Мамлакатимизда
илмий-педагогик
кадрлар
тайёрлаш
бўйича
Ўзбекистон
Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш
миллий
дастури”ларига асосан мутахассисларининг касбий маҳоратини кўтариш ва малакали
иқтисодчи кадрларни халқаро андозалар даражасида тайёрлашни тақозо этади.
Айниқса, ҳозирги глобаллашув даврида менежмент ва маркетинг соҳасидаги халқаро
андозаларни мамлакатимиз таълим тизимида қўллаш бўйича ишларни олиб бориш
ҳозирги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб ҳисобланади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёв 2017 йилнинг 10-11 сентябр кунлари Қозоғистон
Республикасида бўлиб ўтган Ислом Ҳамдўстлиги
Ташкилоти саммитида фан, таълим ва
ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорликни боғлаш зарурлигини таъкидлаш
билан
биргаликда, молиявий ҳолати етарли даражада бўлса ҳам, ҳамкорлик ташкилотига
аъзо бўлган давлатлар томонидан иқтисодиётга инновацион ғоялар ва технологиялар
киритиш, етарли даражада қўлланилмаётганлиги маълум бўлди. Бундан чиқиш учун
давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва иқлимнинг глобал ўзгаришига олиб
келаётган саволларга диққатлик билан аҳамият бериш, юқори ишлаб чиқариш
кучига эга
компьютер марказларини яратиш, ёш авлод ва ёш олимлар билан комплекс иш олиб
бориш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.17
2017
йил
7
февралда
ишлаб
чиқилган “2017-2021
йилларда Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси 3-банди “Иқтисодиётни ривожлантириш ва
либераллаштиришнинг устивор
йўналишлари”нинг 3.4.-бандида кўрсатилган корпоратив бошқарувининг замонавий
стандартлар
ва
усулларни
жорий
этиш,
корхоналарни
стратегик
бошқаришда
акциядорларнинг
ролини
кучайтириш
ҳамда
мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишни тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, давлат бошқаруви
тизимини децентрализация қилиш ва
демократлаштириш, давлат-хусусий шерикликни
кенгайтириш, нодавлат, жамоат ташкилотлар ва ўзини ўзи бошқариш
органларининг
ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларини бажарилиши жуда муҳим ўрин тутади.18
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 22 майдаги “Олий
ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги № 304-сонли қарорининг 7-бандига асосан таянч докторантурада ўқишга
талабгорларни танлаб олиш кириш имтиҳонлари натижаларига кўра амалга оширилади.
Ушбу дастурда келтирилган мавзу ва масалалар
бозор иқтисодиёти
шароитида
менежмент соҳасидаги назарий ва амалий қарашларнинг ҳозирги ҳолатидан ва чет эл
тажрибаси асосидаги замонавий амалиётидан келиб чиқади.
Дастурда қўйилган мавзу ва масалалар “Менежмент” ихтисослиги бўйича таянч
докторантурага киришга даъвогарларнинг фақатгина шу
соҳадаги
умумий билим
даражасини аниқлаш билан чекланмасдан, балки шу соҳадаги муаммолар ва уларнинг
ечимларини топиш бўйича билимга эга эканлигини намойиш эта олишини талаб қилади.
Мазкур масалалар бўйича назарий муаммолар фан докторлигига давогарларнинг
шахсий қарашлари шаклланишини юзага чиқаришга қаратилган.
Дастур 08.00.13 - “Менежмент” ихтисослиги паспортига тегишли бўлган
барча
масалаларни ўз ичига қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: