XXI аср интеллектуал ғоя ва
инновацион янгиликлар яратиш, ҳозирги кун даври
талабига айланган.
Замон талаби бўлган юқори сифатли талим бериш, шу орқали
иқтисодиёт, илм-фан ва давлатнинг стратегик йўналишдаги ишлаб чиқаришда юқори ва
интеллектуал салоҳиятга эга бўлган кадрлар тайёрлаш долзарб муаммоларга айланган. Шу
сабабли мамлакатимиздада “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш
миллий
дастури”га
мувофиқ
илмий
-
педагогик
кадрларни
тайёрлаш
жараёни,
мутахассисларининг касбий маҳоратини янада ошириш ва малакали иқтисодчи кадрларни
замонавий халқаро андозалар талаблари даражасида тайёрлашни тақозо этади.
Президентимиз Ш.М.
Мирзиёев
2017
йилнинг
10-11
сентябр Козоғистон
Республикасида бўлиб ўтган Ислом Ҳамдўстлиги Ташкилоти саммитида фан,
таълим ва
ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорликни боғлаш зарурлини таъкидлаш
билан биргаликда, молиявий ҳолати етарли даражада бўлса ҳам, ҳамкорлик
ташкилотига
аъзо бўлган давлатлар томонидан иқтисодиётга инновацион ғоялар ва технологиялар
киритиш, етарли даражада кўлланилилмаётганлиги маълум бўлди. Бундан чиқиш учун
давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва иқлимнинг глобал ўзгаришига олиб
келаетган саволларга диққатлик билан аҳамият бериш, юқори ишлаб чиқариш кучига эга
компьютер
марказларини яратиш, ёш авлод ва ёш олимлар билан комплекс иш олиб
бориш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.11
Хусусан, давлатимиз тарафидан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикаси ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси 3 банди “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устивор
йўналишлари”нинг 3.1. (7) “Ҳалкаро иқтисодий ҳамкорликни
янада ривожлантириш,
жумладан, етакчи ҳалқаро ва хорижий
ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш,
жалб килинган
хорижий инвестиция ва кредитларни самарали фойдаланиш” . 3.2. (11) “Экспорт
фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини
диверсификация килиш, иқтисодиёт тармоқларини ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини
кенгайтириш ва сафарбар этиш” . 3.4. (4) “Инвестиция муҳитни
такомиллаштириш,
мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудлари хорижий, энг аввало, тўғридан - тўғри
12
хорижий инвестицияларни жалб килиш” 12 бандларида кўрсатилган чора - тадбирларини
бажарилиши жуда муҳим ўрин тутади.
Ҳозирги глобаллашув даврида жаҳон иқтисодиёти соҳасидаги халқаро
тажриба ва
андозаларни мамлакатимиз таълим тизимида қўллаш бўйича ишларни олиб бориш
ҳозирги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб ҳисобланади.
Ушбу дастурда келтирилган мавзу ва масалалар бозор иқтисодиёти ва халқаро
рақобатнинг тобора кучайиб бораётганлиги шароитида жаҳон иқтисодиёти соҳасидаги
назарий
ёндашувлар
ва халқаро
иқтисодиёт
кўламида
рўй
бераётган
амалий
жараёнларнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек хорижий мамлакатларда тўпланиб бораётган
замонавий тажрибага асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: