Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-ҳунар коллежи психологи: С.Ш. Абдуллаева
Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-хунар коллежи психологи Абдуллаева Сарвинознинг
2016-2017 ўқув йили октябр ойи
ХИСОБОТИ
Октябр ойининг биринчи хафтаси мабойнида, барча гурухларда гурух рахбари билан биргаликда гурухлардаги Кам таъминланган, ярим етим, ногирон, иқтидорли, юқори ўзлаштирувчи, паст ўзлаштирувчи, тарбияси оғир, ижарада турувчи, мунтазам ва турғун келмайдиган ўқувчилар рўйхати,ётоқхонада яшовчи ўқувчилар руйхати шакллантирилди.
Октябр ойининг кейинги хафтасида, хулқ-атворида салбий оғишликлар мавжуд бўлган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида, Касб-хунар коллеж ўқувчисининг касбий ижтимоий психологик мослашув дафтаридаги “Мавжуд бўлмаган хайвон” проектив тести барча гурухларда ўтказилди.
Октябр ойининг кейинги хафтасида,барча гуруҳларда гуруҳларнинг ижтимоий мухитини ўрганиш, уларнинг гурух ичида тутган ўрни ижтимоий ролини аниқлаш учун “Социометрик методика”сини ўтказилди.
Октябр ойининг кейинги хафтасида, хулқ-атворида салбий оғишликлар мавжуд бўлган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида, Касб-хунар коллеж ўқувчисининг касбий ижтимоий психологик мослашув дафтаридаги “Мавжуд бўлмаган хайвон” проектив тести хамда “Социометрик методика”си натижаларини тахлил қилинди. Бу оркали “гурух лидерлари”, “гурух аутсайдерлари” ни методика натижалари бўйича аниклаб гурух рахбарларига етказилди ва аутсайдер (гурухдан четда колган укувчилар) лар билан йил давомида психологик коррекцион ишлар олиб бориш режалаштирилди.
Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-ҳунар коллежи психологи: С.Ш. Абдуллаева
2014 йил 14 ноябр куни коллежимизда вилоят ички ишлар бошқармаси билан хамкорликда ” Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш, йўл харакати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, қонундаги ўзгаришлар” мавзусида тадбир ўтказилди.
2014 йил 20 ноябрда Урганч шахар Мискинжонбобо масжиди имом хотиби О.Мадрахимов,Коллеж маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор И.Зарипов, Коллеж “ Комолот” ЁИХ кенгаши раиси М. Хужаниёзовлар билан хамкорликда “Миллий кадриятлар ва маънавий тахдидлар тўғрисида” хамда “Субмаданият ва оммавий таҳдидлар” мавзулари бўйича ўқув семинар ташкил қилинди.
“Баркамол авлод-юрт таянчи” мавзусида ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирокида давра сухбати ўтказилди.
Психологик профилактика йўналиши бўйича,биринчи боскич ўқувчиларини шахсий сифатларини ўрганиш методикалари натижалари бўйича тарбиясида салбий оғишликлар мавжуд ўқувчилар аниқланиб назоратга олинди ва психологик тренинглар хамда психологик коррекцион ишлар олиб бориш белгилаб қўйилди.
Ўқувчиларнинг шахс хусусиятларини, қизиқишларини, бўш вақтларини тўғри ташкил этилишини ўрганиш учун “Ўқувчиларнинг шахс хусусиятларини ўрганиш” анкетаси ўтказилди.
Ўқувчилар касб мотивациясини аниқлаш бўйича “Шахс типлари ва уларга мос касбларни аниқлаш” методикасини барча 3-босқич ўқувчиларда ўтказилди. Бунинг натижалари бўйича хар бир ўқувчилар касбий лаёқатларини аниқлаб, холат юзасидан керакли психологик тавсиялар берилди.
Ташкилий –методик фаолият йўналиши бўйича ўқувчилар иштирокида “Мен-йўлбошчиман” тренинггини ташкил қилинди.
1 декабр халқаро ОИТСга қарши курашиш куни мавзусида тренинг ўтказилди. Хамда Вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг ходимлари билан хамкорликда тадбир уюштирилди.
Барча гурухларда ўтказилган “Социометрик методика” натижалари бўйича гуруҳ раҳбарларига маълумотлар берилди. Гурух аутсайдерлари билан коррекцион ишлар олиб борилди хамда гурухларга кириб, аутсайдерлар иштирокида тренглар ўтказилди.
Қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатларини оила мустаҳкамлигига таъсирини тушунтириш учун коллеж қизларига “Қиз бола элнинг кўрки”, “Никоҳ олди омиллари” мавзуларида коллеж хотин-қизлар кенгаши раиси М.Жобборовалар билан хамкорликда давра сухбатлари уюштирилди.
Барча гурухларда “Сиз зиддиятли одаммисиз?” тестини ўтказилди ва натижалари бўйича керакли психологик тавсиялар берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |