3.6 Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирлар.
3.6.1 Шўр ювиш меъёрини аниқлаш.
Шўрланган ва шўрланишга мойил суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалик экинлари, шу жумладан пахта ҳосили камаяди. Кучли шурланган ерларда пахта ҳосили 10-15 ц/га камайиши кўзатилган. Суғориладиган ерлардаги ортиқча тузлар шўр ювиш ва коллектор-зовур, дренаж тармоқларини қуриш йўли билан даладан четга чиқарилади.
Шўр ювиш суғориладиган ерларнинг шўрланишига қарши асосий мелиоратив тадбирлар ҳисобланади. Шўр ювиш меъёри тупроқнинг шўрланиш даражасига, тузларнинг таркибига, шўри ювиладиган қатламнинг қалинлигига, сизот сувлар сатҳининг жойлашиш чуқурлиги ва уларнинг минераллашиш даражасига боғлиқ бўлади.
Дренажлар мавжуд бўлган шароитда кам шўрланган ерлар 1-3 марта, ўртача шўрланган ерлар 1-4 марта, кўчли шўрланган ва шўрхок ерлар эса 3-6 марта ювилади. Хар галги шўр ювишдан кейин енгил тупроқли ерларга 2-3 кун, ўртача тупроқли ерларга 3-4 кун, оғир тупроқли ерларга 6-7 кун дам берилиши керак.
“Файзли Турон замини” фермер хўжалиги ерлари нишаблиги кичик, ер ости сизот сувларининг табииий оқими суст бўлганлиги хамда тупроқлари ўртача ва баъзи ерларда кучли шўрланганлиги сабабли хўжаликда шўр ювиш ишларини хамда дренаж, зовур коллектор тармоқларини лойиҳалашни амалга ошириш зарур.
Шўр ювиш меъёри В.Р. Волобуев формуласи ёрдамида ҳисобланади:
бу ерда:
- шўри ювиладиган тупроқ қатлами қалинлиги, м;
- тупроқнинг туз бериш коэффициенти;
- шўр ювишдан олдинги тупроқнинг шўрланиш даражаси; %-да қуруқ тупроқ оғирлигига нисбатан;
- тупроқ қатламининг йўл қўйилган шўрланиш даражаси, %-да.
Тупроқнинг туз бериш коэффициенти (α) тупроқ механик таркибига, шўрланиш тури ва даражасига боғлиқ СХГМ практикум китоби 254 бет, 7.11-жадвалдан хўжалик тупроқлари тавсифномасига асосан қабул қиламиз: (α=1,02)
м3/га
Мавсумий шўр ювиш меъёрини аниқлаймиз:
бу ерда:
- шўр ювишдан сунг сизот сувларининг йўл қўйилган кўтарилиш баландлиги, м;
- шўр ювишдан олдинги сизот сувларининг сатҳи, м;
- сизот сувларининг йўл қўйилган сатҳи, тупроқларнинг механик таркибига боғлиқ бўлиб, ўрта қумоқ тупроқлар учун =1,5 м.
- тупроқнинг ғовакли, %-да хажмга нисбатан, ўрта қумоқли механик таркибга эга бўлган тупроқларда
- тупроқнинг чегаравий нам сиғими, ғоваклигига нисбатан % ҳисобида;
=66 %
- тупроқнинг шўр ювишдан олдинги нам сиғими, ғоваклигига нисбатан % ҳисобида;
=42,6%
- тупроқнинг чегаравий нам сиғими, тупроқ массасига нисбатан % ҳисобида;
=70·0,48=33,6%
Мавсумий шўр ювш меъёри миқдорини аниқлаймиз:
=2,3·48(60-42,6)+100(48-33,6)·0,8=3735 м3/га
Шўр ювиш мавсумлар сонини белгилаймиз:
мавсум
Мавсумий шўр ювиш меъёрини амалга ошириш сони ва бир маротабалик шўр ювиш меъёрларини белгилаймиз.
Биринчи шўр ювиш меъёри:
=2,3·48(66-42,6)=2583 м3/га
Иккинчи томондан эса катта меъёр:
м3/га
Шўр ювишни иккига бўлиб олиб борамиз:
=2000 м3/га =3420-2000=1420 м3/га
Шўр ювишнинг умумий муддатини аниқлаймиз:
- ХИТга беркитилган шўри ювиладиган майдон, га;
- ХИТнинг тезлаштирилган сув сарфи қиймати;
- ХИТ системасининг ФИК:
Шўр ювиш ишлари қўйидагича олиб борилади:
1) шўр ювиладиган майдонга органик ўғит солиниб, ер 2 маротаба диогоналига хайдалади;
2) ўлчамлари (ВхL) 17х50м; 25х50м; 33х50м; 50х50м қилиб, шўр ювиш чеклари олинади;
3) чеклар сувга тўлдирилиб, шўр ювиш иши амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |