бўлаётганига қараш учун технологияни ривожлантириш динамикасининг тўртта умумий жиҳатини кўриб чиқиш керак: 1. Тўртинчи саноат инқилоби технологиялари рақамли тизимларни сезиларли даражада кенгайтирмоқда ва ўзгартирмоқда. 2. Технология экспоненциал суръатда тарқалиб, моддий объектларга ва ҳаётимизга кириб бормоқда. 3. Технологияларнинг деструктив кучи улар бирлашиб, навбатдаги инновация циклини ишга туширган сари ортади. 4. Турли технологиялар ўхшаш афзалликлар ва муаммоларни яратади. Илғор технологияларнинг афзалликлари ва муаммолари тенгсизлик, ишсизлик, демократия, суверенитет, иқтисодий ривожланиш, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик каби муҳим масалалар билан боғлиқ. Тўртинчи саноат инқилоби технологияларининг тезлиги ва кўламини муваффақиятли енгиш учун хусусий сектор, жамоат ташкилотлари, шунингдек, ҳукуматлар ва анъанавий регуляторлар учун янги, мослашувчан бошқарув моделлари талаб қилинади. Биз янада мослашувчан ва келажак воқеликка мослаштирилган янги бошқарув шаклларини яратиш керак. - Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |