2 Ўзбекистон республикаси



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

4- Кейс: География фанидан мисол ва масалаларни ечишда кейс стади 
технологиясидан фойдаланишнинг моҳияти нимада?


287 
Муаммо (асосий ва кичик 
муаммолар)
Ечим
Натижа
Мисол 
ва 
масаланинг 
ечишнинг 
кейс 
стади 
технологиясидан 
фарқи 
нимада?
Мисол 
ва 
масаланинг 
ечишда 
ўқувчи 
битта 
йўналишда 
ечимини 
топади.
Кейс стади технологияси 
бир нечта ечим йўллари 
аниқланиб оптимал ечим 
танланади.
Кейс стади 
технологиясидан 
фойдаланиш 
мақсадга мувофиқ.
5-Кейс: География фани дарсларида ананавий ва ноананавий таълим 
технолгиялари афзаллик ѐки камчиликлари. Сиз фикрингиз?
Муаммо (асосий
ва
кичик муаммолар)
Ечим
Натижа
Таълим
сифат
ва
самарадорлигини 
оширишда анъанавий ва
Интерфаол 
таълим 
технолгиялари афзаллик
ѐки камчиликлари
Анъанавий 
таълим 
технологияси 

муайян 
муддатга 
мўлжалланган, 
таълим 
жараѐни 
кўпроқ 
ўқитувчи 
шахсига 
қаратилган 
бўлиб, 
ўқитишнинг 
анъанавий 
шакли, методи ва таълим 
воситаларининг мажмуидан 
фойдаланиб таълим-тарбия 
мақсадига 
эришишдир. 
Интерфаол 
таълим 
технологияси 

муайян 
муддатга 
мўлжалланган, 
таълим жараѐни марказида 
ўқувчи 
шахси 
бўлиб, 
ўқитишнинг 
замонавий 
шакли, 
фаол 
ўқитиш 
методлари 
ва 
замонавий 
дидактик 
воситаларнинг 
мажмуини 
таълим-тарбия 
ишидан кўзланган мақсад ва 
кафолатланган 
натижага 
эришишга йўналтиришдир.
Интерфаол таълим 
технологияси - муайян 
муддатга мўлжалланган, 
таълим жараѐни 
марказида ўқувчи 
шахси бўлиб, 
ўқитишнинг замонавий 
шакли, фаол 
ўқитиш методлари 
ва замонавий 
дидактик 
воситаларнинг
мажмуини 
таълимтарбия 
ишидан кўзланган 
мақсад ва кафолатланган 
натижага эришишга 
йўналтиришдир.
6-Кейс: Новация ва инновация ўртасидаги фарқларни топинг. Кейс 
топшириғини бажариш учун иш қоғози:


288 
Асосий фарқлар
Новация
Инновация
Ўқитувчининг жавоби:
Асосий фарқлар
Новация
Инновация
1) амалдаги
назария
доирасида қўлланилади;
2) кўлам ва вақт бўйича 
чегараланади;
3) методлар янгиланади; 4) 
натижа аввалги тизимни 
такомиллаштиради
1) тизимли, яхлит ва давомли бўлади;
2) амалиѐтда
янги фаолият тизимини 
лойиҳалайди;
3) субъектларнинг
фаолияти тўла 
янгиланади;
4) янги технологиялар яратилади;
5) фаолиятда
янги сифат натижаларига 
эришилади; 6) амалиѐтнинг ўзи ҳам 
янгиланади
7-кейс: Ўзбекистон харитасидан берилган масштабга кўра 1)Тошкент ва 
Самарқанд; 2) Бухоро ва Термез; 3) Тошкент ва Урганч; 4) Бухоро ва Андижон 
5) Қарши ва Наманган шаҳарлари орасидаги масофаларни қуйидаги намунага 
кўра топинг (харитага қаранг).
Намуна:Тошкент ва Бухоро шаҳарлари ўртасидаги масофани топиш.
Харитада шаҳарлар орасидаги масофани чизғич ѐрдамида ўлчаб, 4,07 смга тенг 
эканлигини топамиз. Масштабга кўра, 4,07 . 100 км = 407 км эканлигини 
аниқлаймиз. Жавоб: 407 км.
8-Кейс: Европада шаклланган табиат 
зоналари, уларнинг табий шароити, 


289 
ландшафт компонентларининг ҳолати ҳақида маълумот бериш.
Тингловчилар учун кўрсатмалар:
Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.
Муаммонинг ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни аниқланг.
Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор 
бўлган омил (ѐки иккита омил)ни ажратинг.
Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга уринг.
Европанинг
кичик бир қисми жойлашган. Арктика минтақасида
Свальбард (Шпицберген) архипелаги, субарктика минтақасида Исландия, 
ЯнМайен ва Скандинавиянинг шимолидаги қирғоққа яқин қатор ороллар бор.
Арктика минтақасида Арктика муз ва тошлоқ саҳролар ландшафтлари мавжуд. 
Арктика саҳролари зонаси иқлимининг энг муҳим хусусияти радиация 
балансининг кичиклиги. Радиациянинг баланси деярли ҳеч қаерда йилига 1020 
ккал/см
2
дан ошмайди. Ҳавонинг ўртача йиллик ҳароратси 00С дан паст. Қутб 
туни 120 кунга яқин давом этади. Йиллик (фақат 3-4 ой давомида) ўртача 
ҳарорат 0
0
С дан юқори бўлади, бироқ бу ҳам кўп ҳолларда 5
0
С дан ошмайди. Ёз 
ойларида ҳароратнинг паст бўлиши, қисман, иссиқликнинг муз ҳам қорни 
эритишга сарф бўлиши билан боғлиқдир. Свальбард иқлими анча қаттиқ 
бўлишига қарамай, Осиѐ ва шимолий Америкадаги бу зонанинг баъзи бир 
бошқа қисмларига қараганда илиқроқ. Бу ерда қишда илиқ Шпицберген оқими 
ҳамда кучли циклон фаолияти таъсир кўрсатади. Циклонлар вақтида ер юзасида 
жанубий ҳамда жанубий-ғарбий шамоллар ҳукмрон бўлади. Буғланиш ниҳоятда 
кам. Шу сабабли ѐғин у қадар кўп ѐғмаса ҳам (йилига 300-250 мм) ѐғин 
миқдори буғланишдан кўра кўпроқдир. Бу ҳол зонада кўпинча ҳарорат манфий 
бўлганлигидан қор ва муз тўпланишига олиб келади. Свальбарднинг тахминан 
90% майдони муз билан қопланган.
Свальбарднинг муз билан қопланган ерларида тошларга ѐпишган 
лишайник ҳамда мохдан иборат жуда сийрак ўсимликлар билан қопланган.
Арктика тошлоқ саҳролари ландшафтлари ҳукмрондир. Майда жинслар 
тўпланиши учун шароит қулай бўлган жойларда асосан дриада (каклик ўти), 
тошѐрар, айиқтовон, қизғалдоқ ва бошқа ўсимликлардан иборат ўт ва бута 
формациялари тарқалган. Ҳайвонот дунѐсининг турлари ҳам кам: майда 
кемирувчилар, қутб тулкиси (песец), оқ айиқ, шимол буғуси учрайди. Фақат 


290 
қушлар кўп. Қушлардан кўплари – чистик, кайра, чайка-моевка, гага ва 
бошқалар субарктика минтақаси зоналари учун ҳам характерлидир.
Субарктика минтақасининг Ғарбий Европа қисмида тундра ландшафт 
зонаси жойлашган. Евросиѐ тундра зонасининг бошқа қисмларидан фарқ қилиб, 
ғарбий Европа қисмига Атлантика океани катта таъсир этади ва қиш у қадар 
қаттиқ бўлмай, илиқ кунлар бўлиб ѐз ойларининг ўртача ҳарорати паст бўлиб, 
100С дан ошмайди, шу сабабли бу ерда ўрмон йўқ.
Вегетация даври қисқалигидан гулли ўсимликлар орасида кўп йилликлар 
ва доимий яшил буталар кенг тарқалган. Буталар пакана бўлади, ер бағирлаб 
ўсадиганлари кўп учрайди. Бундай шакл ўсимликларнинг ҳавонинг ер юзасига 
яқин қатламидан иссиқлик олишга имкон беради.
Исландиянинг анча жанубий районларида, шамоллардан тўсилган 
водийларда тундра зонасининг бошқа формациялари: анча баланд бўйли хархил 
ўтлар ва бошоқлилардан иборат ўтлоқлар, қайин, тоғтерак, четан, арчадан 
иборат бутазорлар учрайди. Бироқ бундай ўсимликлар майдони жихатдан мох 
ва лишайникларга қараганда кам территорияни эгаллайди. Тундра тупроқлари 
жуда сернам. Ўтлоқ тупроқлари учун чимли тупроқ ҳосил қилиш учун жараѐни 
характерлидир. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи кўчманчи буғучилик 
бўлиб, буғулар йил бўйи яйловда боқилади.
Топшириқни бажариш учун кўрсатмалар:
Европа табиат зоналарининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш;
Европа табиат зоналарининг шаклланиши ва қиттъанинг географик қиѐфаси 
ўртасидаги боғлиқликлар бўйича мулоҳазаларни жамлаш.


291 


292 
География ўқув фанидан тест тузиш методикаси.
География дарсларида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш 
методикаси
География фанидан билимлар беллашувини ташкил қилишнинг ўзига хос 
хусусиятлари
География фанидан масалалар ечиш методикаси.
География ўқув фанидан тўгарак ишлари ташкил этиш методикаси 
География фанидан ўқув саѐҳатларни ташкил қилиш методикаси.
География дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни қўллаш методикаси
География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларни ташкил қилиш 
методикаси
География дарсларида фанлараро боғланиш методидан фойдаланиб дарс 
ўтиш
География дарсларида ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг ўзига хос 
хусусиятлари
География фанини ўқитишда бадиий адабиѐтлардан фойдаланишнинг
аҳамият
География фани бўйича ўқув топшириқларини яратишга қўйиладиган 
талаблар (тест тузиш, ижодий топшириқлар, саволномалар ишлаб чиқиш) 
методикаси
География фани бўйича амалий машғулотларни тайѐрлаш методикаси
География дарсларида табиатга экскурсия уштиришнинг ўзига хос 
хусусиятлари
География дарсларида муаммоли таълим машғулотларини ташкил этиш ва 
бошқариш, муаммоли таълим методикаси
География дарсларида ўқувчиларни мустақил билим олишларини ташкил 
этиш методикаси
География фанини ўқитишда «Ҳамкорликда ўқитиш» методи хамда
«Ижодий ўйинлар»методидан фойдаланиб дарс ўтиш методикаси
География дарсларини замон талаблари асосида ташкил қилиш методикаси
География ўқув фанидан фан олимпиадалари ва билимлар беллашуви 
топшириқларини тузиш методикаси
География дарсларида ролли ўйин технологиясидан фойдаланиш 
методикаси
География 
дарсларида 
мультимедиа 
воситаларидан 
фойдаланиш 
методикаси
География фани бўйича ўқув топшириқларини яратиш методикаси.


293 
География дарсларида ўқув тадқиқотлари ташкил этиш ва ўтказиш 
методикаси
География дарсларида «Дебатлар» - ѐзма бахс услубини ташкил этиш ва 
ўтказиш методикаси
Иқтисодий география дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни қўллаш 
методикаси
География фан ойлигини ўтказиш методикаси
География ўқув фанидан тест тузиш методикаси.
География дарсларида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш 
методикаси
География фанидан билимлар беллашувини ташкил қилишнинг ўзига хос 
хусусиятлари
География фанидан масалалар ечиш методикаси.
География ўқув фанидан тўгарак ишлари ташкил этиш методикаси
География фанидан ўқув саѐҳатларни ташкил қилиш методикаси.
География дарсларида ролли ва дидактик ўйинларни қўллаш методикаси
География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларни ташкил қилиш 
методикаси
География дарсларида фанлараро боғланиш методидан фойдаланиб дарс 
ўтиш
География дарсларида ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг ўзига хос 
хусусиятлари
География фанини ўқитишда бадиий адабиѐтлардан фойдаланишнинг
аҳамият
География фани бўйича ўқув топшириқларини яратишга қўйиладиган 
талаблар (тест тузиш, ижодий топшириқлар, саволномалар ишлаб чиқиш) 
методикаси
География фани бўйича амалий машғулотларни тайѐрлаш методикаси
География дарсларида табиатга экскурсия уштиришнинг ўзига хос 
хусусиятлари
География дарсларида муаммоли таълим машғулотларини ташкил этиш ва 
бошқариш, муаммоли таълим методикаси
География дарсларида ўқувчиларни мустақил билим олишларини ташкил 
этиш методикаси
География фанини ўқитишда «Ҳамкорликда ўқитиш» методи хамда
«Ижодий ўйинлар»методидан фойдаланиб дарс ўтиш методикаси


294 


295 
«Интерфаол» тушунчаси инглиз тилида «интерат» (рус тилида «интерактив») 
ифодаланиб, луғавий нуқтаи назардан «интер»-ўзаро, икки тарафлама, 
«ат»ҳаракат қилмоқ, иш кўрмоқ каби маъноларни англатади.
Модератор - таълим мазмунини яратиш, модулларини ишлаб чиқиш.
Тренер - ўқувчиларнинг кўникмаларини ривожлантирувчи машқлар ўтказувчи 
махсус тайѐргарликдан ўтган мутахассис.
Тютор - масофадан ўқитиш дастурларини яратиш ва бажарилишини таъминлаш. 
Фасилитатор - дарсда кўмакчи, йўналтирувчи, жараѐнга жавоб бермайди, 
хулоса чиқармайди.
Ментор - устоз, ўргатувчи (якка ва гуруҳли тартибда).
Коуч - таълим олувчиларнинг тўлиқ ўзлаштиршлари учун ѐрдам кўрсатувчи 
репетитор, инструктор, тренер. Амалиѐт давомида амалий машғулотни, иш 
жараѐнини назорат қилувчи, кузатувчи. (Коучинг-имтиҳонларга ѐки спорт 
бўйича тайѐргарлик кўриш).
Консултант - маслаҳат бериш, тушунтириш, қўшимча маълумот бериш.
Лектор - назарий маълумотлар билан таништирувчи.
Эксперт - кузатиш, таҳлил, текшириш, хулоса, тавсия, таклиф, мулоҳаза 
билдириш.
Инноватор - янгиликларни таълим мазмуни ва машғулотлар жараѐнига жорий 
қилиш.
Коммуникатор - ўзаро мулоқотларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш
такомиллаштириш.
Ўқитувчи - машғулот мавзуси бўйича кўзда тутилган мазмунни тушунтириш, 
ўқув жараѐнига раҳбарлик.
Менежер - ташкилий-педагогик ва иқтисодий масалаларни ҳал этиш.
Спектер - кузатиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни баѐн қилиш.
Ассистент - машғулот учун тайѐрланган воситаларни амалда қўллашга 
тайѐрлаш, машғулот иштирокчиларига ѐрдам кўрсатиб туриш.
Котиб - зарур маълумотларни ѐзиб бориш, тегшли хужжатларни 
расмийлаштириш, ўрнатилган тартибда сақлаш.
Технолог - педагогик технология мутахассиси. Замонавий педагогик 
технологиялар асосидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни 
таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиб боради.
Методист - таълим-тарбия методлари бўйича мутахассис. Дастурларни ишлаб 
чиқишда ва амалга ошириш жараѐнида методик масалаларни ҳал этиб боради.
Координатор - лойиҳалар, дастурларни ишлаб чиқишга раҳбарлик, уларни 
амалга оширишни режалаштириш, мувофиқлаштириш, ташкилий ва молиявий 
масалаларни ҳал этиш.


296 
Антитседент дарѐлар – даралардан оқадиган дарѐлар.
Арид минтақа – сув юзасидан бўладиган буғланиш ѐғиндан кўп бўлган минтақа.
Арид иқлим- қурғоқчил иқлим.
Атмосфера –ҳаво қобиғи.
Аэротент- сувни тозалаш усули.
Аграр ислоҳотлар-қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, давлатнинг эрга 
мулкчилик муносабатлари ва эрда хўжалик юритиш усулларини ўзгартиришга 
қаратилган чора-тадбирлари мажмуи.
Агросаноат интеграцияси-қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларининг, 
иқтисодий, фан-техника, технологик ва бошқа хўжалик имкониятларини 
бирлаштириш (қўшиш) орқали ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг 
умумлаштирилиши.
Аҳоли зичлиги-муайян ҳудудда аҳолининг жойлашув даражаси. Мамлакат ѐки 
бирор ҳудуд (вилоят, туман) аҳоли сонини шу ҳудуд ер майдонига (одатда 1км
2

га) тақсимлаш билан ҳисоблаб чиқарилади.
Аҳоли – маълум ҳудудда яшайдиган кишилар гуруҳи тушунилади. Шу боисдан 
илмий – географик тадқиқотларда аҳоли ва аҳоли манзилгоҳларини атроф 
муҳит ва хўжалик билан бевосита боғлиқ ҳолда тадқиқ этишади.
Аҳоли географияси – аҳолининг таркиби, динамикаси ва жойлашувидаги 
регионал тафовутларни ва бу тафовутларни вужудга келтирадиган омилларни, 
аҳоли ва аҳоли манзилгоҳларининг ҳудудий тизимларини ҳамда уларнинг 
ривожланиш қонуниятлариниўрганади.
Агломерация – аҳоли пунктларнинг бир-бирларига қўшилиб кетиб, улкан 
шаҳар, ягона иқтисодий ҳудуд ҳосил қилиши. Агломерацияларда аҳоли зич 
ўрнашган, хилма-хил ишлаб чиқариш тармоқлари, хусусан саноат корхоналари, 
илмий ва ўқув муассасалари тўпланган бўлади
Аҳоли миграцияси-аҳолининг яшаш жойини ўзгартириши билан боғлиқ 
кўчиши.
Аҳолининг миллий таркиби-муайян ҳудуд ѐки мамлакатда яшовчи аҳолининг 
миллатлар бўйича таркиби.
Аҳолининг табиий ўсиши-маълум давр ичида туғилганлар ва ўлганлар сони 
ўртасидаги фарқ.
Базальт қатлам- сув таъсирида ювилмайдиган қатлам.
Бар- қумлоқ, саѐзлик.
Батометр- сувнинг лойқалигиниўлчайдиган асбоб.
Босимсиз- эркин.
Бентал- сув ҳавзаси туби юзаси.
Бентос- чуқур сув ости жониворлари ваўсимликлари.


297 
Бирламчи сувлар-кислород ва водороддан хосил бўлган сув
Вадоз сувлар – сувнинг табиатда айланишида иштирок этадиган Ер қобиғи 
сувлари.
Вал- тўлқин хосил қилган дўнглик.
Гравитатцион сув- оғирлик кучи таъсирида тупроқ-грунтдан ажраладиган сув. 
Гигроскопик сув- қуруқ тупроқ ҳаводан ажраладиган сув.
Грунт- ер ости.
Гидрограф- сув сарфининг вақт бўйичаўзгариш графиги.
Дон- лойқа ўлчагич.
Денудация –емирилиш.
Воклюза- карст ҳудудида кам сувли даврда ҳам қуриб қолмайдиган сув 
манбалари.
«Гидрология» -юнонча сўз бўлиб, «Гидро»-сув ва «логос»-билим ѐки фан деган 
маънони беради.
Гидрометрия- сув объэктларининг гидрологик режим элементлари (сув сатҳи, 
сув сарфи, сувнинг тезлиги, сув юзаси нишаблиги)ни ўлчаш, кузатиш 
услубларини ишлаб чиқиш ва уларни бевосита амалга ошириш ишлари билан 
шуғулланади.
Гидрография-маълум ҳудуддаги сув объектларининг ўзига хос хусусиятларини 
жойнинг табиий географик шароити билан боғлиқ ҳолда ўрганиб, уларга 
гидрологик ва халқ хўжалигидаги аҳамияти нуқтаи назаридан ѐндашган ҳолда 
ѐзма тавсиф беради.
Гидрологик 
ҳисоблашлар 
ва 
гидрологик 
прогнозлар 
-мухандислик 
гидрологияси)-сув объектларининг турли гидрологик кўрсаткичларини 
ҳисоблаш ва прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Гидросфера- сув қобиғи
Годограф- сув тезлигининг чуқурлик бўйича ўзгариш чизмаси.
Дельта- дарѐнинг тармоқланган мансаби
Денудация- тоғ жинсларининг емирилишга олиб келадиган жараѐнлар мажмуи
Ирригация- экин майдонларига сув чиқариш ва суғориш ишлари
Колматация- шимилишни камайтириш
Конвекция- сув, ҳаво орқали иссиқлик узатилиши.
Қирғоқ мореналари- музликдан ҳосил бўлган тоғ жинслари.
Оқим ҳажми - дарѐдан маълум вақт (дақиқа, соат, кун, ой, йил ѐки кўп йил) 
давомида оқиб ўтадиган сув миқдори, м
3
ѐки км

ларда ифодаланади.
Пардали сув- қаттиқ жисм сиртидаги сув.
Репрезентатив метеорологик станциялар - гидрологик прогнозлар усули ѐки 
услубини ишлаб чиқишда ҳаво ҳарорати, атмосфера ѐғинлари ва бошқа 


298 
маълумотлари асос қилиб олинадиган метеорологик кузатиш пунктлари. Сув 
режими элементлари - сув сатҳи, сувнинг оқиш тезлиги, сув сарфи, сувнинг 
тиниқлиги, минераллашув даражаси ва бошқалар.
Сув сарфи - дарѐ, сой ѐки каналнинг кўндаланг қисмидан вақт бирлиги ичида 
оқиб ўтадиган сув миқдори, м
3
/с да ифодаланади. Гидрологик прогнозларда 
дарѐларнинг сув сарфлари қисқа ѐки узоқ муддатли прогноз қилинади.
Сув аэратцияси- сувни кислородга тўйиниши.
Стационар- сув объектлари (дарѐлар, кўллар, музликлар)нинг гидрологик 
режими элементлари кўп йиллар давомида куннинг маълум белгиланган 
соатларида мунтазам равишда кузатиб борилади.
Створ-сув ўлчаш мосламаси
Тажриба лабораторияси-сувнинг табиий ва химиявий хоссаларини аниқлаш, 
Гидродинамик ҳодисаларни ва бошқа жараѐнларни моделлаш шароитида 
ўрганиш имконини беради.
Уюрма- гирдобли.
Литорал-кўлнинг қирғоққа яқин қисми.
Меандра-эгри бугри.
Номограмма- ҳисоблаш чизмаси.
Назарий таҳлил усули кузатиш маълумотларидан ва бошқа турдаги 
ахборотлардан илмий хулосалар чиқаришга асосланган.
Нисбий ҳатолик - гидрологик ҳодисанинг прогноз қилинган қиймати билан 
кузатилган қиймати орасидаги фоизларда ифодаланган фарқи.
Экспедиция- маълум ҳудуддаги нисбатан кам ўрганилган ѐки умуман 
ўрганилмаган объектларни тўғридан тўғри дала шароитида, умумий тарзда ѐки 
аниқ бир йўналишдаги мақсадни кўзлаб тадқиқ этиш.
Географик муҳит-табиатнинг инсоният жамияти мавжуд бўлган, одамнинг 
бутун ҳаѐти ва ишлаб чиқариш фаолияти рўй берадиган қисми.
Геосиѐсат, географик сиѐсат-сиѐсатшуносликдаги назария. Геосиѐсат термини 
муайян бир мамлакат ўрни, табиий бойликлари иқлими ва бошқа географик 
омилларнинг давлат ташқи сиѐсатига (географик сиѐсий стратегияси ва ҳ.к.) 
муайян таъсирни ифодалаш учун ишлатилади. Геосиѐсат тушунчасини биринчи 
бор Р.Челлен (Швеция) илмий муомалага киритган.
Геоэкология-экологияни юқори босқичдаги экосистемаларни, шу жумладан 
биосферани ўрганувчи фан.
Глобал молиявий инқироз-бутун жаҳонни қамраб олган молиявий инқироз, 
жаҳон молия тизимининг издан чиқиши.
Давлат-мамлакат миқѐсида жамиятни уюштириш масалаларини ҳал қилиш, уни 
ташқи муносабатларини белгилаш ваколатлари бўлган ҳукмрон тузилма.


299 
Давлат чегараси-давлатнинг қуруқлик ва сувдаги доирасини белгилайдиган 
чизиқ.
Дарѐ транспорти-транспортнинг асосий турларидан бири; табиий (дарѐ, кўл) ва 
сунъий (канал сув омбори ва бошқ.) сув ҳавзалари орқали юк ва йўловчи 
ташийди.
Иқтисодий район, иқтисодий-географик район-табиий ва иқтисодий 
шароитлари бир хил ва халқ хўжалиги тарихан таркиб топган, ихтисослашган 
ишлаб чиқаришга эга бўлган ҳудуд.
Мамлакат-сиѐсий-географик термин бўлиб, муайян чегараларга ва давлат 
суверенитетига эга бўлган ѐки бошқа бир давлат ҳукмронлиги остида бўлган 
ҳудуд (мустамлака, бошқарув остидаги ҳудуд)ни англатади.


300 


301 
1. 
Норенков И.П., Зимин А.М. Информационные технологии в 
образовании: Учебное пособие.–.М.: Изд. МГТУ им. Н.Баумана,2002.-336с.
2. 
Сергеев И.С. Основы педагогической деятельности: Учебное 
пособие. – СПб.: Питер.Серия «Учебное пособие», 2004–316 с.
3. 
М.Х. Тўхтахўжаева таҳрири остида. Педагогика назарияси ва тарихи 
//– Т.: «Молия-иқтисод», 2008.– 208 б.
4. 
Муслимов Н., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий 
компетентлигини шакллантириш технологияси. 2013 й. Тошкент, «Фан ва 
технологиялар». 8 б.т.
5. 
Абдуғаниев.И. ва бошқ. География майдончасида метеорологик 
кузатишларни олиб бориш.Тошкент.2010.32 бет
6. 
Маматкаримов А. Қизиқарли география. –Т.: «Тафаккур», 2011
7. 
Ниғматов А.Н., Шивалдева Н.С. Иқлим ва биз. –Т.: «Чинор» ЭНК, 
2010. 8. Ваҳобов Ҳ., Мирзахўжаев С. География. -Т.: Вектор-пресс 2011
9. 
Йўлдошев Ж.Г., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари.-Т, 
2001.
10. 
Сафин Д.В., Мусина Р.Г. Таълим бериш ва ўқишнинг интерфаол 
усуллари. Ўқув қўлланма.-1-модул. Интерфаол ўқитишнинг назарий асослари. - 
Тошкент, 2007.
11. 
Рақибов Ж. Дарсларда ва амалий машғулотларда ЯПТларни қўллаш 
бўйича услубий кўрсатмалар.Фарғона, 2009.67 бет.
12. 
Коджаспирова Г.М. Педагогика в схемах, таблицах и опорных
конспектах./ М.:Айрис-пресс, 2006.
13. 
Ғуломов П. Географиядан қисқача русча - ўзбекча атамалар ва 
тушунчалар луғати. -Т.: «ЎзМЕ», 2013.
14.Ата-Мирзаев О.Б. О современной системе географических наук. 
«Амалий география фанининг долзарб назарий ва амалий масалалари « – 
Тошкент: 2008.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish