2 Ўзбекистон республикаси


География фанининг тармоқлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

2.География фанининг тармоқлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги
География энг қадимги фанлардан бўлиб, ўз навбатида қуйидаги фанлар 
тизимидан иборат:
- табиий география фанлари тизими;
- иқтисодий география фанлари тизими; - махсус 
география фанлари тизими; - геодезия ва картография.
География иккита катта қисмга бўлинади: табиий ва иқтисодий география. 
Иккаласини ҳам ўрганиш объекти турличадир. Табиий география табиатни 
ўрганади ва табиий фанларда аниқланган қонуниятларга асосланиб 
ривожланади; иқтисодий географиянинг ўрганиш объекти жамият-аҳоли, 
ижтимоий ишлаб чиқариш ва уларнинг жойланишидир, у иқтисодий-ижтимоий 
фанлар қонуниятларига асосланган ҳолда ривожланади.
Табиий ва иқтисодий география ўртасида, ҳудди табиий ва ижтимоий 
фанлар ўртасида бўлганидек, чамбарчас алоқа мавжуд: табиий география 
табиатни жамият томонидан фойдаланиш мақсадида ўрганади.


58 
Табиий география – Ернинг географик қобиғи табиий таркиби ва унинг 
структуравий қисмлари: барча даражадаги табиий ҳудудий мажмуаларини 
(шунингдек, сув ҳавзаларини ҳам) ўрганувчи фан;
Табиий географияга (грекча физис-табиат) Ер ҳақидаги фан деб таъриф 
берилса, бу жуда умумий таъриф бўлади, чунки Ерни турли жиҳатдан барча 
табиий ва табиатшунослик фанлари-геофизика, геология, ботаника, зоология, 
геокимѐ ва бошқа фанлар ўрганади. Табиий география предметининг аниқроқ 
таърифи, биринчидан, табиатнинг география фани ўрганадиган чегараларини 
аниқлаб олиш, иккинчидан, географиянинг унга яқин бўлган фанлар билан 
ўзаро муносабатларини белгилаб олишни тақазо этади.
Табиий география географик қобиқни таркиби, тузилиши, ривожланиши ва 
ҳудудий табақаланиши ҳақидаги фанлар тизимидир. Мазкур фанлар тизими ўз 
навбатида уч гуруҳга бўлинади:
-умумий табиий географик фанлар гуруҳи. Ушбу фанларга Умумий Ер 
билими, Умумий геоморфология, Умумий гидрология табиий географик 
районлаштириш ва бошқа фанлар киради;
-махсус (хусусий) табиий географик фанлар гуруҳига Тупроқлар 
географияси, Биогеография, Иқлимшунослик ва бошқа фанлар киради;
-регионал табиий географик фанлар гуруҳига Материклар ва океанлар 
табиий географияси, алоҳида давлатлар ва ўлкалар табиий географияси киради.
Умумий Ер билимининг ўрганиш объекти географик қобиқдир. 
Материклар юзасида литосфера (тоғ жинслари ва рельеф), атмосфера (ҳаво 
массалари ва ѐғинлар), гидросфера (Ер ости ва устки сувлари, музлар), 
биосфера (микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси)нинг ўзаро таъсири 
натижасида турли табиатга эга бўлган ҳудудларнинг муайян турлари, яъни 
ўрмонлар, ботқоқликлар, даштлар, чўллар, тундра ва бошқалар вужудга келади. 
Мазкур ҳудудларнинг ландшафтларини ўрганиш географиянинг, айниқса 
регионал географиянинг вазифаси ҳисобланади.
Рельеф ер юзаси табиий шароитининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. 
Ер юзаси рельефини, унинг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳамда тарқалишини 
умумий геоморфология фани ўрганади.
География фани Ерни умумий ва регионал тадқиқ қилишдан ташқари 
табиий географик муҳитнинг айрим таркибларини ҳам алоҳида ўрганади. 
Табиатнинг айрим таркиблари махсус табиий география фанлари томонидан 
ўрганилади. Махсус ѐки хусусий табиий географик фанлари гуруҳигаТупроқлар 
географияси, Биогеография, Гляциология, Иқлимшунослик, Океанография ва 
бошқалар киради.


59 
Тупроқ географияси Ер юзасида тупроқларни тарқалишини георафик 
қонуниятларини ўрганади. Биогеография Ер юзасидаги ўсимликларни ва 
ҳайвонларнинг географик тарқалишини ўрганади.
Регионал табиий география айрим ҳудудий табиий шароитининг 
шаклланишини ва ўзига хос хусусиятларини ўрганади.
Умумий ва регионал табиий география фанлари гуруҳи хусусий (махсус) 
табиий география фанлари маълумотлари ва хулосалари билан «озиқланади», 
масалан, дарѐларни ўрганувчи гидрология фани дарѐ сувлари хусусиятларини 
физик ва кимѐвий усуллар ѐрдамида ўрганади.
География фанлари тизимининг иккинчи катта тармоғини Иқтисодий 
география фанлари гуруҳи ташкил қилади. Иқтисодий география фанлари 
гуруҳи қуйидаги қисмлардан иборат:
-умумий иқтисодий география фанлари; -тармоқлар 
иқтисодий географияси;
-регионал иқтисодий географик фанлар;
Умумий иқтисодий география фанлари гуруҳига Иқтисодий географияга 
кириш, Иқтисодий районлаштириш назарияси ва бошқа фанлар киради. 
Тармоқлар 
географияси 
халқ 
хўжалигининг 
айрим 
тармоқларини 
ривожланишини ва жойланишини ўрганади. Тармоқлар иқтисодий географияси 
фанлари гуруҳига табиий ресурслар географияси, қишлоқ хўжалик географияси, 
транспорт географияси ва бошқалар киради. Регионал иқтисодий география 
фанлари жаҳон, айрим минтақалар, давлатлар ва маъмурий бирликларда 
хўжаликни шаклланиши, ривожланиши ва жойланиши қонуниятларини 
ўрганади. Мазкур гуруҳга материклар, минтақалар, давлатлар ва маъмурий 
бирликлар иқтисодий географияси киради.
Махсус география фанлари тизими география фанида шаклланган алоҳида 
муаммолар билан шуғулланади. Мазкур фанлар тизимига Сиѐсий ва ҳарбий 
география, Тиббиий география, Рекреация ва туризм географияси, Инженерлик 
географияси, Географик башорат, Мелиоратив география, Хизмат кўрсатиш 
географияси ва бошқалар киради.
Геодезия ва картография фанлари тизими география фанининг энг қадимги 
тармоқлари бўлиб ҳисобланади.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish