283
аср мобайнида кескин ўзгарди. XX асрнинг 50-йилларда «ука» бўлган
Хитойликлар ҳозирги вақтда иқтисодий қудратига кўра «ака» га айланди. Барча
йўналишлар доирасида Хитой ташаббусга эга.
Шундай қилиб, Хитой XXI асрга келиб, дунѐ геосиѐсатига
катта таъсир
кўрсата бошлади. Дивидент акциядорлик жамияти даромадининг бир қисми. У
ҳар йили акциядорлар ўртасида тақсимланади. Кредит- қайтариб бериш шарти
билан маълум муддатга ва маълум фоизга пул ѐки товар ҳолатида берилган
(қарз). Геостратегик нуқтаи-назардан Россия Евросиѐ билан бир мазмунга эга
деб ҳисобланади. У эса ўз навбатида Хартленд тушунчаси (Макиндер, 1919). Бу
ўқ минтақага Россияни ғарбда Шарқий ва Марказий Европа шарқда эса Тибет
ва Мўғилистон киритилган ѐки Макиндер фикри бўйича «Тарихнинг географик
ўқи» билан бир мазмунга эгадир. Россия Евросиѐ ғарби билан Евросиѐ шарқини
бирлаштиради ва ўзига хос маданияти билан ажралиб туради. Собиқ
иттифоқнинг 1991 йилда парчаланиб кетишини бугунги кун нуқтаи-назаридан
баҳолаш ниҳоятда мушкул. Чунки 1991 йилдан кейинги давр жуда қисқа вақтни
ўз ичига олади. Парчаланишдан кейин Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган
тайѐр маҳсулотлар ғарб бозорлари талабига жавоб бермас эди.
Россиядаги
иқтисодий ўзгаришлар асосини минерал ресурслар аввало нефть ва газ
экспортидан олинаѐтган даромад қопламоқда. Собиқ иттифоқ парчаланиши
натижасида Россияга хос йўқотишлар қуйидагилардан иборат: Болтиқ ва Қора
денгизга чиқиш ва
портлар сони камайди,
Каспий ва Қора денгизидаги шельфлар қисман йўқотилди,
Россия
асосан
паст
даражада
ривожланган
давлатлар
билан
чегараланмоқда.
Россия шарқдаги ўзига хос демографик бўшлиқни хитойлик ва бошқа
ҳалқлар томонидан тўлдирмоқда.
Чегаралари мустаҳкамланмаган эди, 2008 йилларга келиб етарлича
мустаҳам бўлди.
Ундан ташқари Россияда аҳоли турмуш даражасидаги минтақавий фарқ
(1:14 нисбатни ташкил этади) тобора катталашиб бормоқда. Унинг асосий
сабаблари:
Иқтисодиѐтни хом ашѐга йўнатирилганлиги,
Москвадаги
молиявий марказлар, ѐқилғи-энергетика комплекслари ва
олигарх-ахборот тизимлари раҳбарларининг мамлакат иқтисодиѐтига таъсири,
284
Молия ресурсларини 95% Москва, Санкт-Петербург ва Екатеринбург каби
шаҳарларда тўпланганлиги,
Шимолий Кавказ Республикалари жуда ҳам кам молиявий ресурсларга
эгалиги.
Шундай қилиб, Россия янги XXI асрга жуда кўп позициялардан маҳрум
бўлган ҳолда иқтисодий муаммолари мавжуд давлат сифатида кирди.
Россиянинг эркин маблағлари йўқ у дунѐ миқѐсида
катта тадбирларни амалга
оширишга қодир эмас, лекин Россия қудрати ҳарбий-саноат комплексига эга.
Аҳолининг турмуш даражаси аҳоли жон бошига тўғри келувчи ички маҳсулот,
қолоқ давлат-аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулот 1000 АҚШ
долларидан камни ташкил этувчи давлат. Қашшоқ давлат-юқоридаги кўрсатгич
200 АҚШ долларидан камини ташкил этувчи давлат.
Do'stlaringiz bilan baham: