2 Ўзбекистон республикаси


-маъруза: География фани объекти, предмети, таълим тизимидаги



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

2-маъруза: География фани объекти, предмети, таълим тизимидаги 
ўрни ва аҳамияти 
Режа:  
1. География фанларининг ўрганиш объекти ва предмети.
2. География фaнининг тармоқлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
3.География фанларида географик қобиқ ва унинг талқини.
Таянч тушунчалар: география фани предмети ва объекти, география 
фанлар тизими, географик фанларни тавсифлаш, географик қобиқ.
1. География фанларининг ўрганиш объекти ва предмети.  
Бизнинг ер тўғрисидаги замонавий билимларимиз бир вақтда вужудга 
келган эмас, улар аста-секин пайдо бўлганлар ва одамзоднинг саноқсиз 
авлодлари кўп асрлар давомида қилган ишларини натижасидан келиб чиққан. 
Географиянинг ривожланиши бутун инсониятнинг умумий маданий 
ривожланиши билан амалга ошган, замонавий география эса ўтган аср тарихи 
билан чамбарчас боғлиқ.
Номаълум жойларга келиб қолган қадимги сайѐҳлар ҳақиқатдан доимо 
кўрганларини тасвирлаб келган эдилар; дарѐларни, тоғларни, ўрмонларни, 
денгизларни, одамларни, уларнинг хўжалигини, урф-одатларини, достонларини, 
табиат ва касаллик билан курашиш усулларини, уларнинг тарихини ва ҳ.к. Бу 
вақтларда бутун атроф-муҳит инсон учун илмий билиш объекти бўлган. Ўша 
узоқ даврларда география шундай асос бўлиб ҳизмат қилган, шундай ҳилма - 
ҳил малумотлар тўплами бўлганки, шулар асосида кўпдан - кўп фанлар ўз 
негизини бошлаган: физика, астрономия, иқтисодиѐт ва этнография, тиббиѐт ва 
тарих. География тарихи-бутун жаҳон тарихини асосий бобларидан бири бўлиб, 
география тараққиѐти одамзоднинг дунѐқарашига катта таъсир кўрсатди.
География – Ернинг географик қобиғи, унинг структура ва динамикаси, 
алоҳида компонентларини ҳудудлар бўйича ўзаро таъсири ва тақсимланишини 
ўрганадиган фанлар мажмуи.
География деб ўзаро чамбарчас боғланган, Ернинг географик қобиғининг 
табиий ва ишлаб чиқариш комплексларини ва уларнинг таркибий қисмларини 
ўрганадиган табиий (табиий география) ва ижтимоий (иқтисодий география), 
ҳамда махсус географик фанлар тизимига айтилади.
География юнонча сўз бўлиб,«ге» – ер,«о» – боғловчи,«графо» – 
тасвирлайман, чизаман деган маънони, яъни Ернинг тасвири деган маънони 
билдиради. География фанларини ўрганиш объекти географик қобиқдир.


56 
Табиат ғоятда хилма-хилдир. Материянинг баъзи шакллари ернинг 
қобиқлари учунгина хос бўлиб, улар сайѐрамиздан ташқарида, коинотда 
тамомила бошқачадир.
Ер шари юзасида, Ер пўстининг маълум бир чуқурлиги билан 
атмосферанинг маълум бир баландлигигача бўлган қисмида махсус моддий 
тизим вужудга келган.
Ҳозирги вақтда географик қобиқда бирон жой йўқки, у кишилик 
фаолиятининг озми-кўпми бевосита ѐки билвосита таъсирида бўлмаган бўлсин. 
Баъзи ҳолларда бу таъсир шу қадар кучли ва узоқ давом этганки, табиий
шароитнинг 
туб 
ўзгаришларига 
олиб 
келган 
ҳамда 
«антропоген» 
ландшафтларни вужудга келтирган. Масалан, саноат юксак даражада 
ривожланган ва шаҳарлар кўп тўпланган регионларда ѐки деҳқончилик 
маданияти минг йиллик тарихга эга бўлган жараѐнларда табиатнинг 
такрорланмас ўзгаришлари ва ҳақиқий табиий комплексларнинг бузилишлари 
рўй беради. Ҳатто, инсон фаолияти табиатга мунтазам таъсир кўрсатмайдиган 
жойларда, чунончи, океанларнинг марказий қисмларида ѐки атмосферанинг 
қуйи қатламларида ҳам ҳар ҳолда инсоннинг билвосита таъсири у ѐки бу 
даражада намоѐн бўлади.
Сайѐрамизнинг ушбу устки қобиғи учун моддаларнинг уч ҳолатда: газ, 
суюқ ва қаттиқ ҳолатда бўлиши ҳамда модда ҳаракатининг хилма-хил шакллари 
хосдир. Ернинг ички қисмидан чиқадиган модда ва иссиқлик ҳам, коинотдан 
келадиган модда ва иссиқлик ҳам шу жойда тўпланади. Ернинг ички қисмидаги 
моддаларнинг табақаланиши натижасида литосфера билан гидросфера таркиб 
топган. Ер юзаси табиати ривожланишининг маълум бир босқичида ҳаѐт пайдо 
бўлган ва тирик моддалар литосфера, гидросфера ҳамда атмосферанинг 
тараққиѐтига фаол таъсир кўрсатадиган омил бўлиб қолган. Тирик модда 
таъсирида мазкур қобиқлар ҳозирги хусусиятга эга бўлган. Ернинг қулай 
фазовий шароитида узоқ давом этган ривожланиш жараѐнида унинг ўзига хос 
мураккаб ва бир бутун табиий тизим вужудга келганки, у географик қобиқ деб 
аталади.
Географик қобиқнинг ҳозирги босқичидаги энг муҳим хусусияти унда 
одамзоднинг мавжудлигидир. Географик қобиқни инсон учун яшайдиган муҳит 
деб аташ қабул қилинган.
Географик қобиқнинг таркибий қисмлари: Тоғ жинслари, сувлар, ҳаво, 
тирик модда ва бошқалар ҳар хил кўринишда бўлиши мумкин (қаттиқ, суюқ, 
газ). Ердаги барча кимѐвий элементлар географик қобиқда мавжуд. Географик 
қобиққа Қуѐш ва коинотдан келадиган иссиқликдан ташқари ернинг ички 
қисмидан ҳам иссиқлик келиб туради.


57 
Географик қобиқнинг юқориги ва қуйи чегараси ҳаѐт тарқалган жойлар 
чегарасига тўғри келади. Географик қобиқ ўртача баландлиги 11 км бўлган 
тропосферанинг, ер юзасидаги қалинлиги океанларда 11 км гача борадиган 
бутун сув қобиғини ҳамда литосферанинг юқориги 2-3 км қатламни ўз ичига 
олади.
Географик қобиқнинг таркибий қисмлари орасида доимо модда ва энергия 
алмашинуви содир бўлиб туради. Ушбу алмашинув ҳаво ва сув ҳаракати, ер 
ости ва ер усти сувларининг ҳамда музларнинг ҳаракатида намоѐн бўлади. 
Географик қобиқнинг таркибий қисмларини ўзаро таъсири натижасида унинг 
энг муҳими хусусиятларидан бири бўлган, яхлитлик ва бир бутунликнинг 
намоѐн бўлишига олиб келади.
Географик қобиқдан ташқарида ҳамма нарса унга нисбатан ташқи нарсалар 
ҳисобланади. Буларга атмосферани юқори қатламлари, ернинг ички қисми ҳам 
киради. Бинобарин, география бутун ер ҳақидаги фан эмас, балки ернинг 
муайян ва юпқа қобиғи бўлган географик қобиқни ўрганади. Мазкур қобиқ 
доирасида ҳам табиатни қатор фанлар (экология, биология, океанография, 
гидрология, метеорология ва ҳ.к) ҳам ўрганишади. Мазкур фанларни ҳар бири 
ер юзасидаги табиий тизимнинг маълум бир томонини тадқиқ этади. Аммо уни 
ҳар томонлама, комплекс ўрганмайди. Географик қобиқни эса комплекс 
ўрганиш жуда катта аҳамиятга эга. Чунки, у табиат бир бутун ҳосиладир. 
Географик қобиқни, ундаги табиий ва иқтисодий-ижтимоий жараѐнларни ҳудди 
шундай бир бутун ҳолда ўрганиш географиянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish