2.4. параграфда ўлчашлар натижаларининг, уларнинг жойи ва мақсадлари жараени кўриб чиқилган эди. Бундан ташқари рақамли волтметрлар дастурловчилар ҳам ҳисобланиб, ўлчашни қачон бошлаш, қандай диапазондан фойдаланишни кўрсатувчи йўриқномани юбориб, уни бошқариш имконини беради. Бу тўлиқ автоматлаштирилган ўлчов тизимини ишга тушириш имконини беради. Ташқи дастурлаштиришга қўшимча тарзда рақамли волтметр шунингдек ўлчашнинг зарур диапазонини автоматик аниқлаш ва кириш сигнали полярлигини белгилашга ҳам қодир бўлади. Бундай волтметрларда автоматик белгиланган диапазонда диапазон охиридаги айрим босим иккита диапазон кесишишини олдини олиш учун маълум гистерезис киритилади.
Шунинг учун таъриф сифатида қабул қиламизки, ўхшаш ўлчанадиган сигнал — шундай сигнал бўлиб, унинг катталиги (амплитудаси) ажратилган вақт қирқими чегарасида ҳар бир момент учун маълумдир. Ва у муайян қуйи ва юқори чегаралар ўртасидаги интервалда ҳар қандай катталикни қабул қилиши мумкин. Шундай қилиб, ўхшаш сигнал ҳам вақт бўйича, ҳам катталик бўйича узлуксиз ҳисобланали. Рақамли компьютерлар бундай сигналлар билан бевосита мулоқот қила олмайди; улар фақат рақамли сигналларни қайта ишлаши ва ишлаб чиқиши мумкин. Ўхшаш сигналлардан рақамлиларига ўтиш (ва аксинча) учун биз “сигналнинг ўзгартирилиши” деган таомилни бажаришимизга тўғри келади. Бундай ўзгартиришнинг бир қисми вақти бўйича узлуксиз бўлган сигнални вақт бўйича дискрет бўлган сигналга айлантиришдир. Вақт бўйича дискрет сигнал фақат вақт ўқининг айрим нуқталарида белгиланган. Бундай дискретлаш шунинг учун ҳам зарурки, компьютерлар маълумотларга ишлов беришни вақт бўйича узлуксиз амалга ошира олмайдилар, балки фақат вақтнинг дискрет моментларига тааллуқли бўлган маълумотлар билангина иш кўрадилар. Ўхшаш сигналдан вақт бўйича дискретлаш орқали олинган вақт бўйича дискрет сигнални “танлаб олинган катталиклар шаклида тақдим этилган сигнал” деб аташади. Танлаб олишларнинг электрон схемаси ёрдамида бундай сигнални олиш осон.1 Қуйида биз кўрамизки, ҳали танлаб олишларгача ўхшаш сигнални фильтрлаш керак. Бу юқори частотали таркибий қисмларни йўқотиш учун зарур. Акс ҳолда, улар хатоларга олиб келиш эҳтимоли бор. Бундай дастлабки фильтрлаш маълумотлар тўплаш ва тақсимлаш тизимининг муҳим қисми ҳисобланади. Бунда сигнални кучайтириш учун уни маълум катталиккача қайта ишлаш ёки унга бошқа шакл бериш ҳақида гап кетмаяпти.