2 Ўзбекистон республикаси


-маъруза:Интерфаол таълим, унинг шакллари. География фанидан



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

4-маъруза:Интерфаол таълим, унинг шакллари. География фанидан
интерфаол дарсларни ташкил этиш методикаси (2 соат)
Режа: 
1. 
Интерфаол таълим назарияси
2. 
Интерфаол усулларнинг мақсади
3. 
Интерфаол усулларнинг асосий элементлари
4. 
Интерфаол таълим, унинг шакллари ва иштирокчилари
5. 
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини оширишда Интерфаол 
жараѐннинг аҳамияти.
Таянч тушунчалар: 
Интерфаол. Интерфаоллик. Технология. Педагогик технология. Б.Блум 
таксаномияси. Эссе. «Мета хариталар» методи.
1. Интерфаол таълим назарияси
1. Б.Блум таксономияси: - Интерфаол усулларни қўллаш натижасида 
ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқариш, ўз 
фикрини баѐн қилиш, уни асослаган ҳолда ҳимоя қила билиш, соғлом мулоқот, 
мунозара, баҳс олиб бориш кўникмалари шаклланиб, ривожланиб боради. 


72 
(таксономия-борлиқнинг мураккаб тузилган соҳаларини таснифлаш ва 
системалаштириш назарияси).
Таксономия асосида қуйи даражадан – билим даражасидан бошлаб 
тафаккур доираларига мос равишда мисол ва масалалар, топшириқлар ва 
уларнинг ўзлаштирилиши учун интерфаол методлар танланади.
Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан 
бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак 
натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни 
ўқувчиларга етказиб бериш асосида маълум фаолият кўникма ва малакаларни 
шакллантириш, фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгаллаган назарий 
ва амалий билимлар даражасини баҳолашўқитувчидан юксак педагогик 
маҳоратни, таълим жараѐнига янгича ѐндашувни талаб этади.
Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда ўқувчиларнинг ўқув ва 
ижодийолликларини оширувчи, таълим-тарбия жараѐнининг самарадорлигини 
кафолатловчи педагогик технологияларни қўллашга доир катта тажриба 
тўпланган бўлиб, бу тажриба асосини интерфаол методлар ташкил этмоқда.
Бу каби методлар ўз моҳиятига кўра таълим олувчиларда ўқув-билиш 
фаоллигини ошириш, уларни кичик гуруҳ ва жамоада ишлаш, ўрганилаѐтган 
мавзу, муаммолар бўйича шахсий қарашларни дадил, эркин ифодалаш, ўз 
фикрларини дадил ҳимоя қилиш, далиллар билан асослаш, тенгдошларини 
тинглай олиш, ғояларни янада бойитиш, билдирган мавжуд мулоҳазалар 
орасидан энг мақбул ечимни танлаб олишга рағбатлантириш имкониятига 
эгалиги билан алоҳида аҳамият акс этади. Таълим ва тарбия жараѐнида 
ўқитувчи (педагог)лар томонидан интерфаол методларнинг ўринли, мақсадли, 
самарали қўлланилиши таълим олувчи (ўқувчи, тингловчилар)да мулоқотга 
киришувчанлик, жамоавий фаолият юритиш, мантиқий фикрлаш, мавжуд 
ғояларни синтезлаш, таҳлил қилиш, турли қарашлар орасидаги мантиқий 
боғликликни топа олиш қобилиятларини тарбиялаш учун кенг имконият 
яратади.
Замонавий шароитда таълим самарадорлигини оширишнинг энг мақбул 
йўли-бу машғулотларнинг интерфаол методлар ѐрдамида ташкил этиш деб 
ҳисобланмоқда. Хўш, интерфаол методларнинг ўзи нима? Улар қандай 
дидактик имкониятларга эга? Таълим жараѐнида интерфаол методларнинг 
ўринли, мақсадга мувофиқ қўлланилиши қандай самараларни кафолатлайди? 
Қуйидаги ана шу каби саволларга қисқача жавоб топилади.
Юқоридаги саволларга жавоб топишда энг тўғри қадам таянч тушунча- 
«интерфаол» атамасининг луғавий маъноси билан танишишдир.


73 

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish